Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


 Вегетатив нерв тизимининг марказий ўзаклари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.23. Вегетатив нерв тизимининг марказий ўзаклари 
Симпатик ва парасимпатик нервларнинг юқорида кўрсатилган (орқа 
мия, узунчоқ мия ва ўрта мия) марказий ўзакларидан ташқари гипоталамус 
(кўриш тепалиги ости соҳасида жойлашган) ўзаклари ҳам бўлади. Жумладан, 
кўриш тепалиги ости соҳасининг олдинги ўзаклари кўпроқ парасимпатик 
нервларга таъсир қилса, унинг орқа томонида жойлашган ўзаклар симпатик 
нервлар билан боғланган. Булардан ташқари, гипофиз (мия ости ортиғи) ҳам 
симпатик ва парасимпатик нервларга ўзининг гормонлари (қон орқали) билан 
таъсир қилади. Кўриш тепалиги эса мияча, тарғил тана ўзакси ва бош 
миянинг бошқа пўстлоқ ости ўзаклари билан ўтказувчи йўллар орқали 
қўшилган. Шунинг учун гипоталамус организмдаги турли ва мураккаб 
фаолиятларга ҳам ўз (соматик) таъсирини кўрсатади. Жумладан, мияча 
организмдаги мураккаб ҳаракатларни, одам мувозанатини автоматик 
равишда тартибга солади. Бундан ташқари, мияча гипоталамус ва бошқа 
ўзаклар орқали ички аъзо функциясини ҳам тартибга солишда (бошқаришда) 
фаол қатнашади. Аммо организмдаги барча вегетатив ва соматик вазифалар 
юқорида айтилганидек, фақат пўстлоқ ости ўзаклари орқалигина 
бажарилмайди. Чунки, улар ҳам ўз навбатида бош мия таъсирида сўзсиз 
организмдаги барча ҳаётий вазифаларни идора этади ва унинг пўстлоғига 
бевосита итоат қилади. Бинобарин, бош мия пўстлоғини ташқи муҳит билан 
боғлайди. 
5.24. Сезги аъзолари 
Одам ташқи таъсиротларни (иссиқ-совуқ, товуш, ранг, ҳид ва ҳоказо) 
сезги аъзолари орқали қабул қилади. Сезги аъзолари (organa sensium) И. П. 
Павлов иборасига кўра анализаторлар деб аталади. Анализаторларнинг 
периферик учлари (рецепторлар) турли шаклдаги нерв охирларида бўлиб, 
улар орқали ташқи муҳит таъсиротлари қабул қилиниб, анализаторларнинг 
марказий қисмига узатилади. 
Сезги аъзолари уч турда бўлади: 
1. Ташқаридан келадиган таъсиротларни қабул қилувчи анализаторлар 
(тери, қулоқ, кўз, таъм ва ҳид билиш рецепторлари) – экстрарецепторлар. 
2. Ички аъзолар, қон томирларда жойлашган рецепторлар – 
intraрецепторлар. Булар ички аъзоларга бўладиган турли таъсиротларни 
қабул қилади. Аммо ички аъзолардан келувчи таъсиротлар баъзида унчалик 
аниқ бўлмай, бош миянинг пўстлоқ қисмигача аниқ етиб бормаслиги мумкин. 
Шунинг учун ички аъзолардан келувчи таъсиротлар йиғиндиси организмга 


“ўзини қандай ҳис қилиш” каби умумий таъсир қилади. Ички аъзолар 
вегетатив нерв тизими орқали идора қилинади. 
Мушак, 
бўғим, 
суякларда 
жойлашган 
рецепторлар 
(проприорецепторлар) сезгини қабул қилади. Булар И. П. Павлов иборасига 
кўра, ҳаракат анализаторларининг периферик учи ҳисобланади. Мушак, 
бўғимларда жойлашган проприорецепторлар мушаклар қисқариб, бўғимлар 
ҳаракат қилганда таъсирланади ва уларнинг ҳолати ҳақида марказий нерв 
тизимига хабар беради. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling