Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Парасимпатик қисм. Парасимпатик нервлар бош миянинг ўрта ва 
узунчоқ мия бўлагидан ва орқа миянинг думғаза қисмидан (С
II
–С
IV
) чиқади. 
Шунинг учун вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисми (pars 
parasymphatica) бош ва думғаза қисмларидан иборат. Парасимпатик 
тизимнинг бош бўлимига кўзни ҳаракатлантирувчи нерв (III), юз нерви (VII), 
тил-ютқин нерви (IХ) ва адашган нерв (Х)ларнинг вегетатив ўзаклари, 
парасимпатик толалари ҳамда киприк, қанот-танглай, жағ ости ва қулоқ 
тугунлари, уларнинг думғаза соҳасидаги II, III ва IV орқа мия думғаза 
сегментлари (С
II
–С
IV
), уларнинг ўзаклари (nuclei parasymphatici), чаноқ 
ичидаги аъзолар нерви (nn. splanchnici pelvini) ва парасимпатик чаноқ 
тугунлари (ganglia pelvina) ҳамда уларнинг тармоқлари киради. 
Бош миядаги парасимпатик ўзаклардан ва орқа миянинг думғаза 
соҳасидаги кулранг модда ҳужайраларидан чиқувчи тугун олди нерв 
толалари ички аъзолар яқинидаги ёки аъзо девори ичидаги (intramural) 
толаларда тугайди, улардан эса постганглионар толалар чиқади. 
Парасимпатик нервларнинг бош миядан чиқувчи тугун олди толалари асосан 
қуйидаги ўзаклардан бошланади: 
1. Кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг парасимпатик қисми ўрта 
миянинг Силвий сув йўли остида жойлашган қўшимча парасимпатик тугуни 


ва ҳужайра ўсимталаридан иборат. Якубович ўзагидан чиқувчи тугун олди 
(preganglionar) толалар n. oculomotorius таркибида, кўз бўшлиғида n. 
oculomotorius нинг пастки шохидан ажралиб пастки шох илдизчаси (radix 
oculomotorius) таркибида киприк тугуни (ganglion ciliare)га боради. Тугундан 
чиққан постганглионар толалар nn. ciliares breves таркибида киприк 
мушаклари (m. ciliaris) ҳамда кўз қорачиғини торайтирувчи мушак (m. 
sphincter pupillae)га боради. 
2. Юз нервининг парасимпатик қисми устки кўприкдаги сўлак 
ажратувчи ўзакдан, қанот-танглай ва жағ ости тугунларидан иборат бўлиб, 
узунчоқ мияда жойлашган устки сўлак ажратувчи ўзакдан бошланадиган 
каналнинг тизза соҳасида икки тармоққа бўлинади: 
а) бу толаларнинг бир қисми ноғора тори (chorda tympani) орқали тил 
нерви (n. lingualis)га ва унинг таркибида жағ ости тугуни (ganglion 
submandibulare) ҳамда тил ости тугуни (ganglion sublingulaле)га боради. Бу 
тугундан чиқувчи постганглионар толалар эса тил ости ва жағ ости сўлак 
безларига боради; 
б) иккинчи гуруҳ тугун олди толалари катта пирамида нерви (n. petrosis 
major) таркибида қанот-танглай (ganglion pterygopalatinum) да тугайди. Бу 
тугундан чиқувчи постганглионар толалар бурун ичи, ютқин, танглайдаги 
шиллиқ безларга тарқалиб, n. zygomaticus орқали кўз ёши безига боради. 
3. Тил-ютқин нервининг парасимпатик қисми кўприкдаги сўлак 
ажратувчи ўзак (nucleus salivatorius)дан, қулоқ тугуни ва улардаги 
ўсимталардан иборат бўлади. Пастки сўлак ажратувчи ўзакдан чиқувчи тугун 
олди толалари тил-ютқин нерви таркибида бўйинтуруқ тешиги орқали калла 
бўшлиғидан чиқади. Тешикнинг пастки қирғоғида парасимпатик толалар
тил-ютқин нервидан n. tympanicус бўлиб ажралиб, ноғора бўшлиғига давом 
этади ва унинг ички (медиал) деворида чигал – plexus tympanicус ни ҳосил 
қилади. Шундан сўнг нерв hiatus canalis нерви petrosi орқали ўрта қулоқ 
бўшлиғидан калла бўшлиғига чиқиб, n. petrosus minor номини олади. N. 
petrosus minor чакка суяги пирамидасининг олдинги юзасидаги шу номли 
эгат – sulcus n. petrosi minoris орқали қулоқ тугуни (ganglion oticum)га бориб 
тугайди. Бу тугундан бошланган постганглионар толалар қулоқ-чакка 
нервига қўшилиб қулоқ олди безига тарқалади. Парасимпатик нервлар 
безларнинг секрет ишлаб чиқаришини тезлаштиради. 
4. Адашган нервнинг парасимпатик қисми узунчоқ миядаги орқа 
(дорзал) ўзак – nucleus dorsalis n. vagi ва парасимпатик тугунлардан иборат 
бўлади. Адашган нерв таркибида preganglionar парасимпатик толалар жуда 
кўп аъзолар (ўпка, юрак, қизилўнгач, меъда, ингичка ичаклар, йўғон 
ичакнинг кўндаланг қисмигача, жигар, буйраклар, меъда ости бези)га 
боратуриб, улар яқинидаги тугунларда тугайди. Постганглионар толалар 
мазкур тугунлардан бошланиб, шу аъзоларга боради. 
Парасимпатик нерв тизимининг думғаза қисми II, III, IV думғаза 
сегментлари, ўзаклари (nuclei parasymphatici sacrales)дан ва чаноқ 
парасимпатик тугуни (ganglion pelvini)дан иборат бўлади. 


Орқа миядан чиқувчи preganglionar парасимпатик толалар nucleus 
parasymphatici sacrales дан бошланиб, орқа миянинг олд нерв илдизлари 
орқали чаноқ бўшлиғига чиқади ва narvi splanchnici pelvini чаноқ ичидаги 
аъзолар нервини ҳосил қилади. Бу нервнинг толалари пастки қорин ости 
чигали (plexus hypogastricus inferior)га ўтади ва ана шу нерв таркибида ички 
ва ташқи таносил аъзоларига, кичик чаноқ бўшлиғида жойлашган сийдик 
аъзоларига ва қуйи тушувчи чамбар ичак, сигмасимон ичак, тўғри ичак 
деворлари ичидаги тугунларга боради. Постганглионар толалар ана шу 
тугунлардан бошланиб, юқорида айтилган аъзо деворларига тарқалади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling