Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Думғаза чигали – plexus sacralis (L
IV–V
, С
I–IV
) қисман IV ва V бел 
нервлари, думғаза ва дум нервининг олдинги шохлари воситасида ўзаро 
қўшилиб, думғаза чигалини ҳосил қилади. Бу чигал организмда энг каттаси 
бўлиб, тўртбурчакли қалин пластинкага ўхшаш ноксимон мушакнинг олд 
юзасида жойлашади. Думғаза чигалидан калта ва узун тармоқлар чиқади. 
Калта тармоқлар: 
1) мускул толалари (rami musculares) m. piriformis, mm. gemelli, m. 
quadratus femoris, mm. levator ani ларга тарқалади; 
2) устки думба нерви (n. gluteus superior – L
IV–V
, С
I
) ноксимон мушак 
(m. piriformis) устидаги тешик (foramen suprapiriforme) орқали чаноқдан 
думба соҳасига ўтиб, ўрта ва кичик думба (mm. gluteus medius et minimum, m. 
tensor fasciaе lata) мушакларига тармоқланади. 


3) пастки думба нерви (n. gluteus inferior – L
V
, С
I–II
) чаноқдан ноксимон 
мушак остидаги тешик (foramen infrapiriforme) орқали думбага чиқиб катта 
думба мушаги (m. gluteus maximus) ва чаноқ-сон бўғими халтасида 
тармоқланади. 
4) уятли нерв (n. pudendus – С
I–IV
) ноксимон мушак тагидаги тешик – 
foramen infrapiriforme орқали думба мушаклари остига чиқади-да, spina 
ischiadica ни айланиб foramen ishiadicum minus орқали а. pudenda билан fossa 
ishiorectalis га ўтиб, nn. rectaлes inferiores ни беради, қуймуч суяги ва тўғри 
ичак ўртасидаги бу нерв орқа тешикни сиқувчи ташқи мушак m. Sphincter ani 
externus ҳамда орқа тешик атрофидаги терига толалар беради. 
N. pudendus икки тармоққа бўлинади: 
1) чот нервлари (n. perineales) – m. ishchiocavernosus m. bulbospongiosus 
ва m. transversus perinei superficialis чот терисига, ёрғоқнинг орқа томондаги 
терисига (аёлларда катта уятли лаблар терисига) тарқалади; 
2) эркаклар олатининг орқа нерви (аёлларда клитор нерви) n. dorsalis 
penis (clitoridis) – m. transversus perinei profundus га, эркак олатининг орқа 
соҳасидаги терига (ёки клиторга) тарқалади. 
Уятли чигал таркибидаги парасимпатик толалар чаноқ нервларидан 
чиққан толалар билан бирга чаноқ бўшлиғидаги аъзолар (қовуқ, “S” симон ва 
тўғри ичак, ички таносил аъзолари)ни иннервация қилишда қатнашади. 
Узун тармоқлари: 
1. Сон орқасининг тери нерви (n. cutaneus femoris posterior С
I–III

ноксимон мушак ёнидаги тешикдан чиқиб катта думба мушаги (m. gluteus 
maximus) остида nn. clunium inferiores (думбанинг пастки қисмидаги терига) 
ва rami perineales – оралиқ (чот) терисига тарқалувчи толаларни беради, сонга 
ўтади ва ярим пайли мушак билан икки бошли мушак орасидан тизза 
остигача боради. Унинг кўп сонли тармоқлари сон ва болдирнинг орқа 
томондаги терисини иннервация қилади. 
2. Қуймич нерви (n. ischiadicus – L
IV
–С
V
) организмда энг йўғон ва узун 
нерв бўлиб, сезувчи ва ҳаракатлантирувчи толалардан иборат. Ноксимон 
мушак (m. piriformis)нинг пастки тешигидан думба соҳасига чиқиб, катта 
думба мушаги (m. gluteus maximus) билан ёпқич тешигининг ички мушаги 
(m. obturatorius internus), эгизак мушаклар (mm. gemellus superior et inferior) 
ва соннинг квадратсимон мушаги (m. quadratus femoris) орасидан пастга 
йўналиб, уларга тармоқлар беради. Сонда n. ischiadicus, m. biceps femoris, m. 
семимембраносус, m. semitendinosus лар орасидан кетади ва уларга 
тармоқлар беради. Тизза бўғимидан (орқа юзасида) юқорироқда болдир 
нерви – n. tibialis ва кичик болдирнинг умумий нерви – n. peroneus communis 
га ажралади. 
N. ischiadicus нинг юқорида икки шохга бўлиниш жараёни нервнинг 
бошланиш жойида ҳам кузатилади. 
а) катта болдир нерви (n. tibialis – L
IV
–С
III
) тизза ости чуқурининг 
ўртасида пастга томон давом этади. Шу жойда m. gastrocnemius, m. plantaris, 
m. soleus, m. popliteus ларга rami musculares ва тизза бўғимига, тизза ости 
соҳасидаги терига болдирнинг ички тери нерви (n. cutaneus surae medialis)ни 


беради. Бу нерв m. gastrocnemius нинг икки қорни орасидан v. saphena parva 
ёнига бориб, болдирнинг пастки қисмида фасцияни тешиб терига чиқади ва 
n. peroneus тармоғи билан қўшилиб, панжанинг четки терисига тарқалади. N. 
tibialis m. soleus ни тешиб canalis cruropoliteus орқали медиал тўпиққа қадар 
боради ва ўзининг охирги шохлари – ички ва ташқи кафт нервлари – n. 
plantaris medialis ҳамда n. plantaris lateralis га бўлинади. 
N. tibialis болдирда m. tibialis posterior, m. hallicis longus ва m. flexor 
digitorum longus ларга тармоқлар беради. 
Ички кафт нерви (n. plantaris medialis) – sulcus plantaris medialis орқали 
бориб m. abductor hallicis, m. flexor hallicis brevis, mm. lumbricales (I–II)га 
тармоқлар беради. Сўнгра умумий бармоқ нервлари – нn. digitales plantares 
communis ва nn. digitales plantares proprii га бўлиниб, I, II, III бармоқларнинг 
бир-бирига қараган юзаларини иннервация қилади (бош бармоқнинг медиал 
юзаси билан IV бармоқнинг ташқи юзасига ўтмайди). 
Ташқи кафт нерви (n. plantaris lateralis) sulcus plantaris lateralis дан 
бориб mm. quadratus plantae, abductor digiti, flexor digiti quinti, adductor hallicis 
ларга тармоқлар беради. Охирги n. plantaris юза ва чуқур шохлар (ramus 
superficialis, ramus profundus)га бўлинади. Юза шох IV бармоқнинг ташқи 
юзаси билан V бармоқнинг ички ва ташқи юзаси терисига ҳамда кафт 
терисига тарқалади. Чуқур шох парда mm. interossei ва III–IV musculi 
lumbricales ларни иннервация қилади. 
б) умумий кичик болдир нерви n. peroneus (с. fibulares communis – L
IV

С
II
) тизза ости чуқурининг ташқи қирғоғи бўйлаб йўналиб кичик болдир 
суяги олдида икки шохга бўлинади. Буларнинг бири чуқурликдаги n. 
peroneus profundus, иккинчиси эса юзадаги n. peroneus superficialis дир. 
N. peroneus communis бўлинишдан олдин тери шохи – n. cutaneus surae 
lateralis ни беради. Бу шох болдирнинг ташқи соҳасидаги терини иннервация 
қилади ва охирги n. cutaneus surae medialis билан қўшилиб, n. suralis ни ҳосил 
қилади. N. suralis – ташқи тўпиқ орқали товон териси (rami calcanei lateralis)га 
тармоқ беради-да, ўзи n. cutaneus dorsalis lateralis (панжа орқасининг ён тери 
нерви) номи билан панжа устининг ташқи томонидаги В бармоқнинг ташқи 
томон терисига тарқалади. 
Кичик болдирнинг юза нерви n. peroneus (fibularis) superficialis кўпроқ 
сезувчи толалардан иборат бўлиб, mm. peroneus longus et brevis нинг орасида 
canalis musculoperoneus орқали пастга тушади ва йўл-йўлакай мушакларга 
тармоқлар беради. Ўзи болдир пастида фасцияни тешиб, тери остига ўтади ва 
икки тармоққа бўлинади: 1) панжа орқаси (юза)нинг медиал тери нерви n. 
cutaneus dorsalis medialis; 2) панжа орқаси (юза)нинг оралиқ тери нерви (n. 
cutaneus dorsalis intermedius). Бу нервларнинг биринчи толаси билан n. 
saphenus биргаликда бош бармоқнинг ички (медиал) томонидаги терисига ва 
II–III бармоқларнинг бир-бирига қараган юзаларидаги терига (уст томондан), 
иккинчи нерв толаси эса учта nn. digitales dorsales pedis га бўлиниб, II, III, IV, 
V бармоқларнинг бир-бирига қараган юзаларидаги терига тарқалади. 
Кичик болдирнинг чуқур нерви – n. peroneus (fibularis) profundus 
кўпроқ ҳаракатлантирувчи толалардан тузилган. У membrana interоossea нинг 


олд юзаси бўйлаб а. tibialis anterior билан бирга пастга тушади ва шу жойдаги 
мушаклар (m. tibialis anterior, m. extensor hallicis longus, m. extensor digitorum 
longus) ҳамда тизза бўғимига тармоқлар беради. Сўнгра бармоқларни 
тўғриловчи (ёзувчи) калта мушакларни иннервация қилади. Бу нерв 
таркибида келган озгина сезувчи (nn. digitales dorsales) толалар I ва II 
бармоқлар оралиғи (уст томон)даги терига тарқалади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling