Мавзу: остеология. Оёқ суяклари Назарий қисми – катта ва кичик болдир тузилиши
Download 119.46 Kb.
|
boldir suyak
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суяклар ўганиб чиқилсин – катта ва кичик болдир суяги . Катта болдир
- Кичик болдир суяги
- 3. Суякларни расмини чизиб, анатомик белгиларини лотин ва ўзбек тилида ёзиш керак.
Мавзу: ОСТЕОЛОГИЯ. Оёқ суяклари Назарий қисми – катта ва кичик болдир тузилиши Болдир суяклари (25-расм) катта ва кичик болдир суякларидан ташкил топган. Булар бир-биридан ёғонлиги, тузилиши ва мусташкамлиги билан фарқланаданади. Катта болдир суяк ичкари медиал томонда жойлашса, кичиги эса ташқи латерал томонда жойлашади. Сон суяги билан фақат катта болдир суяги бўғим ҳосил қилиб бирикади. Тана оғирлиги асосан катта болдир суягига тушиб, оғирлик у орқали оёқ панжа суякларига ўтказиб берилади. Суяклар ўганиб чиқилсин – катта ва кичик болдир суяги. Катта болдир суяги (tibia) ёғон бақувват ва салмокдор бўлиб, юқориги учида иккита медиал (condilus medialis) ва латерал дўнглар (condilus lateralis) бор. Булар юқори томондан сон суяги дўнглари билан бирлашиш учун ботиқроқ бўғим юзачасига (facies articularis superior) эга. Бўғим юза ўртасида эса иккита медиал ва латерал дўмбоқчадан ташкил топган тепача жойлашиб, у иккита юзани бир-биридан ажратиб туради. Латерал дўнгнинг орқа томонида, пастроқда унча катта бўлган ясси бўғим юза бўлиб, унга кичик болдир суягининг бошчаси келиб ёпишади. Катта болдир суяк танаси (corpus tibia) уч қиррали бўлиб, олдинга ўткир қирраси анча бўртиб чиқиб, суякнинг бутун бўйи бўйлаб жойлашади. Оддинги қирра ва медиал юза бевосита тери остида жойлашади, кичик болдир суягига қараган ён қиррага суяклараро парда четлари ёпишиб, у суяклараро қирра (margo interosseus) номи билан аталади. Ичкари томонида эса медиал қирра (margo medialis) жойлашади. Бу учта қирралар ўз ёли ораларида учта медиал силлиқ юза (facies medialis), латерал (facies lateralis) ва орқа юзаларни шакллантиради. Олдинги қирра юқори томонда ғадир-будур тепа (tuberositas tibia) ҳосил қилиб тугайди. Пастки учи тўртбурчак шаклида бўлиб, ички томонида ички тўпиқни (maleolus medialis) шакллантиради. Суяк дистал учининг пастки юзасида товон усти суяги ошиқ билан туташувчи бўғим юзаси, ташқи томонида эса кичик болдир суяги билан бирикишига мўлжалланган ўйма жойлашади. Кичик болдир суяги (fibula) узун ва нисбатан ингачка найсимон тузилишига эга, иккй учи ёғонлашган бўлиб, болдирнинг латерал (ташқи) қисмида жойлашади. Шунинг учун ҳам кўпинча майиб бўлади ва жароҳатланади. Юқориги ёғонлашган учи, яъни бошчаси (caput fibula) тана қисмига қараб қисман ингичкалашиб бўйин қисмини (collum fibulae) шакллантиради. Медиал юзасида катта болдир суягининг латерал дўнги билан бўғим ҳосил қилиб бирлашадиган юзага эга. Суяк танаси ўз ўқи атрофида бир оз буралган бўлиб, учта қиррали. Суяк тана қисмининг медиал юзасида оралиқ парда (мембрана) ёпишадиган оралиқ қирра (margo interosseus) жойлашган. Учта қирралар оралиғида латерал, медиал ва орқа юзалар бор. Суякнинг пастки учи ёғонлашиб ташқи тўпиқни (malleolus lateralis) ҳосил қилади. Бу тўпиқ товон усти суягани ташқи томонидан ёпиб туради. 3. Суякларни расмини чизиб, анатомик белгиларини лотин ва ўзбек тилида ёзиш керак. Download 119.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling