Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.22. Вегетатив (автоном) нерв тизими 


Вегетатив (автоном) нерв тизими (systema nervosum autonomicum) 
ўсиш, ривожланиш сўзидан олинган бўлиб, организмдаги умумий нерв 
тизимининг бир қисми ҳисобланади. Вегетатив нерв толалари барча ички 
аъзоларнинг силлиқ мушакларига тарқалиб, улар ишини киши ихтиёрисиз 
(автоматик, автоном равишда) бажариб туради. Аммо анимал ҳамда 
вегетатив нервлар ҳам мия пўстлоғининг бошқаруви остида ишлайди. 
Бинобарин, бош мия фаолияти ўзгарганда ички аъзолар функциясига таъсир 
этса, аксинча ички аъзолар фаолияти ўзгарганда бош мия вазифасига таъсир 
этади. Вегетатив нерв тизими таъсирида ички аъзолар функцияси зўрайиб, 
таранглашган ёки аксинча бўшашган бўлиши мумкиn. Шунинг учун ҳам 
уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Вегетатив нерв тизими юрак-қон 
томирлар, лимфа томирлари, ички аъзоларни, яъни таркибида силлиқ 
мушакларга эга бўлган аъзолар ва безларни иннервация қилади. Вегетатив 
нерв тизимига умумий нерв тизимининг моддалар алмашинуви жараёнида 
қатнашувчи аъзолар (нафас, ҳазм қилиш, ажратиш аъзолари ва томирлар 
тизими)нинг барча тўқима ва мушаклар трофикасини (юнонча trophe – овқат) 
бевосита ёки гуморал йўл билан суюқликлар воситасида идора қиладиган 
қисмлари киради. 
Вегетатив нерв тизими жойлашиши ва вазифасига кўра анимал нерв 
тизимидан бирмунча фарқ қилади. 
Анимал нервлар фақат кўндаланг-тарғил мушакларни ва сезиш 
аъзоларини идора қилади. Вегетатив нервлар эса барча ҳужайра, тўқима ва 
силлиқ мушакларни таъминлайди. Анимал нервлар мия пояси ва орқа миядан 
бир текисда чиқади, вегетатив нервлар эса маълум қисмлардан, ўрта, 
чўзинчоқ миядан, орқа миянинг кўкрак, бел қисмидан (Тh
I
–L
III
гача) ва 
думғаза соҳасидан (С
II
–С
IV
) чиқади. Кўкрак ва бел соҳасидан чиқувчи 
нервлар вегетатив нерв тизимининг симпатик қисмига, ўрта мия, чўзинчоқ 
мия ва орқанинг думғаза қисмидан чиқувчи нервлар эса парасимпатик 
қисмига киради. 
Анимал нервлар орқа миядан чиққандан сўнг ҳеч қаерда узилмасдан 
тўппа-тўғри ишчи аъзоларга боради. Вегетатив нервлар юқорида айтиб 
ўтилган мия соҳаларидан чиққандан сўнг йўл-йўлакай вегетатив нерв 
тугунларида тўхтаб, сўнгра ишчи аъзоларга боради. Шунинг учун ҳам уларда 
тугун олди – preganglionar толалар ва тугундан сўнг постганглионар толалар 
тафовут қилинади. 
Вегетатив нервлар миелин пардалари билан ўралмаган. Шунинг учун 
улар ингичка бўлади. Периферик нервлар миелинли бўлиб, анча йўғон ва 
катта диаметрлидир. 
Вегетатив нерв тизимининг афферент толалари мустақил нервлар 
ҳосил қилмасдан, балки бошқа нервлар (n. splanchnici major et minor, n. vagus, 
radix posterior n. spinales) таркибида боради ва ҳоказо. Эфферент толалар эса 
алоҳида нервлар ва тугунлар ҳосил қилади. Вегетатив нервлар йирик қон 
томир деворларида чигаллар ҳосил қилади ва шу қон томирлар ёрдамида 
аъзоларга боради, шу тариқа анимал нервлардан фарқ қилади. 


Вегетатив нерв тизими таркибида миядан ташқарида ҳосил бўлган 
маҳаллий рефлекс равоқлари борлиги билан анимал нерв тизимидан тафовут 
қилади. 
Вегетатив нерв тизими вазифасига ва вегетатив ўзакларининг 
жойлашиш ўрнига қараб симпатик (pars symphatica) ва парасимпатик (pars 
parasymphatica) қисмга бўлинади. Симпатик қисм функцияси жиҳатидан 
парасимпатик қисмга қарама-қарши туради. Жумладан, симпатик нервлар 
бирон аъзо ишини тезлаштирса, парасимпатик нервлар секинлаштиради ёки 
аксинча бўлади. Натижада ана шу аъзоларнинг нормал ишлаши вужудга 
келади. Жумладан, симпатик нервлар кўз қорачиғини кенгайтиради, сўлак 
безлари фаолиятини пасайтиради, юрак қисқаришини кучайтиради, меъда ва 
ичаклар ҳаракати (перисталтикаси)ни камайтиради, меъданинг шира 
чиқариш қобилиятини пасайтириб, ўпка бронхларини кенгайтиради. 
Парасимпатик нервлар, аксинча, кўз қорачиғини сиқиб торайтиради, 
сўлак безлари ишини кучайтиради, юрак қисқариш кучини пасайтиради, ичак 
ҳаракатини оширади, яъни ичакнинг бўшашишига ёрдам беради, ўпка 
бронхларини торайтиради. Организмнинг нормал функцияси мана шу 
иккала, яъни симпатик ва парасимпатик нерв тизимларининг ҳамжиҳатлиги 
натижасида амалга оширилади, яъни бош миянинг пўстлоғи билан идора 
қилинади. 
Олимларнинг маълумотларига қараганда, кўпгина қон томирлар, 
силлиқ мушаклар ва тер безлари, соч халтачаси, буйрак усти безлари фақат 
симпатик толалар билан таъминланган. Энди симпатик ва парасимпатик 
нервларга алоҳида тўхталиб ўтамиз. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling