Режа: Нерв тизимининг ташкилий қисмлари 02. Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча. 03. Нерв тизимининг гигиенаси. 04. Нерв тизимининг тузилиши


Download 4.05 Mb.
bet1/8
Sana25.10.2023
Hajmi4.05 Mb.
#1720310
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Нерв тизими 2 мавзу


Мавзу: Нерв тизимининг умумий физиологияси. Марказий нерв тизимининг ёш хусусиятлари. Олий нерв фаолиятининг ёш хусусиятлари ва нерв тизимининг гигиенаси.
Нерв тизимининг тузилиши ва рефлекс тушунчаси.
01.
Режа:
Нерв тизимининг ташкилий қисмлари
02.
Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча.
03.
Нерв тизимининг гигиенаси.
04.
Нерв тизимининг тузилиши
Нерв тизими фақат тирик организмларга хос бўлиб турлича тузилган ва мураккаблик даражаси ҳам ҳар хил бўлади. Нерв тизими ҳайвонлар организмининг барча органларнинг ўзаро алоқасини ва бир бутун бўлиб ҳаракат қилишини таъминлайди. Унинг ёрдамида турли- туман таъсир идрок этилади ва анализ қилинади, ташқи ва ички муҳитдаги ўзгаришларга кўра жавоб реакциялари шаклланади, яъни организмнинг ўз- ўзини идора қилиши ва мослашуви жараёнлари боради.
Нерв тизими органлар ва тўқималарга турли моддалар ёрдамида қон орқали таъсир қиладиган гуморал система билан ўзаро боғлиқ ҳолда ишлайди. Бироқ нерв механизми бирмунча такомиллашган ҳисобланади, чунки таассурот нерв толалари бўлиб фақат муайян органларга катта тезлик билан тушади.
01. Марказий нерв тизими
02. Переферик нерв тизими
Нерв
тизими
Бутун нерв тизимининг тузилиши жихатидан марказий ва периферик системаларга бўлиш мукин. Марказий нерв тизимига бош ва орқа мия, периферик нерв тизимига соматик ва вегетативе нерв тизими киради. Бош мия калла қутиси ичида, орқа мия умуртқа поғонасининг орқа мия каналида бўлади. Периферик нерв ситемаси марказий нерв тизими билан барча органлар ва тўқималарда бўладиган рецепторлар ва эффекторлар орқали боғланиб туради
Нерв тизими
Нерв тизимининг тузилиши
Периферик нерв тизимига орқа миядан чиқадиган 31 жуфт сезувчи, ҳаракатлантирувчи нерв толалари, бош миядан чиқадиган 12 жуфт нервлар, ҳамда умуртқа поғонаси атрофида ва ички органларда жойлашган нерв тугунлари киради.
Нерв ҳужайраси
Нерв тўқимаси нейрон деб аталадиган ҳужайралардан ташкил топган. Улар танадан ва иккита тармоқ (ўсиқ)- дентритлар билан аксонлардан ташкил топган бўлиб, ўзаро ва турли органларнинг тўқималари билан шулар ёрдамида бирикади. Нейронлар ташқи томондан махсус парда- мебрана билан қопланган. Нерв ҳужайраларининг таналари ва уларнинг дентритлари тўпланиб кулранг моддани узун ўсимта аксон эса махсус мийелин пардаси билан қопланиб оқ моддани ҳосил қилади.
Нейроннинг асосий функцияси ахборотни қабул қилиш ва уни нерв импулслари кўринишида узатишдир. Ахборот ҳужайрага дендритлар орқали келади. Бу микроскопик дўмбоқчалари бўлган кўп тармоқланадиган қисқа ўсимталардир. Дендритларнинг умумий сатҳи нейрон танаси сатҳининг ўлчамларидан катта, улардан кўп миқдорда бошқа нейронларнинг учи жойлашган бўлади.
Синапс
Аксон- узун ўсимта бўлиб у ҳам тармоқланиши мумкин, унда ён ва охирги ўсимталар ҳосил бўлади. Аксон қўзғалишни нейрон танасидан бошқа ҳужайраларига ёки тўқималарга ўтказишга мосланган, узунлиги 1м га яқин бўлиши мумкин. Агар аксон атрофидаги тўқималар бошқа нерв толаларининг электр- кимёвий таъсиридан ҳимоя қиладиган мийелин парда билан ўралган бўлса, нерв импулсини ўтказиш тезлиги ортади. Ҳамма сезувчан ва ҳаракатланувчан нерв толалари, шунингдек, вегетатив толаларнинг бир қисми ҳам шундай парда билан ўралган. Кўп сонли аксонлардан нерв толалари ва нерв тизимининг ўтказувчи йўллари шаклланади. Ҳар бир ўсимта синапс номини олган қоплама билан тугалланади. У нерв импулсини бир нейрондан иккинчисига ёки бирор тўқимага ўтказишни таъминлайдиган физиологик актив моддалари бўлган пуфакчалар- медиаторлар билан тўлган бўлади. Шундай қилиб, нерв тизими бўйлаб ахборот ўтказиш электр ва кимёвий табиатга эга. Агар нейроннинг танаси шикастланса, аксон ва дентритлар нобуд бўлади, агар у сақланиб қолса унда янги ўсимталар ҳосил қилади.
Рефлекс
Нерв тўқимаси ҳужайраларининг айрим ўзига хос қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик хоссалари бор. Қўзғалувчанлик- ташқи муҳитдаги ўзгаришларни қабул қилиш ва уларга қўзғалиш реакцияси билан жавоб бериш хусусияти. Нерв ҳужайралари ва бошқа айрим ҳужайралар, масалан, мускул ҳужайраларининг қўзғалувчанлиги айниқса юксак ва улар таъсирга тез жавоб беришга мослашган. Бунга ўтказувчанлик хоссаси, яъни тўқиманинг қўзғалишини ўтказиш қобилияти туфайли эришилади.
Қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик хоссалари мембранада ва ҳужайралар ичида бўладиган қатор биокимёвий, физик ва электор ҳодисалари билан боғлиқ ва шулар туфайли амалга оширилади.
Рефлекс
Тасвирланган нерв структураси рефлектор ёй деб аталади. Ташқи ёки ички муҳитдан марказий нерв тизими иштирокида бўладиган таъсирга организмнинг жавоб реакцияси эса рефлекс дейилади. Рефлектр ёйлар иккита ва ундан кўп нейронлардан иборат бўлиши ва улардаги қўзғалиш фақат бир йўналишда ўтказилиши мумкин. Буни схема шаклида қўйидагича тасвирлаш мумкин:
Рецептор __________ сезувчи нейрон
____________ Марказий нейрон
Эффектор ___________ ҳаракатчан нейрон
И.М.Сеченовнинг “Бош мия рефлекслари” китобида шундай ёзилган: “… Онгли онгсиз ҳаётнинг ҳамма актлари келиб чиқиш моҳиятига кўра рефлекслардир”. Бу фикр И.П. Павлов томонидан шартли ва шартсиз рефлекслар ҳақидаги назарияда ривожлантирилди. Рефлексларнинг биологик аҳамияти организмнинг функционал бир бутунлиги сақланишида, унинг ички дунёсининг барқарорлигида ва шунингдек, ташқи шароит билан фойдали мулоқотда бўлишида ифодаланади.

Download 4.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling