Режа: Нерв тизимининг ташкилий қисмлари 02. Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча. 03. Нерв тизимининг гигиенаси. 04. Нерв тизимининг тузилиши
Download 4.05 Mb.
|
Нерв тизими 2 мавзу
1. Орқа мия
2. Бош мия 3. Узунчоқ мия 4. Ўрта мия 5. Оралиқ мия 6. Лимб тизими 7. Мияча 8. Бош мия катта яримшарлари пўстлоғи Нерв тизими Орқа мия. Орқа мия келиб чиқишига кўра марказий нерв тизимининг қадимий бўлими ҳисобланади. Ташқи кўринишидан у айрим умуртқалардан ҳосил бўлган мустаҳкам ва айни вақтда эгилувчан ғилофга жойлашган олдинги-орқа йўналишда яссилашган цилиндрсимон тортмадир. Орқа мия умуртқа поғонасидан калтароқ, у узунчоқ миядан бошланиб, биринчи иккинчи бел умуртқаларида тугалланади. У сегмент шаклида тузилган бўлиб, унда 8 та бўйин, 12 та кўкрак, 5 та бел, 5 та думғаза ва 1-2 та дум сегментлари бор. Жами 32 та сегмент бўлиб, уларнинг ҳар биридан иккита жуфтдан орқа мия нервлари чиқади. Улар умуртқаларнинг ҳар бирига мос келади. Улар умуртқа поғонаси канали орасидаги тешик орқали ўтиб, мускуллар, пайлар, бўғимлар, тери, органлар ва тўқималарга боради. Орқа миянинг ҳар бир сегменти мускулларнинг муайян группаси, тери ва бошқа органларнинг маълум қисми учун жавобгар. Орқа мия. Орқа миянинг кўндаланг кесмасида нерв ҳужайралари танасининг тўпламидан ҳосил бўлган кулранг модда ва нерв толаларидан ҳосил бўлган оқ модда ажралиб туради. Орқа миянинг кўкрак бўлими сатҳида вегетативе нерв тизими марказларининг бир қисми бўлади. Кулранг модданинг олдинги шохларида ҳаракат нейронлари жамланган. Уларнинг нерв толалари турли-туман бўлиб йиғилади, орқа миядан чиқади ва олдинги илдизлар ҳосил қилади. Сезувчи нейронларнинг танаси орқа илдизларнинг орқа мия тугунларида, яъни орқа миядан ташқарида бўлади. Олдинги ва опрқа илдизлар бирга қўшилиб ва орқа мия нерви таркибида скелет мускулларига боради Бош мия. Бош мия умуртқали ҳайвонлар ва одам марказий нерв тизимининг олдинги бўлимидир. Бош мия бўлимларинид функцияси туфайли организмни ўраб турган муҳит билан ўзаро муносабатлари идора қилинади, хулқ-атвор реакциялари бошқарилади ва барча тўқималар, органлар ва уларнинг системалари иши мувофиқлаштирилади. Бош мия калла суяги бўшлиғида жойлашган бўлиб, унда мия ўзига, лимб тизими миячадан ташкил топган, эволютсион жиҳатдан қадимий қисм ва бирмунча кеч вужудга келган тузилма-бош мия яримшарлари ёки охирги фарқ қилинади. Охирги мия узунасига кетган эгат билан икки қисмга-сўгалсиман тана, битишма ва гумбаз билан биргаликда бириккан ўг ва чап яримшарларга бўлинади Download 4.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling