Режа: Нерв тизимининг ташкилий қисмлари 02. Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча. 03. Нерв тизимининг гигиенаси. 04. Нерв тизимининг тузилиши


Download 4.05 Mb.
bet5/8
Sana25.10.2023
Hajmi4.05 Mb.
#1720310
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Нерв тизими 2 мавзу

Лимб тизими
Лимб тизимини бош миянинг функционал жиҳатдан ўзаро боғланган қатор структуралари ташкил этади. Уларга нерв ҳужайраларидан ташкил топган пўстлоқ қисми ва пўстлоқ ости тузилмалари кириб, улар мия ичкарисида ядролар кўринишида жойлашган бўлади. Улар жуфт бўлиб, чап ва ўнг яримшарларда жойлашган: бодомсимон тана, гипоталамус, тҳаламус ядролари қисми. Тўсиқ, ўрта мия лимб зонаси ва бошқалар шулар жумласига киради.
Лимб тизими
Лимб тизимининг функциялари ниҳоятда мураккаб ва хилма-хилдир. Улар ташқи муҳитининг доим ўзгариб турадиган шароитига мослашувини таъминлшда, хулқ-атвор, ҳис-ҳаяжон, ҳотирани шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Унинг структураларида овқат ейиш, ичимлик ичиш, авлодий давом эттириш, ўз-ўзини ҳимоя қилиш сингари ҳаёт учун муҳим бўлган эҳтиёжларни қондиришга қаратилган майл-истаклар шаклланади. Аксириш, йўталиш, кўзнинг пириллаши оддий шартсиз рефлекслардан фарқ қилиб, улар мураккаб шартсиз рефлекслар-пистинклар қаторига киритилади.
Лимб тизими одам феъл-атворининг ўзига хос хусусиятларини ва унинг реактивлигини, яъни бирор хилдаги жавоб реакцияларини талайгина даражада белгилайди. Борди-ю, масалан, ҳайвоннинг иккала яримшарларидаги бодомсимон таначалар олиб ташланса, бунда тушаётган ахборотни унинг эмотсионал ҳолатига мувофиқ баҳолаш қобилияти, уни ҳаёт жараёнида тўпланган ахборот, яъни ҳотира билан таққослаш хусусияти йўқолади.
Мияча
Мияча бевосита катта яримшарларнинг энса бўлклари остида миянинг ИВ қоринчаси устида жойлашган. У иккита яримшар ва чувалчангсиман ўрта бўлакдан ташкил топган. Ҳар қайси яримшар учта бўлакчага бўланган, оёқчалар номини олган ва улардан чиқадиган нерв толалари дасталари узунчоқ мияга, орқа мияга, кўприкча ядроларга, ўрта ва оралиқ мияга, катта яримшарларга боради. Улар оралиқ ахборот миячага периферик нерв тизимидан ҳам, катта яримшарлар пўстлоғидан ҳам келади. Мияча ўз навбатида шу оёқчалар орқали марказий нерв тизимининг барча бўлимларига ва периферияга импулс юборади. Мияча орқа мия билан айниқса мустаҳкам боғланган. Мияча бўгимлар, мускулларнинг ҳолати, уларнинг таранглиги, оёқ-қўлларнинг вазияти тўғрисидаги маълумотни орқа мия орқали олади. Миячанинг бутун юзаси қалинлиги 1-2,5 мм бўлган кулранг моддадан тузилган бурмали пўстлоқ билан қопланган. Ичида оқ модда жойлашган, унинг массасида кулранг модданинг мияча моддалари бўлади.

Download 4.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling