Режа: Нерв тизимининг ташкилий қисмлари 02. Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча. 03. Нерв тизимининг гигиенаси. 04. Нерв тизимининг тузилиши


Бош мия катта яримшарлари пўстлоғи


Download 4.05 Mb.
bet6/8
Sana25.10.2023
Hajmi4.05 Mb.
#1720310
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Нерв тизими 2 мавзу

Бош мия катта яримшарлари пўстлоғи. 
Катта яримшарлар, яъни охирги мия катталиги бўйича бош миянинг қолган барча бўлимларини бирга қўшиб ҳисоблаганда, улардан кўп марта устунлик қилади ва мияча билан бирга уларнинг устини қоплаб туради. Ҳар бир яримшарда пешона, тепа, чекка ва энса бўлаклари бўлади. Яримшарлар бағрида қоринчалар номини олган бўшлиқлар бор. Улар суюқлик билан тўлган бўлиб, мия тўқималаридаги моддалар алмашинуви шу суюқлик орқали амалга ошади. Катта яримшарнинг қолган барча массаси нерв толаларидан ҳосил бўлаган оқ модда, базал ядролар номини олган кулранг модда тўпламидан иборат.
Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча.
Бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўстлоғи марказий нерв тизимининг юқори қисми бўлиб ҳисобланади. Одамнинг хулқи, идроки, фикрлаши, онги ва барча руҳий хусусиятлари олий нерв фаолияти бўлиб, у бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўстлпғида жойлашган нерв фаолияти мураккаб рефлекслар орқали намоён бўлади. Бу рефлекслар одамнинг ташқи муҳит билан боғланишини, унинг ҳар хил шароитга мослашувини таъминлайди. Одамнинг барча ихтиёрий ҳаракатлари, фикрлаши ва руҳий ҳолатлари рефлекслар орқали содир бўлишини машҳур рус физиологи И.М.Сеченов 1863 йилда ёзган “Бош мия рефлекслари” деб номланган китобида биринчи бўлиб кўрсатди. Унинг рефлекслар ҳақидаги фикрини таниқли олим И.П.Павлов янада ривожлантириб, шартли рефлекслар ҳақидаги таъминотни яратди. У одамнинг олий нерв фаолияти шартли рефлекслар орқали намоён бўлишини исботлаб берди.
Биринчи ва иккинчи сигнал тизими.
Одамда биринчи ва иккинчи сигнал тизими, ҳайвонларда эса фақат биринчи сигнал тизими бўлади. Одамнинг олий нерв фаолияти ўзига хос англаш, обстракт фикрлаш, сўзлаш қобилиятига эга. Одам олий нерв фаолиятининг тараққиёти натижасида воқеликнинг иккинчи сигнал тизими вужудга келган. Иккинчи сигнал тизими сўзлардан иборат бўлиб, предметларнинг айрим белгиларини фарқ қилиш ва уларни умумлаштириш, улар ўртасидаги боғланишларни вужудга келтириш хусусиятига эга.
Ташқи муҳитнинг кўриш, эшитиш, ҳид сезиш, овқат таъмини билиш каби сезги органлари орқали қабул қилинадиган таъсирлари биринчи сигнал тизими бўлиб, улар одам ва юксак ҳайвонларда деярли ўхшаш. Бу сезги органлари оирқали қабул қилинган ташқи ва ички муҳитнинг таъсири миянинг шунга тегишли марказларида рефлекс ҳосил қилади. Одамнинг ҳайвонлардан юксаклигини асосий фарқларидан бири унда оғзаки ва ёзма нутқнинг ривожланганлигидир. Нутқ таъсирловчи сифатида сезги органлари норқали қабул қилиниб, шартли рефлекслар ҳосил қилади.

Download 4.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling