Режа: Нерв тизимининг ташкилий қисмлари 02. Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча. 03. Нерв тизимининг гигиенаси. 04. Нерв тизимининг тузилиши


Download 4.05 Mb.
bet2/8
Sana25.10.2023
Hajmi4.05 Mb.
#1720310
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Нерв тизими 2 мавзу

Шартли ва шартсиз рефлекслар
И.П.Павлов рефлексларни иккига: шартли ва шартсиз рефлаксларга ажратади. “Шартсиз рефлекс” атамаси таъсирловчининг рецепторларга таъсиридан сўнг шартсиз (муқаррар равишда) пайдо бўлувчи рефлексларни белгилаш учун киритилган. Масалан, оғизга овқат олиниши билан сўлак ажралиши, нина санчилганда бармоқни тортиб олиш ва ҳоказолар.
Шартсиз рефлекслар одам ва ҳайвонларнинг ўзига хос туғма ҳатти ҳаракатини таъминлайди, бу эса туғилгандан кейинги шартли рефлекс билан биргаликда турғунлашади. Улар ота- онадан мерос қоладива бутун умр давомида сақланади. Шартсиз рефлексларга, масалан, овқат, ҳимоя ва мўлжал олиш рефлекслари киради.
Шартли рефлексларнинг шаклланишида бош мия пўстлоғи катта рол ўйнайди. Агар пайдо бўлган шартли рефлекслардан фойдаланиш зарурияти бўлмаса, улар секинлашади ва ҳатто йўқолади, янгилари пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам шартли рефлексларнинг биологиc аҳамияти шартли рефлексларнинг тез алмашинуви натижасида организмнинг янги шароитга мослашуви кўринади. Ҳар бир кишининг ўзига хос ҳаёт тарзида шартли рефлексларнинг мураккаб шаклларини пайдо қилишдек аниқ ифодаланган қобилиятни кўриш мумкин, бу хулқ- атборда намоён бўлади.
Шартли рефлекслар ҳосил бўлиши учун қуйидаги шароит зарур:
Индеферент (шартли), яъни шу жавоб реакциясига хос бўлмаган қўзғатувчининг мавжудлиги.
1. Мустаҳкамланган шартли қўзғатувчининг бир неча бор қайтарилиши, яъни бир вақтнинг ўзида шартсиз рефлекс пайдо қилувчи қўзғатувчи қўлланилиши керак.
2. Бошқа кучли қўзғатувчилар бўлмаслиги.
Соматик ва вегетатив нерв тизими
Нерв тизими шартли равишда иккига бўлинади: соматик ва вегетатив нерв тизимига бўлинади.
1. Скелет мускулларини ва баъзи ички органларини (тил, ҳиқилдоқ,ҳалқум ва ҳоказолар) ни таъминлаб турадиган нервлар соматиc нервлар деб номланади. Соматик нерв тизими, асосан, организмни ташқи муҳит билан боғлайди ва скелет мускуллари ҳаракатини бошқаради.
2. Вегетатив нерв тизими ички органларни (меъда, ичаклар, нафас олиш сийдик таносил органларни ички секреция безлари, тери, юрак ва қон томирларни) нерв билан таъминлайди.

Download 4.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling