Ички секреция безлари физиологияси


Download 122.5 Kb.
bet1/11
Sana16.06.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1491495
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ички секреция безлари физиологияси


Ички секреция безлари физиологияси



  • Эндокрин тизим ва унинг физиологик вазифаларини бажаришдаги роли.

  • Гармонларнинг асосий хусусиятлари.

  • Гармонларнинг кимёвий тузулиши ва таъсир этиш механизми.

  • Гармонларнинг нишон-ҳужайралар билан ҳамкор механизми.

  • Гипофиз.

  • Буйрак усти безлари.

  • Қалқонсимон без.

  • Қалқонсимон олд безлари.

  • Меъда ости бези.

  • Эпифиз.

  • Айрисимон без (тимус).

  • Тўқима гармонлари.

Эндокрин тизим ва унинг физиологик вазифаларини бажаришдаги роли
Эндокрин безлар асаб тизими билан биргаликда организм фаолиятини бошқаришда жуда катта аҳамиятга эга. Эндокрин тизимга: гипофиз. Жинсий безлар, буйрак ости безининг пўстлоқ қисми ва магиз қисми, меъда ости безининг Лангреганс оралчаларидаги ҳужайралар, қалқонсимон без ва қалқонсимон без олди безлари, эпифиз, хазм аъзолари шиллиқ пардасидаги инкретор ҳужайралар киради. Эндокрин тизим гармонлар ёрдамида таъсир қилади. Гармон ишлаб чиқарувчи эндокрин чиқариш йўллари йўқ, синтезланган моддалар тўғридан-тўғри қонга ўтади.
Гармонларнинг асосий хусусиятлари
Гормонларнинг ўзига хос хусусиятлари куйидагидан иборат: 1) ҳар бир гормон муайян иктисослашган безда ишлаб чиқарилади; 2) ҳар бир гормон муайян аъзо ва фаолиятларга таъсир қилиб, уларда ўзига хос ўзгаришлар пайдо қилади; 3) жуда катта биологик фаолликга эга (1 мг адреналин 10000 ажратиб олинган бақа юрагини ишини тезлаштира олади; 4) дистант таъсир қилади; 5) ҳужайра мембраналаридан ўтиш қобилиятига эга; 6) нисбатан тез парчаланади (ярим парчаланиш вақти бир неча сониядан (пептид гормонлар) бир неча кунни (йодтиронинлар) ташкил қилади); 7) кўпчилик гормонларни турга оид махсуслик ҳоссалари йўқ; 8) фақат ҳужайраларда ёки уларнинг фаол тузилмаларда рўй берувчи жараёнларга таъсир қилади.

Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling