Ички секреция безлари физиологияси


Холецистокинин (панкреозимин)


Download 122.5 Kb.
bet10/11
Sana16.06.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1491495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ички секреция безлари физиологияси

Холецистокинин (панкреозимин) ҳам асосан хазм тизими аъзоларининг секретор ва мотор фаолиятларини бошқаришда иштирок қиладиган гастроинтестинал гормон. Бу гормон энг аввало ўт пуфагини қисқартиради, ундаги ўтни ўн икки бармоқ ичакка чиқаради, меъда ости безидан энзимлар ажралишини кучайтиради. Холецистокинин меъда ҳаракатларини тормозлаб, ичак ҳаракатларини яхшилайди. Унинг таъсирида Лангерганс оролчаларидан инсулин ва глюкагон ажралиши тезлашади. Холецистокинин ўн икки бармоқ ичакдан ташқари марказий ва периферик нейронларда ҳам синтезланади. Буни синтезловчи нейронлар катта ярим шарлар пўстлоғида, лимбик тизим ва гипофизнинг орқа бўлагида кўпроқ учрайди. МАТ даги холецистокинин иштахани бошқаришда иштирок этади. Бош мия қоринчаларига бу гормонни киритилса ҳайвонларда тўйиш хисси пайдо бўлади. Холецистокинин медиатор вазифасини ҳам бажаради.
Гастрин меъданинг пилорик қисмида синтезланиб, қон орқали меъда безлари фаолиятини рағбатлантирадиган гормон. Унинг қонга ўтиши учун пилорус шиллиқ пардасига кимёвий ва механик таъсириротлар берилиши керак. Кимёвий моддалардан оқсилнинг парчаланиш маҳсулотлари ва овқатнинг экстрактив моддалари гастринни эркин холга ўтишини анча тезлаштиради. Пилорик кисмдаги овқат ва шира аралашмасида (химусда) хлорид кислота миқдорининг кўпайиб кетиши гастрин инкрециясини тормозлайди. Одам қонидаги гормонлардан 17 аминокислотадан ташкил топган ва молекуляр массаси 7 минг бўлгани асосийси хисобланади. Меъда безларини ташкил қилувчи ҳужайралардан: қопловчи ҳужайраларга секретин энг кучли, асосий ҳужайраларга ўртача ва қўшимча ҳужайраларга кучсиз таъсири қилади. Демак, гормон киритилгандан кейин йиғилган меъда ширасида хлорид кислотанинг миқдори анча кўп бўлади. Гастрин меъда ҳаракатларини кучайтиради, меъда ости безидан энзимлар ажралишини тезлаштиради. Унинг таъсирида ўт-сарфо миқдори ҳам кўпаяди. Гастрин ингичка ичакда глюкоза, натрий ва сув сўрилишини тормозлайди.
Бошқа тўқималарининг гормонлари (физиологик фаол аминлар ва пептидлар). Серотонин бош миянинг баъзи қисмларидаги асаб охирларида ажраладиган модда. Уни ичакдаги энтерохроммофин ҳужайралар ҳам синтезлайди. Тромбоцитлар таркибида учрайдиган серотонин қон томирларни торайтириб, жарохатланган томирдан қон оқишини секинлаштиради. Бу модданинг хулқ-атвор шаклланишига даҳли бор. Мия тузилмаларида серотонин миқдорининг камайиб кетиши депрессияга олиб келади.
Гистамин гистидиндан ҳосил бўлади ва аллергик реакцияларни пайдо қилади. Унинг таъсирида нафас олиш йўлларидаги силлиқ мушаклар қисқаради, бронх ва бронхиолалар торайиб, нафас олиш қийинлашади. Терининг қон томирларини кенгайтиради ва капиллярлар деворининг ўтказувчанлигини кучайтиради. Гистамин гипофиз ва гипоталамусда ҳам учрайди, бу ерда у медиатор вазифасини бажаради. Гистамин таъсирида меъда безлари хлорид кислота ажратишни кескин оширади.
Кининлар кининогендан келиб чиққан. Кининогенни кининга айланиши учун калликреин энзими зарур. Бу энзимни хазм безлари, хусусан сўлак безлари ажратади. Калликреин қон плазмасининг б-глобулин бўлган кининогенни парчалаб, полипептид каллидин ҳосил қилади. Каллидин тезда брадикининга айланиш қобилиятига эга. Кал-лидин ва брадикинин қон томирларни сезиларли даражада кенгайтиради ва капиллярлар ўтказувчанлигини оширади. Бу пептидларни тўқима киназалари тез парчалайди. Шу сабабли, уларнинг таъсири фақат бир неча дақиқа давом этади. Кининларни 9-11 аминокислоталар қолдиғидан ташкил топган ва тузилиши бир-бирига яқин пептидлар ташкил қилади. Брадикинин иссиқ шароитда тери томирларини кенгайтириб, тер ажралишини кўпайтиради ва тана ҳарорати барқарорлигини сақлашда иштирок қилади.

Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling