Ички секреция безлари физиологияси
Download 122.5 Kb.
|
Ички секреция безлари физиологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Р субстанция, энкефалин ва эндорфинлар
Простагландинлар ҳамма ҳужайраларнинг мембранасида учрайдиган арахидон кислотасидан синтезланади ва турли жараёнларга таъсир қилади. Проастагландинлар биринчи марта уруғ суюқлигида топилган, аммо уларни организмдаги деярли ҳамма ҳужайралар ишлаб чикариши мумкин. Простагландин А, простагландин Е ва проста-гландин Г каби турлари мавжуд. Булардан келиб чиққан тромбаксин ва протациклинлар ҳам физиологик фаолликга эга. Простагландинлар томирларни кенгайтириб, артериал қон босимини пасайтиради. Бундан ташқари, ажралаётган сийдик хажмини ва сийдикдаги натрий миқдорини кўпайтиради. Ҳаво йўлларидаги силлиқ мушаклар ҳам простаглан-динлар таъсирида бўшашади, бронхлар кенгаяди. Аммо бачадон ва меъда-ичак тизими аъзоларидаги силлиқ мушаклар простагландинлар таъсирида қисқаради. Меъда безлари простагландинлар таъсирида шира таркибида хлорид кислота ажратишни камайтиради. Натижада меъдада пептик яралар пайдо бўлиши хавфи камаяди. Простагландинлар баъзи бир эндокрин безларда, масалан буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватида ва қалқонсимон безда гормонларнинг сиетезланишини тезлаштиради. Простагландинлар қон ивишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Простациклин томирларни кенгайтиради ва тромбоцитлар агрегациясини (ғуж бўлиб, бир-бирига ёпишишини) тормозлайди. Натижада жароҳатланган томирлардан қон оқиши вақти узаяди. Тромбоксин эса томирларни торайтириб, тромбоцитлар агрегациясини тезлаштиради, бинобарин қон оқиш вақти камаяди. Простагландинлар тана ҳароратини ошириш қобилиятига эга. Шунинг учун уларнинг синтезини тормозловчи моддалар, масалан аспирин иситмани туширади.
Р субстанция, энкефалин ва эндорфинлар оғриқни сезиш, умаман хиссиётлар шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Р субстанция оғриқни кучайтирадиган ва ўзгартирадиган модда. Ташқаридан организмга киритилган Р модда қон томирларни кенгайтиради, қон томирлардан бошқа аъзолардаги силлиқ мушакларнинг қисқаришига олиб келади. Булардан ташқарии, сўлак, меъда ости бези шираси ва ўт-сафро ажралишини тезлаштиради. Энкефалин ва эндорфинлар эса организмнинг ўзи синтезлайдиган наркотикларидир. Ташқаридан киритилган морфинга (кўкноридан олинадиган дори) ўхшаб, бу моддалар оғриқ сезгисини камайтиради. Бундан ташқари, бу эндоген опиатлар қора дори юзага келтирадиган хиссиёт – кайф шаклланишини ҳам таъминлайди. Аммо одам уларга ўрганиб қолмайди. Соғлом организмнинг оғриқни сезмаслиги оғриқни пайдо қилувчи ва оғриқни йўқотиб турувчи тизимларининг мувозанатда бўлишига боғлиқ. Эндорфинларни аъзоларда ишлаб чиқарилишини баъзи таъсирларда масалан, игна санчиш кўпайтиради. Буйракларнинг юкстагломеруляр аппаратида синтезланадиган эритропоэтинни, тимуснинг гуморал омиллари ва шу каби бошқа модаларини ҳам тўқима гормонларига қўшиш мумкин. Download 122.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling