Ички секреция безлари физиологияси
Гипофиз Бу мураккаб ички секреция бези бўлиб олдинги, оралиқ ва орқа бўлаклардан тузилган. Олдинги бўлаги (аденогипофиз
Download 122.5 Kb.
|
Ички секреция безлари физиологияси
Гипофиз
Бу мураккаб ички секреция бези бўлиб олдинги, оралиқ ва орқа бўлаклардан тузилган. Олдинги бўлаги (аденогипофиз) хромофоб (55–60%) ва хромофил (40-45%) ҳужайралардан тузилган. Хромофил ҳужайраларнинг кўпчилиги ацидофил, қолгани базофил бўлади. Гормонлар хромофилларда синтезланади. Базофил ҳужайралар адренокартикотроп, тиреотропин, гонадотроп (фолликулни стимулловчи ва лютеинловчи), ацидофиллар ўсиш гормони (соматотропин) ва пролактин ишлаб чиқаради. Гипофизнинг гландатроп гормонлари фолликулнинг ривожланиши ва етилишини, овуляцияни (Грааф пуфакчаси ёрилиб, ундан тухум ҳужайра чиқишини), сариқ тана ривожланишини ва фаолиятини таъсирлайди. Эркакларда уруғдон найчаларининг ривожланиши ва спермоцитлар етилиши, сперматозоидлар пайдо бўлиши учун гонатроп гормонлар зарур. Бу гормонлар жинсий безларда аёллар жинсий гормонлари - эстрадиол, эстрон ва прогестерон ва эркаклар жинсий гормони - тестостерон ишлаб чиқарилишини бошқариб туради. Тиротроп гормон қалқонсимон безнинг ўсишини тезлаштиради, безда тиреоид гормонларнинг ҳосил бўлишини ва қонга ўтишини бошқаради. Адренокортикотроп гормон буйрак усти бези пўстлоқ қисмининг тутамли ва тўрли зонасининг ўсиши ва бу ерда гормонлар синтези учун зарур. Гипофизнинг орқа бўлагини глия ҳужайраларга ўхшаган питуицитлардан иборат бўлгани ва МАТ нинг гипоталамус қисми билан функционал ва морфологик боғлиқлиги учун нейрогипофиз дейилади. Нейрогипофиздан андиуретик гормон ва окситоцин олинган. Андидиуретик гормон сийдик ҳосил бўлишини секинлаштиради. Бу гормон етишмаса қандсиз диабет пайдо бўлади. Окситоцин бачадоннинг ритмик қисқаришини таъминлайди. Гипоталамуснинг гипофизиотропик соҳаси гипофизнинг гландотроп гормонларини ва ўсиш гармонинг қонга ўтишини бошқаради. Бу соҳадаги кичик нейросекретор ҳужайралар аденогипофиздан гармонларнинг ситезларини ва қонга ўтишини тезлашти-радиган рилизинг гармонларни (либеринларни) ва бу жараёнларни тормозлайдиган ингибитор омилларини (статинларни) ишлаб чиқади. Либерин ва статинларни аденоги-пофизга қон етказади. Аденогопофиз гармонларидан бири адренокортикотроп гормон буйрак усти безида глюкокортикоидлар синтезини бошқаради, иккинчиси – тиротроп гормон – қолқонсимон безда тиреоид гормон ишлаб чиқаришини рағбатлантиради, фолликулаларни рағбатлантирувчи гормон ва лютеинловчи гормон жинсий гормон синтези учун керак. Download 122.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling