Ички секреция безлари физиологияси


Download 122.5 Kb.
bet9/11
Sana16.06.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1491495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ички секреция безлари физиологияси

Айрисимон без (тимус)
Бу без иммун тизимининг марказий аъзоси бўлиб, эндокрин фаолият ҳам кўрсатади. Бу без тўқимасидан бир қанча пептид ва оқсил табиатли физиологик моддалар олинган. Уларга лимфоцитларни рағбатлантирувчи гормон, тимозин, тимин, тимотоксин ва бошқалар киради. Бу моддалар иммунитетнинг турли омилларига, лимфопоэзга, асаб – мушак ўтказувчанлигига таъсир қилади. Аммо уларни чин гормон хисоблаб бўлмайди. Тимуснинг физиологик фаол моддалари билан тироксин, жинсий гормонлар, адренокортикотроп гормонлар ўртасида қарама–қарши муносабатлар бор. ўсиш гормонига эса тимус гормонлари кўмакдош. Демак, тимус иммун тизими ва ички секреция безлари фаолиятини монандлаштириб турувчи аъзо.
Тўқима гормонлари
Ҳозирги пайтда тўқима ва аъзоларда 50 хилга яқин гормонни синтезлаш қобалиятига эга бўлган ҳужайралар топилган. Бу ҳужайраларнинг кўп қисми хазм тизими аъзоларида, ўпка, буйрак, юрак ва бошқа эндокрин тизимига кирмайдиган аъзоларда учрайди. Гормон синтезловчи ҳужайраларни махсус иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида аниқланади.
Бу ҳужайралар биоген аминларнинг ўтмишдошларини карбоксилсизлантириш ва уларнинг қолдиғидан пептид гормонларини синтезлаш қобилиятига эга. Бу ҳужайралар АПУД-тизимни ташкил қилади. Апудоцитлар синтезлайдиган гормонлар жуда кўп. Улар серотонин, секретин, мотилин ва бошқа моддаларни ишлаб чиқаради.
Демак, гормонлар фақат махсус эндокрин безлардагина эмас, балки аъзо ва тўқималарда ҳам синтезланиши мумкин. Бу борада хазм тизимининг фаоллиги юқори, ундан апудоцитлар 20 тур гормон ишлаб чикаради. Бу гормонлар энг аввало хазм аъзолари фаолиятини бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари, хазм тизими гормонлари умумий модда алмашинувини назорат қилишда ҳам иштирок қилади. Бу гормонларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Уларни асосан ингичка ичак шиллиқ пардасидаги ҳужайраларда синтезланади, шу туфайли уларнинг энтерин тизими гормонлари гуруҳига бирлаштиради. Уларни яна гастроинтестинал гормонлар, деб айтилади.
Энтерин тизими гормонлари
Секретинни 1902 йилда ингилиз олимлари Бейлисс ва Стиарлинг кашф этганлар. Гормон атамаси илк бор секретинга нисбатан ишлатилган. Секретинни ўн икки бармоқ ичакнинг шиллиқ пардасидаги махсус ҳужайралар синтезлайди. Молекуляр массаси 3035га тенг, молекуласи 27 аминокислота қолдиғидан ташкил топган. Гормоннинг қонга ўтиши учун ўн икки бармоқ ичакка меъдадан хлорид кислота ўтиб, ундаги рН ни 4,5 дан пастга тушириши керак. Секретин таъсирида меъда ости безидан шира ажралиши кескин кўпаяди, шира таркибидаги бикарбо-натлар миқдори ортади. Бундан ташқари, бу гормон ўт-софро ва ингичка ичак шираси билан сув ва тузлар ажралишини кўпайтиради. Секретин таъсирида меъда безларида энзимлар ажралиши кўпайса, айни вақтда хлорид кислота секрецияси тўхтайди. У хазм тизими аъзоларининг силлиқ мушаклари фаолиятини ҳам тормозлайди. Ингичка ичакнинг шиллиқ пардасидаги энтероцитларнинг бўлиниши ва уларда инвертаза ва мальтаза энзимлари сентезланиши сектерин таъсирида тезлашади. Секретин юракдан томирларга чиқадиган қон миқдорини, сийдик хажмини ва ундаги натрий, калий катионлари ва бикарбонатлар миқдорини оширади.

Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling