Тўқима гормонлари


Download 0.92 Mb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.92 Mb.
#1014037
  1   2   3
Bog'liq
Тўқима гормонлари

Тўқима гормонлари

Ички секреция безлари ва унинг функциялари

  • Қалқонсимон без юксак гормонал активликка эга бўлган ярим суюқ коллоид билан тўла без фолликулларидан иборат. Фолликуллар девори без эпителийсидан тузилган.
  • Без қон ва лимфа томирларига жуда бой. Одамдаги қалқонсимон без вазни ўрта ҳисобда 25—30 г ёки гавда вазнининг 0,05 процентини ташкил этади, шунга қарамай бу бездан соатига 5—6 литр қон ўтади, бу — организмдаги қоннинг ҳаммаси демакдир.

Қалқонсимон без гормонлари ва уларнинг физиологик аҳамияти

  • Қалқонсимон без тўқимасида йод бор, у мазкур без гормонларининг таркибига киради. Хайвон организмига радиоактив йод (J131) юборилса, бунинг бир қисми буйраклар орқали сийдик билан чиқиб кетади, бир қисми сўлакка, меъда ширасига ва ўтга ўтади, организмга юборилган йоднинг кўпроқ қисми эса қалқонсимон безга келади. Қалконсимон без ҳужайраларининг йод йиғиши уларнинг характерли хусусиятидир, бу бездаги йод концентрацияси қондагига нисбатан 300 баравар ортиқ. Қалқонсимон без гормонларининг синтези учун зарур йод етишмаганда без тўқимаси катталашиб кетади — буқоқ вужудга келади.

Қалқонсимон без ҳужайраларида тўпланадиган йод бир қанча йодли бирикмалар: монойодтирозин, дийодтирозин, трийодтиронин ва тетрайодтиронин (тироксин) синтезига сарф бўлади. Бу йодли бирикмалар калқонсимон без фолликулларининг ҳужайраларида оқсил билан комплекс бирикма — тиреоглобулин ҳосил қилади. Тиреоглобулин фолликулларда бир неча ой сакланиши мумкин. Без ҳужайраларидан ишланиб чиқадиган фермент — протеиназа таъсирида тиреоглобулин синтезланиб, актив гормонлар — трийодтиронин ва тетрайодтиронин, ёки тироксин ҳосил бўлади.

  • Қалқонсимон без ҳужайраларида тўпланадиган йод бир қанча йодли бирикмалар: монойодтирозин, дийодтирозин, трийодтиронин ва тетрайодтиронин (тироксин) синтезига сарф бўлади. Бу йодли бирикмалар калқонсимон без фолликулларининг ҳужайраларида оқсил билан комплекс бирикма — тиреоглобулин ҳосил қилади. Тиреоглобулин фолликулларда бир неча ой сакланиши мумкин. Без ҳужайраларидан ишланиб чиқадиган фермент — протеиназа таъсирида тиреоглобулин синтезланиб, актив гормонлар — трийодтиронин ва тетрайодтиронин, ёки тироксин ҳосил бўлади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling