Мавзу: Эйкозаноидлар: простагландин ва лейкотриенлар. Сфинголипидлар Режа
Download 1.98 Mb.
|
Мавзу: Эйкозаноидлар: простагландин ва лейкотриенлар. Сфинголипидлар Режа: Простагландинлар ҳақида умумий маълумот Тўқима Гормонлари ҳамда турлари бўйича формулалар. Умуртқасизлар Гормони. ПРОСТАГЛАНДИНЛАР Простагландинлар беш углеродли ҳалка тутувчи узун занжирли ёғда эрийдиган органик кислота оиласидир. Простагландинлар термини фанга 30- йилларда Эйлер томонидан киритилган. У простата безида кон томирларини ва бачадонни силлик мускулатурасини кискартирадиган махсус модда ишлаб чикарилади деб тахмин килди ва тасдиклади. Лекин бу фикр ўз вактида эътиборни жалб этмай, факат 60- йилларда швед олими С. Бергстрём кашфиётлари туфайли янгича маънода фанга кириб келди. Бу бирикмалар чин гормон бўлмасалар хам гормонлар таъсирини ростлаб туришга хизмат киладилар. Простагландинлар эркакларни кўпайиш тўкималарини бошкаради, деган аввалги гумонлар ҳам тўғри чикмади, аксинча улар деярли хамма тўкималарда фаол эканлиги маълум бўлди. Кейинги ўн йиллар давомида простагландинлар ва уларга якин бирикмалар (лейкотриенлар, простациклинлар ва тромбоксанлар) ни турли тўкималарда кенг таркалганликлари уларни силлик мускуллар функциясига, буйраклар гемодинами- касига, ошкозоннинг секрет ишлаб чикариши, ёғ, сув ва туз алмашинувига кучли фармокологик таъсир килиши тасдикланди. Бир катор простагландинлар аденилатциклаза таъсирини кучайтириш оркали ўз самарасини кўрсатади. Простагландинлар алмашинувининг бекарор махсу- лотлари бўлган тромбоксанлар тромбоцитлар ва бошка хужайралар фаолиятини идора килишга катнашадилар, деган фикр бор. Барча простагландинларнинг олд бирикмаси юксак тўйинмаган ёғ кислоталар линолат ва линоленат кислоталар, хусусан улардан ҳосил бўладиган арахидон а т к и с л о т а мембрана фосфоглицеридлари (фосфолипидлар)дан ажралиб чиккач ферментатив алмашинув йўналишига караб, простагландинлар ёки лейкотриенлар хосил килиш йўли бўйича ўзгаради. Бу ерда эскидан маълум бўлган оғрик колдирувчи модда аспирин ва индометацин простагландинлар синтезида катнашадиган простагландинсинтаза ферментининг кудратли ингибиторидир. Бу таъсир айрим простагландинлар оғрик сезиш жараёнида кандайдир роль ўйнасалар керак деган фикрни туғ- диради. Ички секреция безларида ишлаб чикариладиган гормонлардан ташкари бошка гормонал моддалар ҳам кашф этилган. Улар орасида ошкозон-ичак йўлида синтез килинадиган 20 дан ортик гормонал фаол пептидлар асосий ўринни эгаллайди. Лекин кейинги йилларда турли тўкималарда гормон хосил киладиган айрим таркок хужайралар тўплами топилди. Улар ўзига хос умумий хусусият — аминларнинг олд бирикмалари (аминокислоталарни) ютиш ва декарбоксиллашга эга бўлганларидан инглизча Amine precorsc uptake and Decarboxy — lation сўзларининг биринчи ҳарфларидан олиб АРИД (АПУД) система деб бирлашти- рилган. Бу хужайралар серотонин ва мелатонин, адреналин ва норадреналин, гистамин, гипофизнинг баъзи гормонлари, инсулин, гастрин ва бир нечта илгари маълум бўлмаган гормонларни ишлаб чикарадилар. Уларнинг кўплари тўкима гормонлари тушунчасига якин. Бу биологик фаол моддаларнинг бир мухим группаси нейропептидлар, асосан нерв элементларида синтезланиб, оғрик сезгиси, биологик ритмлари, уйку, хотирани назорат килиш, ориентация ва хулкни оптималлаштиришда специфик роль ўйнайдилар. ТЎҚИМА ГОРМОНЛАРИ Тўкима гормонлари эндокрин безларда ишлаб чикариладиган гормонларга хос умумий хусусиятга эга бўлса ҳам, махсус безларда ишлаб чикарилмаслиги ёки хосил килинадиган жойнинг ўзида таъсир этиши билан улардан фаркланади. Тўкима гормонлари каторига ошкозон-ичак йўли гормонлари ва асосан хосил бўлган ерида гормонсимон таъсир этадиган биологик фаол моддалар группаси киради. Овкат хазм килиш аъзолари гормонлари ичак безлари секрециясини кучайтиради. Булар каторига куйидаги гормонларни киритиш мумкин: а) Секретин — Бейли ва Старлинг томонидан ингичка ичакнинг юкори кисми шилимшик пардасидан олинган модда, конга юборилганда панкреатик суюкликнинг чикарилишини стимуллаганидан бу моддага биринчи марта гормон йоМи берйлган эди. 5- окситриптамин триптофандан 5 - оксиндол оркали хосил бўлса керак: Гистамин капиллярларни кенгайтириб, уларнинг ўтказувчанлигини орттиради, яна нерв қўзғалишини ўтказишда иштирок этади деб ҳисобланади. Унинг таъсирида ошкозон ширасида эркин хлорид кислота ҳосил бўлади. Гистамин организмда юкори молекуляр полисахарид — гепарин ва бошка юкори молекуляр бирикмалар билан боғланган ҳолда бўлиб, маълум шароитда тўкималарнинг ёки бутун организмнинг функционал ҳолатига мувофик равишда аста-секин ажралиб туради. Бир катор холатларда баъзи моддалар таъсирида гистаминнинг ажралиши кунаяди, энзиматик парчаланиши эса; камаяди ва; натижада унинг микдори ортиб, терининг кичиши ва махаллий оғриқларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Шунинг учун хам гистамин маҳаллий оғрик. гормони хисобланади. У яна капиллярлар ўтк^зувчанлигини кучайтириб, терининг бўртиб чиқишига сабаб бўлади. Яллиғланиш ва шикастланишда гистаминнинг кўпроК: хосил бўлиши аникланган.. Гистамин гистидиннинг декарбоксилланиш махсулидир. Бундай декарбоксилловчи энзим ичакнинг шилимшик пардасида топилган: Гистамин . ррганизмда гистаминаза номли моноаминооқсидаза таъсирида оксидланиш йули билан дезаминланади. Унинг парчаланиш маҳсули — имидазол- ацетат; қислота. сийдикда пайдо бўлади: Т й р а. м и н в а окситирамйн (ДОФА — амин) хйм биологик фаол модда деб каралади. Тирамин таъсирида. кон босими ва мускуллар тонуси ортади. Окситирамин, бир томондан, адреналин ва норадреналинни бевосита хосил киладиган бош маҳсулот бўлса, йКкйнчи томондан, у симпатик ёки адренэргик нервлар учида пайдо бўладиган норадреналиннинг бевосита олд кўшнисидир: А нгиотензин артериялар босими ва мускуллар қискаришига сабабчи деб хисобланади. А н г и о т о н и н ва г и п е р т е н з и и деб аталадиган бу бирикманинг Юта аминокислотадан иборат пептид (декапептид) эканлиги ва унинг структураси хам аникланган. Ангиотензиннинг физиологик ахамияти аник бўлмаса хам, буйрак гипертонияси деб аталадиган патологик холатга жавобгар эканлиги тасдикланган. Бу гормон кондаги глобулин фракцияларининг биридан буйракда ишлаб чикариладиган ренин номли энзим таъсирида ажралиб чикади. Брадикинин турли энзимлар иштирокида плазмадан ажратиб олинган биологик фаол пептид. У томирларда ацетилхолин каби таъсир этадиган томир кенгайтирувчи ва силлик мускулатурани кискартирувчи кучли омилдир. Брадикинин безларнинг функционал гиперемиясида мухим роль ўйнаши мумкин. УМУРТҚАСИЗЛАР ГОРМОНИ Умурткасиз хайвонларнинг хам бир катор гормонлари маълум. Булар орасида энг яхши ўрганилганлари хашаротлардан олинган ва уларнинг метаморфозини таъмин этадиган гормонлардир. Ҳашаротлар катта организм шаклини олгунча бир неча даврни: личинкалик (куртлик), ғумбаклик ва капалаклик даврларини ўтади. Бу даврларнинг алмашинуви (метаморфоз) миянинг нейросекретор хужайралари томонидан идора килинади. Нейросекреция асосий метаморфоз гормони — эк дизон ишлаб чикарадиган бошка безни харакатга солади. Экдизон алмашинув боскичларини бошлаб, қуртнинг ғумбакка ва ғумбакнинг капалакка айланишини таъминлайди. Личинка ёшлик (ювениль) гормони деб аталадиган бошка гормон иштирокида пайдо бўлади. Бунда учта гормондан Карлсон ва унинг хамкасблари томонидан факат экдизон ажратиб олиниб, унинг тахминий структураси белгиланган эди. Бу гормон кутилмаганда стероид структурага эга бўлиб чикди: Гушт пашшасида у тирозин алмашинувига аралашиб, ғумбакнинг пайдо бўлишига олиб боради. Энг кейинги ўтказилган тажрибалар кўрсатишича экдизон хромосомаларининг маълум локусларини фаоллаштиради. Ешлик гормони кучли таъсирга эга экстракт шаклида олинган. У умуртка- ли хайвонларда хам топилган. Феромонлар Карлсон ва Люшер бир турга тегишли индивидлар орасидаги гуморал боғланишларни таъминлайдиган моддалар группасини феромонлар деб атадилар. Буларга урғочиларда ишланиб, эркакларни ўзига жинсий интилишга жалб киладиган ва баъзан узок масофада хам жинсий фаол булган аттрактантлар яхши мисол бўла олади. Уларнинг кўплари монотерпенлар структурасига эга. Ипак куртида бу омил хид олиб юрувчи безларда ҳосил бўлар экан. Бу модда тоза холда олиниб, унинг бир нечта конъюгацияланган қўш боғли тўйинмаган спирт эканлиги аникланган. УСИМЛИК ГОРМОНЛАРИ Усимлик гормонлари ёки фитогормонлар атамаси ўсимликларда кам микдорда синтез килиниб, ўзи ҳосил бўлган тўкимадан узоклашган ерда ўсиш ва дифференциацияга кучли таъсир этадиган табиий (эндоген) ўсимлик регуляторла- рига нисбатан кўлланади. Фитогормонлар ўсимликлар биохимиясининг махсус боби бўлса хам, ҳайвон ва ўсимликлар гормонлари орасида маълум муносабат мавжуд. Чунончи, баъзи фитогормонлар одамлар сийдигидан, хотинлар жинсий гормони эса ўсимлик экстрактларидан топилган. Ҳайвон гормонларининг аксича, ўсимлик гормонлари кўп хил фаолиятга ва паст таъсир— спецификликка эга. Яхши ўрганилган ўсимлик гормонлари, булар ауксинлар, гибереллинлар ва цито- кининдир. Ингибирловчи таъсирига эга бўлганлари абсцизат кислота, гуллаш гормони ва меванинг етилиш гормонидир. Усимликларда гормонлар алохида безларда ишлаб чикарилмайди, улар куртакларда ёки ўсиш марказларида хосил бўлади. Фитогормонлар орасида ўсишни, хужайранинг бўлинишини ва гуллашини тезлатувчи типлари бор деб хисобланади. Айтилган эффектларнинг ҳаммаси хам бир хил гормонларга боғлик бўлиши мумкин, аммо бу типлардан факат ўсиш гормонларигина яхши ўрганилган бўлиб, бошкаларининг химиявий табиати ва биологик таъсири тўлик аникланган эмас. Усимлик гормонлари ёки ўсишни тезлатувчи моддалар илдизларнинг ўсишини, уруғсиз меваларнинг хосил бўлишини стимуллайди, саклаб кўйилган картошканинг ўсиб кетишини, мевалар (олма, шафтоли)нинг вактидан илгари тўкилишини тўхтатади^ бундан ташкари, ёввойи ўтларни танлаб нобуд килиш хусусиятига эга. Усиш гормонлари ўсимликларнинг ф от от р о п и з м и (нурга караб) ва г е от р о п и з м и (новданинг юкори томонга, илдизларнинг ерга караб ўсишини) таъминлайди. Фито- гормонларнинг бундай таъсири хужайраларнинг узунасига катталашишига боғлик. Усишни тезлатувчи гормонлар илгаридан ауксин номи билан юритилади. Бу терминни Кёгл ўсимликлардан ажратиб олинган иккита фаол циклопентан хосилалари (ауксин а ва ауксин в) га нисбатан кўллаган эди, аммо кейинги текширишлар уларни гормонал фаолиятини тасдикламади. Энди ауксин сўзи ўсишни тезлатувчи барча моддаларнинг умумий номи бўлиб колди. Ҳақикий табиий ауксинлар индол хосилалари бўлиб триптофандан синтезланадилар. Энг мухим ауксин индол — 3-ацетат кислота — гетероауксин деб аталади. Ауксин усимлик новдасининг уч кисмида, барглар учида, уруғдан чикиб келаётган колеоптиль деб аталадиган биринчи баргда ҳосил бўлиб, ўзидан пастда жойлашган хужайраларга таъсир кўрсатади. Колеоптилнинг учини кесиб, кесил- ган жойнинг бир чеккасига ауксин шимдирилган агар-агар блоки қўйилганда, колеоптиль тескари томонга эгилади, чунки ауксин кўйилган четида хужайра узунасига ўса бошлайди. Колеоптиль учининг эгилиш даражаси ауксин микдорига мутаносибдир. Индсшил- 3 - ацетат кислота 1934 йилда Кёгл томонидан одамлар сийдигидан ажратиб олинган эди, бу ерда у ўсимлик овкат истеъмол килиниши туфайли пайдо бўлса керак. Унинг табиий ўсимлик гормони эканлиги 1950 йилда кашф этилган. Кейинги вақтлар, ўсимлик хужайраларида ауксинларнинг бошланғич таъсирини кабул киладиган маълум рецепторлар мавжуд деган фикр тобора тасдикланмокда. Бу фикрга биноан ауксинларни шу рецепторларга таъсириДицх^миявий ўзгарншлар^а сабаб бўлади ва улар ўз навбатида, турли фиодогик эффекадзргакрлиб кедади-; Ус^щ гормонлари қаторигг. фитопдтоген замбуруғлардан ажратиб олинган г и б е р е л л и н а т к и с л о т а хам киради. Бу модда топилгандан бери юксак ўсимликлардан хам жуда кўп гибереллинлар олинган. Бу группага кирадиган бирикмалар тетрациклик карбон кислоталар структурасига эга бўлиб, энг кўп таркалгани Аз гибереллден^р. Download 1.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling