Тўқима гормонлари


Download 0.92 Mb.
bet2/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.92 Mb.
#1014037
1   2   3
Bog'liq
Тўқима гормонлари

Бу гормонлар қонга ўтиб, қон плазмасининг α-глобулинлари билан бирикади, булар эса мазкур гормонларни ташувчи моддалар ҳисобланади. Қонда тироксин ёки трийодиронин кўлайиб кетганда улар плазма альбуминлари билан ҳам бирикиши мумкин. Тўқималарда бу комплекслар парчаланиб, тироксин ва трийодтиронин ажралиб чиқади

  • Бу гормонлар қонга ўтиб, қон плазмасининг α-глобулинлари билан бирикади, булар эса мазкур гормонларни ташувчи моддалар ҳисобланади. Қонда тироксин ёки трийодиронин кўлайиб кетганда улар плазма альбуминлари билан ҳам бирикиши мумкин. Тўқималарда бу комплекслар парчаланиб, тироксин ва трийодтиронин ажралиб чиқади

ПАРАТИРЕОИД (ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ ЁНИДАГИ) БЕЗЛАРНИНГ ИЧКИ СЕКРЕЦИЯСИ

  • Одамда тўртта паратиреоид без бор, булардан иккитаси қалқонсимон безнинг орқасида, қолган иккитаси эса қалқонсимон безнинг пастки қутбида, баъзан эса без тўқимасида бўлади. Улар япалоқ овал тузилмалар бўлиб, буйи 6—7 мм, эни 3—4 мм ва қалинлиги 1,5—2 мм. Без тўқимаси қон ва лимфа томирларига бой. Паратиреоид безлар ҳиқилдоқнинг юқори нерви ( n. laryngeus superior)дан иннервация олади.

Паратиреоид безлар кам ёки ортиқча ишлаганда организмда рўй берувчи ўзгаришлар

  • Паратиреоид безларнинг ишламай қўйиш оқибатлари итларцинг шу безларини олиб ташлаш тажрибаларида ўрганилган. Безлар олиб ташлангандан бир неча кун кейин скелетнинг ҳамма мускуллари дапқир-дапқир тиришиб қисқаради, яъни титрайди (паратиреоприв-тетания), бу ҳолат секин-аста кучайиб ва тез-тез такрорланиб туради. Паратиреоид безлар йўқлиги бора-бора ўлимга олиб келади, бунинг бевосита сабаби шуки, нафас мускулларининг тиришиши натижасида нафас бузилади. Паратиреоид безлар олиб ташлангач титрашга мускулларнинг ўзгариши эмас, балки марказий нерв системаси ҳолатининг ўзгариши сабаб бўлади.

Паратиреоид (қалқонсимон без ёнидаги) безлар гормонининг физиологик аҳамияти

  • Паратиреоид безлар функцияси бузилганда организмда вужудга келувчи ўзгаришлар қонда кальций миқдорининг ўзгаришига борлиқ. Бу безларнинг паратгормон деган гормони етишмаганда қонда кальций камаяди, ортганда эса кўпаяди. Паратгормон оқсил ёки йирик полипептид бўлиб, трипсин таъсирида, шунингдек кислота ёки ишқорда қайнатилганда парчаланади. Бу гормон препаратлари овқат билан истеъмол қилинса ҳазм йўлида емирилади, шунинг учун уларни тери остига юбориш керак. Паратгор-моннинг аниқ таркиби ва химиявий тузилиши номаълум. Суяк тўқимасини емирадиган остеокластлар функциясини паратгормон активлайди.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling