Ички секреция безлари физиологияси


Download 122.5 Kb.
bet5/11
Sana16.06.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1491495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ички секреция безлари физиологияси

Минералокортиноидларга альдостерон, кортикостерон, дезоксикортикостерон киради. Альдостерон буйрак найчаларида натрий ва хлорнинг қайта сўрилишини ошириб, шу йўл билан қонда, ва тўқималараро суюқликда натрий хлориднинг миқдорини кўпайтиради. Сўлак, тер, ичак шираси таркибида ажраладиган натрий миқдорини камайтиради. қон ва тўқималарда натрийнинг кўпайиши, осмотик босимни кўтаради, натижада сув организмда тўпланиб қолади, қоннинг хажми кўпаяди, артериал қон босими ортади.
Атриал натрий уретик пептид гормон альдостеронга нисбатан қарама қарши таъсир кўрсатади. Номидан кўриниб турибдики, бу модда юрак бўлмаларида синтезланиб, сийдик таркибида натрий ажралишини кўпайтиради. Бу гормон тўқима гормонларидан бири.
Минералокортикоидлар етишмовчилигида организм натрийни кўплаб йўқотиши сабабли халок бўлиши мумкин. Буйрак усти бези олиб ташланган организмга альдостерон ва натрий киритилмаса у тез кунда халок бўлади. Минералокортикоидларнинг бездан қонга ўтиши организмда натрий ва калий миқдорига боғлиқ. Натрий миқдорининг кўпайиши минералокортикоидлар чиқарилишини тормозлайди, натрий оз бўлса, гормоннинг қондаги миқдори кўпаяди. Калий ионлари қарама-қарши таъсирга эга. Минералокортикоидлар, хусусан альдестерон секрецияси ренин – ангиотензин орқали бошқарилади. Ренин нефронларнинг эфферент томирлари деворида учрайдиган юкста-гломеруляр ҳужайраларда синтезланади. У қон плазмасидаги пептид ангиотензин I га таъсир қилиб, ундан ангиотентиз II ҳосил қилади. Ангиотензин II альдостерон секреция-сини тезлаштирадиган энг кучли модда. Ренин-ангиотензин тизими фаоллигининг кучайиши альдостерон миқдорини кўпайтиради.
Буйрак усти безлари пўстлоқ моддасининг жинсий гормонлари организм ривожланишини эмбрион давридаёқ ишлаб чиқарила бошлайди ва хомиланинг ўғил ёки қизлиги бўйича шаклланишини идора қилади.
Пўстлоқ моддасининг турли соҳасида туғма ёки орттирилган ўсма пайдо бўлганда одамнинг жинсидан катъий назар, эркак жинсий гормонлари – андрогенларнинг син-тези тезлашади. Натижада аёл генотипли бўлган болаларда сохта гермофродитизм (жинсий аъзолар эркак жинсий аъзоларига ўхшаб кетади, бачадон, тухумдонлар, сут безлари етарлича ривожланмайди). Эркак генотипи бўлган болаларда андорогенларнинг ортиқча-лиги бўйнинг барвақт ўсишига, гениталийнинг катталашувига, маякларнинг етилмай қолишига, сперматогенез бўлмаслиги, иккиламчи жинсий белгилар, жинсий майл, эрекция кабиларнинг кеч пайдо бўлишига олиб келади.
Катта ёшдаги аёлларда буйрак усти безлари пўстлоқ моддаси фаолиятининг бузилиши таъсирида овоз дағаллашади, соқол-мўйлов чиқади, тери ости тўқималарида ёғ камаяди ва бошқа иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлади. Катта ёшдаги эркакда аёлга хос икиламчи жинсий белгилар (феминизация ходисаси) пайдо бўлади.
Буйрак усти безининг мағиз қаватини ташкил қилувчи ҳужайралар калий бихромат билан яхши бўялганидан хромофин ҳужайралар деб аталади. Хромофин ҳужайралар икки хил бўлиб, бири адреналин, иккинчиси норадреналин ишлаб чиқаради. Гормон синтезловчи ҳужайралар САТнинг ўзгариб кетган постганглионар нейронларидир. Уларни САТнинг преганглионар толалари бевосита нервлайди. Хромофин ҳужайралар гавданинг бошқа қисмларида ҳам учрайди. Улар симпатик асаблар сингари адреналинга яқин физиологик фаол модда ишлаб чиқаргани учун симпатик-адреналин тизимга киритилади.
Ёши улуғ одамда буйрак усти безини мағиз қаватида ишлаб чиқариладиган катехоламинларнинг 70-90% ни адреналин ташкил қилади. САТ нинг охирларида ажралувчи катехоламинларнинг асосий қисмини норадреналин ташкил қилади. Бу гормон бош миянинг турли қисмларида ҳам синтезланиб медиатор ролини бажаради.

Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling