Ички секреция безлари физиологияси


Гармонларнинг кимёвий тузулиши ва таъсир этиш механизми


Download 122.5 Kb.
bet2/11
Sana16.06.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1491495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ички секреция безлари физиологияси

Гармонларнинг кимёвий тузулиши ва таъсир этиш механизми. Кимёвий тузили-шига кўра гормонлар: аминлар, йодтиронинлар, кичик пептидлар, оксиллар, гликопро-теинлар ва стероидларга бўлинади. Амин гормонлар гуруҳини дофамин, норадреналин, адреналин ва мелатонин ташкил қилади. Йодтиронинлар гурухи тироксин ва трийодтирониндан иборат. Пептид гормонлар гуруҳига антидиуретик гормон, окситоцин, меланоцитларни рағбатлантирувчи гормон (МРГ), тиреотропин рилизинг гормон (ТРГ), гонатропин – рилизинг гормон (ГРГ), соматостатин, кортикотропин – рилизинг гормон (КРГ), соматокринин ва ангиотинзинлар киради. Оқсил гормонларга инсулин, гликагон, ўсиш гормони, плацентар лактоген (ПЛ), пролактин, паратгормон, энкефалин, кальцитонин, адренокартикотроп гормон (АКТГ), секретин, холецистокинин, гастрин, меъданинг ингибирловчи пептиди (МИП) киради. Глюкопротеид гормонлар гурухини фолликулаларни рағбатлантирувчи гормон ва хорионик гонадотропинлар ташкил қилади. Стероид гормонларга гликокортикоидлар, эстрогентлар, тестостерон, прогестерон ва альдостеронлар киради.
Вазифасига кўра гормонлари 3 турга бўлинади: 1) нишон аъзоларга бевосита таъсир қилувчи гормонлар, яъни эффектор гормонлар; 2) эффектор гормонларининг синтези ва ажралишини бошқарадиган гормонлар (гландотроп гормонлар); 3) гипоталамуснинг асаб ҳужайраларида синтезланувчи ва гландотроп гормонларнинг ажралишини бошқарувчи рилизинг гормонлар ва ингибитор гормонлар. Шу гормонлар сабабли, эндокрин тизим МАТ билан боғланади.
Гармонларнинг нишон-ҳужайралар билан ҳамкор механизми. Гормонларнинг таъсири нишон – аъзолар ҳужайраларидаги баъзи энзимларнинг каталитик фаоллигини кучайтириш ёки сустлаштириш билан руёбга чиқади. Гормонлар ҳужайраларда энзимлар синтезини тезлаштириб, уларда энзимлар миқдорини ошириш йўли билан таъсир қилади. Умуман гормонлар учта муҳим вазифани бажаради: 1) организмнинг жисмоний, жинсий ва рухий ривожланиши ва кўпайишини таъминлайди; 2) организм ва унинг фаолий тузилмаларини доимий ўзгариб турувчи шароитларга мослашишини таъминлайди: 3) баъзи физиологик кўрсатгичларнинг (қонда глюкоза, кальций, фосфор ва бошқа моддалар миқдорининг) барқарорлигини сақлайди (гомеостатик фаолият).

Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling