Ички секреция безлари физиологияси
Download 122.5 Kb.
|
Ички секреция безлари физиологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кортикоидлар
- Глюкортикоидлар
Буйрак усти безлари
Бу безларнинг пўстлоқ қисми: ташқи қават – коптокчали соҳа: ўрта қават – тутамли соҳа ва ички қават – тўрли соҳадан тузилган. Безнинг пўстлоқ қисми учта гормонал фаолликка эга бўлган стероидларни синтезлайди: кортизол (гидрокортизон), алдостерон ва кортикостерон. Кортикоидлар жуда кўп жараёнларга таъсир қилиш кобилиятига эга. Аммо бу таъсирларнинг асосийси: 1) минералокортикоид самара – электролитлар алмашинувига таъсир қилиш ва 2) глюкортикоид самара – углеводлар алмашинувига таъсир қилиш. Глюкортикоидлар глюконеогенезни тезлаштиради. Бу жараёнда иштирок этувчи баъзи энзимларнинг фаоллиги ошиши туфайли, аминокислоталарнинг азотсиз қолдиқларидан глюкозанинг синтезланиши тезлашади, унинг қондаги миқдори кўпаяди. Глюкоза гликоген шаклида жигар ва мушакларда захирага ўтади. Оқсилларнинг парчаланиши тезлашиб, манфий азот баланси кузатилиши мумкин. Демак, глюкокортикоидлар каттаболик самарага эга. Бу гормонлар ёғларнинг захирадан қонга ўтишини тезлаштириб, энергия манбаи сифатида сарфланишини кўпайтиради. Глюкокортикоидлар яллиғланиш ва аллергик реакцияларни сусайтиради. Антителолар ишлаб чиқарилишини камайтиради. Бу гормонлар етишмаганда таъм ва хид сезиш, эшитиш бузилади. Глюкортикоидлар мия марказларидаги ахборот тахлилига таъсир этиши мумкин. Глюкокортикоидларнинг қондаги миқдори махсус механизмлар туфайли нисбатан барқарор сақланади: гипоталамуснинг гипофизотроп соҳасида рилизинг – гормон ажралиб, қон орқали аденогипофизга етиб келади. Унинг таъсирида адренокортикотроп гормон қонга ўтиб, буйрак усти безининг пўстлоқ қисмига таъсир қилади. Натижада глюкокортикоиднинг қондаги миқдори ошади. Агар глюкокортикоидларнинг миқдори сезиларли даражада кўпайса, қайтар алоқа тамойили бўйича адренокортикотроприлизинг – гормоннинг ажралиши, адренокорти-котроп гормоннинг қонга ўтиши камаяди, бу ўз навбатида глюкортикоидларнинг қондаги миқдорини камайтиради. Глюкортикоидларнинг қонга ўтиши организм хаддан ташқари кучли таъсиротлар остида қолганда (стресс холатларда) кескин ўзгаради. Г.Селье бўйича бу уч босқичдан – хавотирланиш, чидаш ва мадорсизланишдан иборат. Биринчи ва иккинчи босқичларда буйрак усти безлари глюкокортикоидларни кўп миқдорда синтезлаб, эхтиёжни қондириб туради. Стресс таъсири давом этаверса, мадорсизланиш босқичи ривожланиши мумкин. Бу вақтда буйрак усти безларида кортикоидлар захираси тугайди, безнинг пўстлоқ қисми емирилади. Организмга ташқариидан глюкортикоидлар киритилган тақдирдагина аҳвол енгиллашади. Глюкокортикоидлар секрециясининг кучайиши ёки сусайиши организмда жиддий ўзгаришларга олиб келади. қонда кортизолнинг кўпайиб кетиши гипергликемияга, семириб кетишга, қон босимининг ошишига, шиш пайдо бўлишига ва бошқа ўзгаришларга олиб келади. Бу гормонларнинг етишмовчилиги Аддисон касаллигига олиб келади. Тери қорайиб, жез рангини олади, скелет ва юрак мушаклари қувватдан кетади, одам салга чарчаб қолади, юқумли хасталикларга чалинадиган бўлиб қолди. Download 122.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling