1-мавзу: Ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари фанига кириш режа
Download 26.79 Kb.
|
1 2
Bog'liq1 мавзу Ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари фанига кириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунча ва иборалар
- Э.П. Комарова ва Л.А. Давидовичлар
- Ф.Велер
- Н.Г.Холодний ва В.В.Вент
- Т.Ябута ва Сумики
- В.Лю ва Х.Карнс
1-МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ФИЗИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРИ ФАНИГА КИРИШ Режа: Ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари фанинг объектлари ва предмети Фанинг ютуқлари. 3. Физиологик фаол моддалар классификацияси. Таянч тушунча ва иборалар: физиология, фаол модда, ўсиш ва ривожланиш, фенол, гликозид, фитогормон, алкалоидлар. 1-асосий савол баёни: Ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари фани биология фанлари билан ўзаро боғлик. Ҳозирги замон фитофизиологиясининг асосий методологик аспектлари, фаннинг қишлоқ хўжалиги ва экологик муаммоларни ечишдаги ўрни, фаннинг назорат турлари ва баҳолаш мезонлари каби масалаларни қамрайди. Ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари фани нисбатан ёш янги фанлар қаторига киради. Лекин бу фаннинг илдизлари қадимга бориб тақалади. Масалан Бундай моддаларнинг мавжудлиги тўғрисида биринчи марта 1880 йидда Ч.Дарвин фикр юритган. У ўсимликлар ҳаракатининг (тропизмлар) механизмини ўрганиш мақсадида этиолланган майсаларга бир томондан ёруклик таъсир эттиради. Майсалар поясинингучки кисми ёрукга томон эгилади. Поянинг учки қисми (3-4 мм) ёруғлик ўгказмайдиган кора коғоз билан ўраб кўйилганда эса майсалар эгилмайди ва тўғри ўса бошлайди. Майсаларнинг учки кисмини очиқ колдириб, бошка ҳамма кисмини қора қоғоз билан ўраганда ҳам улар ёруғликга томон эгилади. Шунинг учун Ч.Дарвин майсаларнингучки қисми ёруғикни фаол сезувчи ва сенсорлик функциясини бажаради, чунки ўсимликларнинг ўсиш нуқталарида қандайдир моддалар ҳосил бўлади ва уларга ёруғлик таъсир этади, деган хулосага келади. Республикамизнинг иқтисодий тармоқларидан бири қишлоқ хўжалиги соҳасидир. Бу соҳада бевосита қишлоқ хўжалиги экинларидан ғўза, буғдой, арпа, маккажўхори каби экинлардан олинадиган маҳсулотлар ҳамда улардан олинадиган хом-ашёлар ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини ташкил этади. Бу экинларнинг физиологик кўрсаткичларини билиш зарур ҳисобланади. Шунинг учун ушбу фан асосий фанлардан ҳисобланиб, ишлаб чиқариш технологик тизимининг ажралмас қисмини ташкил қилади. Фанни ўқитишдан мақсад-яшил ўсимликлардаги асосий физиологик жараёнларнинг табиати, физиологик жараёнларни бошқаришда физиологик фаол моддаларнинг ўрни ва организмни ташқи муҳит билан муносабатларига оид асосий қонуниятлар ҳақида ҳозирги замон тушунчаларини беришдир. Физиологик фаол моддалар фани ўз олдига қуйидагича вазифалар қўяди. ўсимликлар ҳаёт фаолиятининг умумий қонуниятлари, физиологик жараёнларнинг молекуляр асоси, ҳозирги замон ўсимликлар физиологик фаол моддаларининг методологик аспектлари тадқиқотларнинг ҳар хил турлари субҳужайра, ҳужайра, организм ва биоценоз даражаларида ўсимликлар физиологиясининг юксалиши билан замонавий педагогик технологиялар асосида танишиш. 2-асосий савол баёни: Биз бу фанни ўзлаштиришимизда бир халқали феноллар (монофеноллар), икки халқали феноллар ва полифенолларнинг ўзига хос хусусиятини, гликозидларнинг агликонини, цианоген ва юрак гликозидларини бир-биридан фарқини, ўсиш гармонлари ва ингибиторларини, пиридин, пиперидин, пиперазин халқали шжалоидларини, фитонцид ва фитоалексинлар синтезини, эфир мойларининг физик-кимёвий таркибини, ошловчи моддалар биосинтезини, ўсимликлар таркибидаги мойларнинг тоифаланишини билишни тақозо этади. Булар ичида энг аҳамиятлиси буюк олимларидан бири Палладиннинг фикрига кўра, феноллар ўсимликдаги нафас олиш компоненти ҳисобланиб, нафас олиш жараёнининг охирги босқичида водород акцептори ёрдамида оксидланади ва у нафас олиш пигменти деб аталиб нафас олиш жараёнида фаол иштирок этади. Опариннинг таъкидлашича хлороген + полифенолоксидаза системаси аминокислоталар, пептидлар ва оқсилларни оксидлайди. Ўсимликлардаги фенол бирикмалари полифенолоксидаза ва пероксидаза ферментлари томонидан оксидланишини Сцент-Дъерди ҳам ўзининг ишларида кўрсатиб ўтган. Э.П. Комарова ва Л.А. Давидовичлар томонидан жавдар ўсимлигининг занг касаллигини барча турларига чидамли ва чидамсиз навларида фенолкарбон кислоталарини ҳамда пероксидаза ва полифенолоксидаза ферментларининг фаоллиги ўрганилаган. Яна шундай физиологик фаол моддаларнинг изланишларидан бири XIX асрнинг биринчи ярмида немис кимёгарлари Ф.Велер ва Ю.Либих томонидан фанга киритилган. Қанд бўлмаган қисм агликон (юнонча сўз бўлиб, қанд эмас деган маънони билдиради), баъзи гликозидларда яна генин, сапогенин, эмодин ва бошқа номлар билан аталади. Фитогормонлар ҳақидаги таълимот 20-асрнинг 30-йилларида Н.Г.Холодний ва В.В.Вент томонидан яратилди. Улар ўсишининг гормонал назариясини таклиф этдилар. 1926 йилда япон олими Е.Куросава шолининг ҳаддан ташқари тез ўсиб кетишига шолида паразит ҳолда яшайдиган гибберелла замбуруғининг ианасидан ажраладиган моддалар сабабчи эканлигини аниқлади. 1938 йилда эса Т.Ябута ва Сумикилар биринчи марта гибберелла замбуруғидан гибберелинни соф кристал ҳолада ажратиб олдилар ва гиббереллин деб ном бердилар. Академик А.Л.Курсанов ва О.Н.Кулаеваларнинг цитокининлар билан олиб борган тажрибаларида бу бирикмалар ўсимликлар баргини қаришдан сақлаш, яъни сарғайиб кетаётган баргларни қайтадан яшил рангга киритиш хусусиятига эга эканлиги аниқланган. Абсцизинларни биринчи марта 1961 йилда В.Лю ва Х.Карнс томонидан ғўзанинг пишган кўсакларидан кристалл ҳолда ажратиб олинган. 1963 йилда Францияда ўстирувчи моддалар бўйича ўтказилган Ҳалқаро конференцияда абсцизинларнинг мавжудлиги тўла тасдиқланди ва шу йилнинг ўзида АБК нинг молекуляр тузилмаси аниқланди. Этилен ҳам ўсимликларда ҳосил бўладиган табиий бирикмадир. Этиленнинг (СН2=CH2) физиологик таъсирини биринчи марта 1901 йилда Д.Н.Нелюбов ёзган эди. Кўпчилик юксак ўсимликлар таркибида баъзи бактериялар ва бошқа микроорганизмларнинг ўсишини, кўпайишини тўхтатувчи ва ҳатто уларни нобуд қилувчи махсус антибиотик моддалар бўлади. Бу антибиотикларни биринчи бўлиб, совет олими Б.П.Токин аниқлаган ва уларга фитоноцид (Phyton –ўсимлик, coedere- ўлдириш) деб ном берган. Фитоноцидлар ўсимлик ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган моддалар ҳисобланади ва улардаги табиий иммунитет ҳосил қилувчи фактор бўлиб хизмат қилади. 3-асосий савол баёни: Ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари фанини ўзлаштиришда фенолли бирикмалар, фенолли бирикмаларнинг хилма-хиллиги, гликозидлар ва уларнинг табиати, фитогармонлар физиологик фаол моллалар эканлиги, алкалоидларнинг хоссалари, моддалар алмашинувидаги ўрни ва ишлатилиши, фитонцид ва фитоалексинлар, ўсимликлар таркибидаги эфир мойлари, ўсимликлар таркибидаги ошловчи моддалар, таркибида липидлар бўлган ўсимликлар билан танишимиз. Булардан ташқари кумаринларга хос сифат реакцияларини, сапонинларга хос сифат реакцияларини, флавоноидларга хос сифат реакцияларини, хроматография қоғози ёрдамида каротинни ажратиб олиш, амигдалин гликозидига хос реакцияларни ўтказиш, илдизнинг ўсишига гетероауксиннинг таъсирини, ўсимликларнинг ўсишига гиббериллиннинг таъсирини, ўсимликлардаги алкалоид моддаларни, эфир мойларининг кимёвий хоссаларини, ўсимликлар таркибидаги ошловчи моддаларни, органик кислоталарни, углеводларни миқдорий аниқлай олиш, шиллиқ моддаларга сифат реакцияларини кузата олиш, крахмални амилаза фсрменти билан парчалай олиш, мойларнинг эмульсия ҳосил қилишини аниқлай олиш, табиий ва сунъий стимуляторларни ўсиш жараёнига таъсирларини аниқлай олишимиз мумкин. Download 26.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling