Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Парда лабиринт – labyrinthus membranaceus тўқимадан тузилган 
бўлиб, суяк лабиринт ичида ана шу лабиринт шаклини қайтариб жойлашади. 
Аммо парданинг лабиринт ҳажми суяк лабиринт бўшлиғига нисбатан 
кичикроқ. Суяк лабиринт билан парда лабиринт орасида перилимфа бўшлиғи 
(spatium perilymphaticum) бўлиб, унда перилимфа суюқлиғи мавжуд. Парда 
лабиринт ичидаги эндолимфа бўшлиғида эндолимфа суюқлиги бўлади. Парда 
лабиринт даҳлизи соҳасида 2 та бўшлиқ бўлиб, улардан бири – бачадонча 
(utriculus) узунчоқ чўнтакча (recessus ellipticus)да, иккинчиси – қопча 
(sacculus) юмалоқ чўнтакча (recessus sphericus)да бўлади. Бачадонча 
бўшлиғига 5 та парда ва ярим ҳалқасимон канал тешикчалари очилади. 
Бундан ташқари, бачадонча билан қопчалар ўзаро умумий йўл (ductus 
utriculosaccularis) орқали туташган. Бу йўл эса ўз навбатида ductus 
endolymphaticus орқали чакка суяги пирамидасининг орқа юзасидан ўрин 
олган халтача (saccus endolymphaticus) билан туташади. Шунингдек, эластик 
қопча қўшувчи йўл (ductus reuniens) орқали чиғаноққа қўшилувчи йўлга 
очилади. 
Парда ярим ҳалқасимон каналлар худди суяк ярим ҳалқасимон 
каналларга ўхшаб тузилган бўлса ҳам, улардан бирмунча торроқ. Парда ярим 
ҳалқасимон каналлар оёқларининг кенгайган (ампула) қисми ички юзаларида 
мувозанат нерви охирлари (рецепторлар) тарқалган. Бачадонча ва 
қопчаларнинг ич томонида оқ доғлар (маcулае) кўринади. Бу доғлар юзасида 
шиллиқсимон модда (оҳак заррачалар – отолитлар) бўлади. Одам мувозанати 
ўзгарганда ана шу отолитлар эндолимфа суюқликлари билан қимирлаб, парда 
ярим ҳалқасимон каналлар ичида, айниқса, ампула қисмида жойлашган қирра 


(cristaе ampullares)даги мувозанат нерв охирларини қитиқлаб, таъсиротни 
бош мия мувозанат марказига ўтказиб беради. Марказдан қайтган жавоб 
(таъсиротларнинг ўтказиш йўлларига қаралсин) ишчи аъзоларга тарқалади. 
Одам мувозанати ўзгаради, қийшайган бош тўғриланади. Умуман ярим 
ҳалқасимон каналлар мувозанат аъзоси ҳисобланади. Одам фазога 
кўтарилганда (космонавтларда) даҳлиз билан ярим ҳалқасимон каналлардаги 
эндолимфа ва отолитлар оғирлиги йўқолади. Шунинг учун гавданинг қандай 
ҳолатда эканлигини фақат кўз билан аниқлаш мумкин. 
Парда чиғаноқ суяк чиғаноқдан тахминан 3 марта кичик, бошланишида 
боши берк (caecum vestibulare) бўлади. Лекин суяк чиғаноқнинг йўлини 
қайтаради. Чиғаноқдаги эндолимфа даҳлиз ва чиғаноқ нарвонлари орасида 
жойлашади. Даҳлиз нарвони даҳлиздан бошланиб парда чиғаноғи учига 
бориб, у ерда ноғора нарвон (scala tympani)га ўтади. 
Парда чиғаноқ суяк чиғаноқ ичидаги спиралсимон ўсиқлар учидан 
бошланиб, унинг шаклини такрорлайди ва учи суяк спирал каналининг 
деворига бориб қайтиб, яна спиралсимон ўсиққа ёпишади. Чиғаноқ йўли 
(ductus cochlearis)нинг кўндаланг кесими учбурчак шаклига ўхшаб учта йўлга 
бўлинади. Уларнинг бири спиралсимон парда – чиғаноқ бўшлиғи, чиғаноқ 
йўли (ductus cochlearis), иккинчиси унинг остки томонида жойлашган ноғора 
нарвон (scala tympani), учинчиси эса устки томондаги даҳлиз нарвон (scala 
vestibuli) даҳлиз парда (paries vestibularis) орқали ductus cochlearis дан 
ажралмайди. 
Чиғаноқ йўли ичида Корти аъзосини кўрамиз. Бу аъзо парда 
чиғаноқнинг пастки (асосий) пластинкасида жойлашган ҳужайралардан 
иборат. Ана шу ҳужайралар ҳар хил – баланд-паст товушларни қабул қилади. 
Корти аъзоси беш қатор бўлиб жойлашган тукли ҳужайралардан 
тузилган. Бу аъзонинг ҳар бир қатори 60–70 та тукли рецептор 
ҳужайралардан иборат. Ҳужайраларнинг туклари турли узунликда бўлиб, энг 
калта туклиси (130–135 мкм) ҳужайра чиғаноғининг асосида (lamina basilaris) 
жойлашган. 
Чиғаноқ 
асосида 
чиғаноқ 
йўлига 
кўтарилган 
сари 
ҳужайраларнинг туклари аста-секин узунлашади. Энг узун тукли (230–234 
мкм) рецептор ҳужайралар чиғаноқ йўлининг учида жойлашган. Уларнинг 
устки томонида томсимон пластинка (membrana tectoris) бўлади. Унинг бир 
учи тукли ҳужайралар устида, эркин иккинчи учи чиғаноқнинг асосий 
мембранасига бирикиб жойлашган. 
Энди товуш ўтказиш ва эшитиш қандай амалга ошиши тўғрисида 
тўхталиб ўтамиз. 
Ҳаводаги товуш тўлқинлари қулоқ супрасига урилиб, ташқи эшитув 
йўли орқали ноғора пардага бориб, тўқнашади, уни тебратади. Ноғора парда 
тўлқинни ўрта қулоқ бўшлиғида жойлашган эшитув суяклари занжирига 
(болғача, сандонча, сўнгра узангига) ўтказади. 
Ўрта қулоқ бўшлиғи эшитув (Евстахий) найи орқали ҳалқум бўшлиғи 
билан туташган. Ана шу канал орқали ўрта қулоқ бўшлиғига ҳаво кириб 
ноғора парданинг иккала (ташқи ва ички) томонида ҳаво босиминининг бир 
хилда бўлишини таъминлаб, ноғора пардани нормал тўлқинлантиради. 


Натижада ноғора парданинг тўлқинлари ўрта қулоқда жойлашган эшитув 
суякчаларини ҳаракатга келтиради. 
Агар Евстахий найи яллиғланиб беркилиб, ўрта қулоққа ҳаво ўтмай 
қолса, ўрта қулоқдаги босим ташқи томондаги босимга нисбатан бирмунча 
камаяди. Бундай шароитда ноғора парда тўлқинланмайди ва товуш 
эшитилмайди. Замбаракдан тўп отиш вақтида, самолёт тез кўтарилганда 
товуш тўлқини бирдан ошиб, ноғора пардага қаттиқ урилиб, уни ёриб 
юбориши мумкин. Шунинг учун бундай шароитда оғизни бир оз очиб туриш 
тавсия этилади, чунки икки (ташқи ва ички) томондан тўлқиннинг бир хил 
куч билан урилишини таъминлаш керак бўлади. Ана шундагина ноғора парда 
йиртилмайди. Тўлқин нормал ҳолатда болғача ва сандончага боради. 
Сандонча эса тўлқинни узангига узатади. Узанги тўлқинни (унинг асосий 
овал тешигини қоплаб турганлигидан) овал тешик орқали даҳлиз нарвони 
(scala vestibuli)даги перилимфани тебратади. Перилимфа тўлқини нарвон 
учидан ноғора нарвон (scala tympani)гача ўтиб, охири лабиринт даҳлизидаги 
юмалоқ тешикни қоплаб турган парда (membrana тумпани secundaria)ни 
тебратади. Перилимфанинг тебраниши парда чиғаноқ орқали унинг ичидаги 
эндолимфани ҳаракатга келтиради. Натижада Корти аъзосининг томча 
пластинкаси тебраниб, унинг остида жойлашган ҳужайра тукчаларини 
қитиқлайди. Бу ерда эшитув тўлқинларини эшитув нерви учларидаги 
рецепторлар қабул қилиб, таъсиротни эшитиш йўли орқали мия пўстлоғидаги 
эшитиш маркази (анализатори)га етказади. Натижада одамда эшитиш – 
товушни ажратиш вужудга келади (эшитишни ўтказувчи нерв йўлига 
қаралсин). 
Товуш тўлқинларини қабул қилиш ёшга қараб ўзгариб боради. 
Жумладан, ўрта ёшли одамлар бир сонияда 16–22 мингга тенг бўлган товуш 
тўлқинларини қабул қилиши мумкин бўлса, қари одамларда эшитиш 
қобилияти бирмунча пасаяди. Улар 12–15 минг, баъзан бундан ҳам кам 
товуш тўлқинларини эшитадилар. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling