Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Ташқи қулоқ қон томирлари ва нервлари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Ташқи қулоқ қон томирлари ва нервлари. Ташқи қулоқда а.carotis 
externa нинг тармоқлари а.temporalis superficialis, а.auricularis posterior, 
а.auricularis profunda (а.мaxillaris нинг тармоғи) тарқалади. 
Веналари: v. auricularis posterior ва v. retromandibularis, v. auricularis 
profunda орқали plexus pterygoideus га қуйилади. Лимфа томирлари ташқи 


қулоқдан, қулоқ супраси олдида ва орқасида жойлашган лимфа тугунларига 
қуйилади. 
Нервлари: учлик нервнинг III шохи тармоғи n. auriculotemporalis ноғора 
парданинг ташқи эшитув йўли олд томонини, қулоқ супрасининг бошқа 
қисмлари бўйин чигалидан r. auricularis magnus ва Х жуфт нервнинг r. 
auricularis тармоғини иннервация қилади. 
Ўрта қулоқ (auris media) ноғора бўшлиғи ва эшитув (Евстахий) 
найидан ташкил топган. 
Ноғора бўшлиғи (cavum tympani) чакка суягининг тошсимон қисми 
бағрида жойлашган бўлиб, ташқи томондан бўшлиқ сифатида ноғора пардаси 
билан чегараланади. 
Ноғора бўшлиғининг ҳажми 0,75–0,1 мм
3
бўлиб, уни олтита девор 
чегаралаб туради: 
1. Юқори девори – paries tegmentalis (ноғора бўшлиғининг томи – 
tegmen tympani) чакка суяги пирамида қисмининг юпқа пластинкасидан 
тузилган бўлиб, ўрта қулоқни калла бўшлиғидан ажратиб туради. 
2. Орқа девори – сўрғичсимон ўсиққа қараган девори (paries 
mastoideus), у ноғора бўшлиғини сўрғичсимон ўсиқ ичидаги ҳаво сақловчи 
катак (cellulae mastoideaе) билан қўшадиган бир нечта тешикчалардан иборат. 
Бу тешикчалардан энг каттаси ғорсимон катак (antrum mastoideum) деб 
аталади. Кириш тешигидан пастроқда eminentia pyramidalis дўмбоғи бўлиб, 
унда m. stapedius жойлашган. 
3. Пастки (бўйинтуруқ венасига қараган девори – paries jugularis) чакка 
суягининг пирамида қисмидаги пастки юзада жойлашган бўйинтуруқ 
чуқурчаси (fossa jugularis) билан чегараланади. Бу чуқурчада бўйинтуруқ 
вена жойлашган. 
4. Олдинги (ички уйқу артерияси девори – paries caroticus) юпқа 
пластинкадан тузилган бўлиб, ноғора бўшлиғини ички уйқу артерияси 
жойлашган каналдан ажратиб туради. Бу пластинканинг қорисидан Евстахий 
найининг ички тешиги – oseteum tympanicум tubae auditivae кўринади. Бу 
тешик янги туғилган чақалоқларда ва болаларда кенг очилиб туради. Шунинг 
учун ҳам бурун, томоққа тушган инфексиялар ўрта қулоқ ва калла 
бўшлиқларига ўтиши мумкин. 
5. Ички (ички қулоққа қараган девори – paries labyrinthicus) юпқа 
пластинкадан тузилган. Девор ўртасида туртиб чиққан дўнглик 
(promontorium) бўлиб, у ички қулоқ чиғаноғининг туртиб чиқишидан ҳосил 
бўлган. Дўнглик пастида жойлашган думалоқ тешик (fenestra cochleae) 
ноғора парда (membrana tympani secundaria) билан қопланган. Дўнгликнинг 
юқорироғида жойлашган овал тешикка fenestra vestibuli дейилади. Ўрта 
қулоқда жойлашган узанги суяк асоси уни беркитиб туради. Овал тешик 
тепасида юз нерви ўтадиган канал (canalis fascialis) жойлашган. Канал девори 
жуда юпқа бўлиб, ўрта қулоқ касалланганда юз нервига ҳам таъсир қилади. 
6. Ташқи (ноғора пардага қараган девори – paries membranaceus) ўрта 
қулоқ билан ташқи қулоқ чегарасида жойлашган ноғора парда (membrana 
tympani) билан чегараланган. Ноғора парда бўшлиғининг юқори гумбаз 


шаклида кенгайган қисми – recessus membranaе tympani superior да болғача 
бошчаси ва сандонча жойлашган. 
Ноғора парда ташқи қулоқ билан ўрта қулоқ чегарасидаги гардиш 
эгатча (sulcus tympanicus)га фиброз тўқимадан тузилган айлана гардиш 
(anulus fibrocartilagineus) ёрдамида бир оз қийшайган ҳолда ёпишиб 
жойлашган. Чақалоқларда ноғора парда тик ҳолатда кўринади. Болғача 
дастаси ноғора пардага тегиб, уни ташқи томонга бўрттириб, парда киндиги 
(umba membrana tympani)ни вужудга келтирган. Ноғора парда ташқи 
томондан юпқаланган тери (stratum cutaneum) билан, ички юзаси эса шиллиқ 
қават (stratum mucosum malleus) билан ёпилган. 
Ноғора бўшлиғида товуш тўлқинларини ташқи қулоқдан ички қулоққа 
ўтказувчи учта эшитув суякчалари: болғача – malleus, сандонча – incus ва 
узанги – stapes занжир каби туташади. Болғачанинг боши (caput mallei) бўйни 
(collum mallei) орқали дастаси (манибриум mallei)га давом этади. Болғача 
дастаси ва олд ўсиғи (processus anterior) воситасида ноғора пардага тегиб 
туради. Болғачанинг иккинчи томони – юмалоқ боши (caput mallei) эса 
сандончага (incus) танаси (corpus incudis)даги бўғим юзаси (болғача боши) 
билан бўғим ҳосил қилиб қўшилади. 
Сандончанинг иккита оёқчаси бўлиб, калтаси – crus brevis нинг узун 
учи (ўрта қулоқдаги учинчи суякча) узанги – stapes бошчаси (caput stapedis)га 
бўғим ҳосил қилиб қўшилади. Узанги бошчасидан бошланган олд ва орқа 
оёқчалар (crus anterius ва crus posterior) узангининг асоси (basis stapedis)га 
ўтади. Бу асос лабиринт даҳлиздаги овалсимон тешикни ёпади. 
Ноғора парданинг таранг бўлишида ва унинг тебранишида болғача 
дастасига ёпишган ноғора пардани тарангловчи мушак (m. tensor tympani) 
найсимон каналдан бошланади ва узангининг орқа оёқчасига ёпишган мушак 
– m. stapedius (пирамидасимон тепаликдан бошланган) катта аҳамиятга эга. 
Шундай қилиб, ҳаво тўлқини ташқи қулоқ йўлидан ноғора пардага 
тегиб, уни ҳаракатлантиради. Бу тўлқинланиш ҳаракати эса ўз навбатида ўрта 
қулоқда жойлашган эшитув суякчалари (болғача, сандонча ва узанги)ни 
ҳаракатлантиради. Натижада эшитиш (ҳаво) тўлқинини овалсимон тешик 
орқали ички қулоқ (лабиринт)га ўтказади. 
Евстахий найи (tuba auditiva) ўрта қулоқ бўшлиғи ва ютқиннинг бурун 
қисми оралиғида жойлашган. Найнинг узунлиги ўрта ёшдаги одамларда 30–
40 мм бўлиб, икки (суяк ва тоғай) қисмдан тузилган. Суяк қисми (10–15 мм) 
воронкасимон шаклга эга бўлиб, чакка суяги таркибидаги мушак-най канали 
(canalis musculotubarius)нинг пастки ярмидан иборат. Евстахий найининг 
қолган 2/3 қисми 20–25 мм бўлиб, ютқин томонда жойлашган. Евстахий 
найининг бир учи (ostium tympanicум tubae auditivae)га кенгайиб, ўрта 
қулоққа очилади. Унинг иккинчи воронкасимон кенгайган қисми ютқин 
(ostium pharyngeum tubae auditivae)га очилади. Найни шиллиқ чиқарувчи 
безларга бой шиллиқ қават қоплаб туради. 
Евстахий найи ютқин орқали ўрта қулоқ бўшлиғини ташқи муҳит 
билан боғлаб туради. Бинобарин, най ўрта қулоқ бўшлиғидаги ҳавони 
алмаштириб, бир мувозанатда сақлаб туриш вазифасини бажаради. Товуш 


тўлқинларининг нормал ўтишига имконият туғдиради. Най шиллиқ қавати 
яллиғланиб, тешик беркилиб қолганда мувозанат ўзгариб, одам эшитиш 
қобилиятини йўқотади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling