Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Тери қон томирлари ва нервлари. Тери, асосан, терига яқин ва тери 
ости мушакларида жойлашган қон томирлар орқали қон билан таъминланади. 
Терида сезги аъзолари сифатида сезувчи нерв охирлари жуда кўп. Улар 
бош ва орқа мия тери нервлари таркибида келаётган нерв толалари билан 
бириккан бўлади.
Эшитиш ва мувозанатни сақлаш аъзоси 
Эшитиш аъзоси (auris) уч қисм (ташқи, ўрта ва ички қулоқ)дан 
тузилган. Мувозанатни сақлаш аъзоси эса ички қулоқ (labirint)нинг бир 
қисми (даҳлиз ва ярим ҳалқасимон каналлар)дир. 


Ташқи қулоқ (auris externa) қулоқ супраси – auricula ва ташқи эшитиш 
йўли – meatus acusticus externus дан ташкил топган.
Қулоқ супраси – auricula тери билан қопланган эластик тоғай (cartilago 
auriculaе)дан тузилган бўлиб, товуш тўлқинини ушлаш вазифасини бажаради. 
Қулоқ супрасининг тоғайи қулоқ четида қайрилиб, supra бурмасини (helix) 
ҳосил қилади. Қулоқ супрасининг ичкарисида supra бурмасига параллел 
жойлашган бўртма бўлиб, у antehelix дейилади, улар оралиғида ариқча 
(scapha) жойлашган. Қулоқ супрасининг пастки қисмида тоғай пластинкаси 
ўрнида юмшоқ ёғ қатлами бор. Ана шу жой қулоқ юмшоғи (lobuliс auriculaе) 
дейилади. Қулоқ супрасининг ичкарисида қулоқ тешиги бўлиб, уни олд 
(tragus) ва орқа томонда жойлашган дўмбоқ (antitragus)лар чегаралаб туради. 
Улар ўртасидаги чуқурча cavum conchaе деб аталади. 
Ташқи эшитув йўли (meatus acusticus externus) узунлиги 30–35 мм 
бўлган “S” симон каналдан иборат бўлиб, ташқи томондан қулоқ тешиги, 
ичкаридан ноғора парда билан чегараланади. Ташқи эшитув йўлининг ташқи 
тоғай қисмида қулоқ супраси тоғайининг торайган бўлаги бўлиб, эшитув 
каналининг учдан бир қисмини ташкил этади: суяк қисми эшитув каналининг 
ички қолган учдан икки қисмини ҳосил қилади. Ташқи эшитув йўлига кириш 
тешиги porus acusticus externus деб аталади. Ташқи эшитув каналини сертук 
тери қоплаган бўлиб, унинг ёғ безлари (glandulae ceruminocae) олтингугуртга 
бой махсус модда ишлаб чиқаради. 
Ноғора парда (membrana tympani) соат ойнасига ўхшаш ботиқ доира 
шаклида бўлиб, юпқа эластик тўқимадан тузилган, диаметри ўрта ёшдаги 
одамларда ўртача 9х12 мм. Ноғора парда ташқи эшитув канали билан ўрта 
қулоқ чегарасида жойлашган айлана ариқча (sulcus tympanicus)га anulus 
fibrocartilagineus ёрдамида соат корпусига жойлашгандек кириб туради. 
Ноғора парданинг ташқи эшитув каналига қараган юзаси юпқа тери 
(stratum cutaneum) билан, ички, ўрта қулоққа қараган юзаси эса шиллиқ парда 
(stratum mucosum) билан қопланган. Бундан ташқари, ноғора пардада ана шу 
икки қават орасида жойлашган фиброз – бириктирувчи тўқимадан иборат 
қават тафовут қилинади. Бу қаватнинг толалари ноғора парданинг периферик 
қисмида радиар йўналишда, марказий қисмида сиркулар ҳолатда бўлади. 
Ноғора парданинг юқори қисми қолган қисмига қараганда юмшоқроқ ва 
бўшроқ тортилгани учун flaccida деб аталади. Бошқа қисми эса таранг қисми 
(pars tensa) дейилади. Ноғора парданинг ўрта қисми юпқароқ, ташқи 
томондан ботиқ бўлади, ана шунга парда киндиги (umbo membranaе tympani) 
дейилади. Ноғора парданинг четлари эса анча қалинлашиб ёпишади. Ноғора 
пардани кўриш учун ташқи эшитув йўлининг “S”симон ҳолатини тўғрилаш 
керак. Бунинг учун қулоқ супрасини юқори ва орқа томонга тортилади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling