Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.2. Орқа мия 
Орқа мия (medulla spinalis, юнонча – melos)нинг девори йўғон найчага 
ўхшаш бўлиб, олд ва орқа томондан бир оз яссиланган. Орқа мия умуртқа 


поғонаси каналининг ичида жойлашиб, унинг қийшаймаларини такрорлайди. 
Орқа мия катта энса тешиги соҳасида бевосита узунчоқ мияга давом этади
пастки қисмида конуссимон ўткирлашиб, conus medullaris билан тугалланади, 
бу II бел умуртқаси соҳасига тўғри келади. У катта амалий аҳамиятга эга 
бўлиб, мия суюқлигини олиш учун киргизиладиган нина III ва IV бел 
умуртқалари оралиғида бўлмоғи лозим. Conus medullaris учидан пастга томон 
ингичка тола йўналган, у охирги ип – filum terminalis деб юритилади. 
Орқа миянинг йўғонлиги бир хил бўлмай, бўйин ва бел соҳасида анча 
кенгайган, чунки бу ердан қўл ва оёқларни иннервация қилувчи нерв 
илдизчалари чиқади. Бўйин кенгаймаси – intumessentia cervicalis анча 
кенгроқ, ундан мураккаб ва нозик ҳаракат қилувчи, қўлга йўналган нерв 
илдизчалари, бел кенгаймасидан (intumessentia lumbalis) оёққа борувчи нерв 
илдизчалари чиқади. Орқа миянинг орқа ва олд томонларидан узунасига 
кетган чуқур эгатлар ўтган бўлиб, улар орқа мияни тенг икки қисмга бўлади. 
Бу эгатнинг олдиндагиси fissura mediana anterior деб аталса, орқадагиси sulcus 
medianus posterior дейилади. Орқа миянинг ҳар бир ўнг ва чап палласида бир 
жуфтдан унча чуқур бўлмаган эгатчалар бор, уларга sulcus anterolateralis ва 
sulcus posterolateralis дейилади. 
Бу эгатчаларда олдинги ва орқа илдизчалар жойлашганлигини кўриш 
мумкин. Олдинги илдизчалар – radix anterior с. ventralis ҳаракатлантирувчи 
толалардан иборат олдинги шохларда жойлашган мотонейронларнинг 
аксонларидир. Орқа илдизчаларга (radix posterior с. dorsalis) орқа мияга 
кирувчи нерв толалари йўналган, улар сезувчи бир шохли сохта 
(псевдоуниполяр) нейронлар аксонидир. Бу нейронлар танаси орқа 
илдизчалар ҳосил қилган тугунчалар (ganglion spinale)да жойлашган. Орқа 
сезувчи ва олдинги ҳаракатлантирувчи илдизчалар умуртқалараро тешик – 
foramen intervertebrale соҳасида бирикиб орқа мия нервлари (nn. spinales)ни 
ҳосил қилади. Бу нервни ҳосил қилувчи пояга truncus n. spinalis дейилади ва 
буни невропатологлар тизимча (funiculus) деб ҳам юритишади. Орқа мия 
нервининг пояси жуда калта бўлиб, у умуртқалараро тешикдан чиқиш 
соҳасида ўзининг майда шохларига бўлиниб кетади. Орқа миядан ҳаммаси 
бўлиб 31 жуфт нерв чиқади. Орқа миянинг орқа мия нерви қаршисидаги ҳар 
бир қисми орқа мия бўлаги (сегменти) деб аталади. Демак, орқа мия 31 
сегментдан иборат бўлиб, улар қуйидагича тақсимланган: бўйин сегментлари 
– 8, кўкрак сегментлари – 12, бел сегментлари – 5, думғаза сегментлари – 5 ва 
дум сегменти 1. Орқа мия узунлиги умуртқа поғонасининг узунлигига 
нисбатан анча калта бўлганлиги сабабли, нерв илдизчаларининг чиқиш 
соҳаси умуртқалараро тешиклар сатҳига тўғри келмайди. Илдизчалар ўз 
тешикларини топиш учун фақат ҳар томонга эмас, балки пастга ҳам 
йўналади. Шунинг учун думғаза ва дум сегментларидаги илдизчалар филум 
terminalis га параллел ҳолда, унинг атрофида зич тутам ҳосил қилиб 
жойлашади ва от думи – cauda equina деб юритилади. 
Орқа миянинг узунлиги эркакларда ўртача 45 см, аёлларда 41–42 см 
бўлиб, оғирлиги 30 г атрофида. Чақалоқда 3,2 г, 6 ойлик бўлганда бу оғирлик 
икки марта, 11 ойлик бўлганда уч марта, 2,5 ёшда тўрт мартага кўпаяди. 6 


ёшга тўлганда 15–17 г га етади. Орқа мия кенгаймалари эмбрион 3 ойлик 
бўлган давр, яъни қўл ва оёқлар тараққий эта бошлаганда кўринади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling