Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат
Нервларнинг тармоқланиш қоидалари
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.21. Периферик нерв тизимининг тараққиёти
5.20. Нервларнинг тармоқланиш қоидалари
1. Организмнинг ўрта қисмида жойлашган марказий нерв тизимидан чиққан нервлар гавданинг икки томонига симметрик равишда тарқалади. 2. Одам гавдасининг метамер тузилиши сақланганлиги учув нервларнинг сегментар жойланиши (nn. intercostales ilioinguinalis ва ҳоказо) ҳам такрорланган. 3. Бош ва орқа миядан чиққан нервлар доимо тўғри ва қисқа йўл орқали хизматчи аъзога (nn. ulnaris, radialis, ischiadicus) боради. Ривожланиш даврида аъзолар бир жойдан иккинчи жойга силжиганида уларга боғлиқ бўлган нервлар ҳам аъзо кетидан боради. Жумладан, мушаклар орқа мия сегментлари бўйлаб жойлашган миотомалардан ривожланади. Бинобарин, ривожланган жойидан силжиган (трункопетал) мушакларни, уларнинг бирламчи жойлашган еридаги нервлар иннервация қилади. Диафрагма бўйин қисмидаги миотомадан ривожланган. Шунинг учун унинг нерв бўйин чигалидан (n. phrenicus) боради. Нервларнинг бу хилдаги тарқалиш қонунияти бир томондан нерв касаллигини аниқлашда муҳим бўлса, иккинчи томондан аъзоларга келадиган нервларга қараб, уларнинг эмбрионал ўсган жойини аниқлаш мумкин бўлади. 4. Агарда мушаклар бир нечта миотомаларнинг қўшилишидан ривожланган бўлса, уларнинг нервлари ҳам ўшанга қараб ўзгариб боради. Жумладан, корин деворининг кенг мушаклари қовурға оралиқ нервлар ва бел нерв чигали нервлари билан иннервация бўлган. 5. Тери остида жойлашган нервлар доимо веналар билан бири жойлашган бўлса, чуқур жойлашган нервлар эса артерия, вена ва лимфа қон томирлар билан бирга (қон томир – нерв ғилофига ўралган бўлади) йўналадилар. Магистрал қон томир нерв ғлофи доимо букувчи мушаклар томонида жойлашган. 5.21. Периферик нерв тизимининг тараққиёти Бирламчи нерв найчасининг ўсувчи ҳужайраларидан пайдо бўлган ёш ҳужайралар орқа мия ўзак моддасига қараб ўсади. Бу соҳанинг олд ва ташқи (латерал) томонидаги ҳужайра ўсимталари орқа мия нервларининг олдинги (ҳаракатлантирувчи) илдизларини ҳосил қилади. Орқа илдизларнинг бўлажак тугунларидаги нейробластлар ўз ўсимталарини орда мияга юбориб, сезувчи нерв илдизларини ҳосил қилади. Орқа илдизининг тугунидан чиқувчи бошқа ўсимталар эса ишчи аъзоларга боради. Нейронларнинг бу ўсимталари тараққий этиб етилгандан сўнг махсус қобиқлар – мисли пардаларга ўрала бошлайди. 1. Эктодермадан ривожланган ҳужайралар тараққий этаётган (ўсаётган) нерв толалари бўйлаб тарқалиб, улар атрофидаги ҳужайралардан тузилган юпқа қобиқ (парда) – непролеммани ҳосил қилади. Периферик нервларнинг барча толалари нейролемма билан ўралган. 2. Ҳужайралари қобиқ (леммоцитлар) пайдо бўлишининг кейинги даврида баъзи бир нерв толалари миелин билан қопланади. Қўзғалиш аъзолари, мушаклар ва терида жойлашган нерв охирлари (рецепторлар) сезувни қабул қилиб марказга интилувчи афферент (сезувчи) нервлар орқали бош мияга, у ердан ҳаракатлантирувчи (эфферент) нервлар орқали ишчи аъзоларга жавоб импулсларини етказади. Таъсирларни ўтказиш тезлиги нервларда ҳар хил бўлиб, ўртача секундига 0,5-120 м га тенг, миелин пардали нервларда, миелинсиз толаларга нисбатан қўзғалишни ўтказиш анча тезроқ бўлади. Импулслар йўғон диаметрли нервларда ингичка диаметрли нервларга нисбатан тезроқ бўлади. Жумладан, ўтирғич нервлардан биотоклар бир секундда 120 м тезликда тарқалса, ингичка нервлардан (айниқса ички аъзоларга тарқалган симпатик нервларда) бир секундда 0,5-15 м тезликда ўтади. Нерв толаларида импулслар фақат бир томонга қараб йўналади. Бунда, сезувчи (афферент) нерв толалари қўзғалишни марказий нерв тизими томон йўналтирса, ҳаракатлантирувчи (эфферент) нервлар аксинча, марказий нерв систсмаспдан периферияга-ишчи аъзоларга қараб йўналади. Қўзғалиш нервлардан аъзоларга, мушакларга қуйидагича ўтади. ҳаракатлантирувчи нерв толалари аъзолар, мушаклар таркибига кириб ўз миелин пардаларини йўқотиб эффекторлар (нерв толаларининг охирлари) га бўлинади. Эффекторлар турли (ҳалқача, тақача ва ҳ.к.) шаклларда бўлиб махсус (пресинаптик) парда билан ўралади,мушак толалари эса юзадаги чукурчаларга ботиб жойлашади. Парда ичида тахминан 2,5-3 млн гача атсетилхолин пуфакчалар бўлади. Ана шу нерв охирлари мушак толаларининг кўпдан-кўп бурмаларини ҳосил қилиб жойлашган постсинаптик пардаси орқали туташади. Пресинаптик парда билан постсинаптик парда оралиғида 20-50 нм келадиган синапс бўшлиғи бор. Пост-синаптик пардада холинестераза (атсетилхолинни парчалайдиган) ферменти жойлашган. Ҳаракатлантирувчи нервдан келган импулслар пресинаптик membranaни қутбсизлантириб, пуфакчалар пардасини парчалаб, синапс оралиғига атсетилхолинни қуяди. Ацетилхолин молекулалари диффузияланиб, мушак толасининг постсинаптик мембранасига шимилиб, холинорецепторлари билан бирикади. шу тариқа пост-синаптик мембранадаги На + ва К + ионларининг ўтказувчанлигини оширади. Сўнгра мембрана қутбсизланиб, манфий зарядни олади ва мушаклар қисқариб ҳаракатлана бошлайди. Ажралган ацетилхолин синапс бўшлиғидаги холинестераза ферменти таъсирида парчаланиб, постсинаптик пардани қутблантиради. қутбланган постсинаптик парда яна аввалги ҳолига қайтади, лимфотситлар орасида миелин тўпланиб боради. Миелин моддаси билан ўралган толалар миелинли толалар дейилади. Улар оқ ва ялтироқ кўринишда бўлади. Миелин аввал нерв ҳужайраси атрофида пайдо бўлиб, сўнгра унинг толаси бўйлаб тарқалади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling