Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Орқа мия нервларининг олд шохлари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Орқа мия нервларининг олд шохлари 
Орқа мия нервларининг олд шохлари – rami ventralis кўпинча орқа 
шохларига нисбатан анчагина (I ва II бўйин нервларидан ташқари) йўғон 
бўлади. Бўйин ва елка қаршисидаги нервлар (II кўкрак нервига қадар) бел ва 
думғаза қисмидаги нервларнинг олд шохлари тарқалишидан олдин бир-бири 
билан тола алмашиб, чигаллар ҳосил қилади. Ана шу чигаллардан чиқувчи 
нервлар ишчи аъзоларга бориб тарқалади. 
Бундай чигаллар одам танасининг тўрт жойидан яққол кўринади:
1) бўйин чигали – plexus cervicalis; 2) елка чигали – plexus brachialis, 3) 
бел чигали – plexus lumbalis, 4) думғаза чигали – plexus sacralis. Бел чигали 
билан думғаза чигали бир-бирига жуда яқин турганлиги учун, баъзан уларни 
қўшиб бел-думғаза чигали – plexus lumbosacralis деб ҳам атайдилар. Кўкрак 
қисмидан чиқувчи нервларнинг (II дан ХI га қадар) олд шохлари қовурғалар 
оралиғида чигал ҳосил қилмай nn. intercostales бўлиб жойлашади. 
Бўйин чигали (plexus cervicalis) C
I
– C
IV
(226-расм) нервларининг 
олдинги шохлари иштирокида пайдо бўлади. Бу чигални олд томондан m. 
sternocleidomastoideus беркитиб, ички ва ташқи томондан m. scalenus medius, 
m. splenius ва m. cervicis scapulaе ажратиб туради. Чигалдан сезувчи ва 
ҳаракатлантирувчи тармоқлар ҳамда битта аралаш нерв чиқади. 
Сезувчи нервлар тўртта бўлиб, m. sternocleidomastoideus нинг орқа 
қирғоғи бўйлаб кўринади ва қуйидаги соҳаларга боради (юқоридан пастга 
томон); 
1) катта қулоқ нерви (n. auricularis magnus – C
III
) тери нервлари ичида 
энг йўғони бўлиб, m. sternocleidomastoideus нинг олд юзасидан юқори ва олд 
томонга кўтарилади, қулоқ supraси терисига ҳамда ташқи эшитув йўлига 
бориб тарқалади; 
2) кичик энса нерви (n. occipitalis minor – C
II
– C
III
) аввалги нервнинг 
орқа томонидан, тўш-ўмров-сўрғичсимон мушакнинг орқа қирғоғи бўйлаб 
кўтарилади ва бошнинг энса қисми терисида тарқалади; 
3) бўйиннинг кўндаланг нерви (n. transversus colli) икки шохга бўлиниб, 
тўш-ўмров-сўрғичсимон мушакнинг олдинги юзаси ўртасидан кесиб олдинга 
ва бир оз пастга томон йўналади-да, бўйин терисида тарқалади; 
4) ўмров устидаги нервлар (nn. supraclaviculares) олд, ўрта ва орқа 
тармоқлардан иборат, улар пастга томон тик тушиб, катта кўкрак мушаги 
билан m. deltoideus устидаги терига тарқалади. 
Бўйин чигалидан учта ҳаракатлантирувчи нерв чиқади: 
1) мушакларга борувчи тармоқлар (rami musculares) m. rectus capitis 
anterior, m. rectus capitis lateralis, m. longus capitis, m. longus colli, musculi 
scaleni anterior, medius ва posterior, m. levator сcапули, mm. intertransversaрii 
anteriores ларга тарқалади. 
2) бўйин қовузлоғининг пастга тушувчи шохи (radix inferior ansae 
cervicalis) v. jugularis interna билан тўш-ўмров-сўрғичсимон мушак 


оралиғидан пастга тушади ва тил ости нервининг пастга тушувчи тармоғи 
билан қўшилиб, бўйин ёки тил ости нерви қовузлоғи – ansa n. cervicalis ни 
ҳосил қилади. Ана шу қовузлоқдан чиқувчи нерв m. sternohyoideus, m. 
sternothyreoideus, m. omohyoideus ларга боради. 
3) ramus sternocleidomastoideus, ramus trapezius бош миядан чиқувчи 
қўшимча нерв (n. accesorius) билан биргаликда ўз номидаги мушакларни 
иннервация қилади. 
Аралаш (сезувчи ва ҳаракатлантирувчи) толалардан тузилган тўсиқ 
(диафрагма) нерви – n. phrenicus (C
III
– C
IV
) . Бу нерв m. scalenus anterior нинг 
олд юзаси бўйлаб пастга тушади ва ўмров ости артерияси билан ўмров ости 
венаси ўртасидан кесиб ўтиб, кўкрак бўшлиғига киради. Pleura mediastinalis 
да ўпка илдизини олд томондан кесиб ўтади. Ўнг ва чап нервларнинг 
диафрагмага бориш йўллари бир хил эмас. Ўнг томондаги нерв ўнг елка-
калла венаси (v. brachiocephalica dextra) ҳамда устки кавак вена (v. cava 
superior) қаторида тўғри ўтиб боради ва тўсиққа кавак вена тешигининг олд 
ва ён томонидан киради. Чап томондаги нерв эса аорта равоғини олдиндан 
кесиб ўтади, кейин юракни айланиб ўтиб, диафрагмага келади. N. phrenicus 
нинг сезувчи толалари ўпкани ўровчи (сероз) кўкрак парда (плевра) ва юрак 
халтаси (перикард)га тарқалади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling