Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.19. Орқа мия нервлари 
Орқа мия кулранг моддасининг олдинги шохидан ҳаракатлантирувчи 
толалар (олдинги илдиз – radix anterior) ва орқа шохидан сезувчи толалар 
(орқа илдиз – radix posterior) чиқади. Сезувчи илдиз умуртқалараро тешик 
олдида тугун ҳосил қилгач, ganglion spinale ҳаракатлантирувчи илдиз билан 
қўшилиб аралаш нервни ҳосил қилади. Бундай нервлар одамда 31 жуфт 
бўлади. 31 жуфт нерв умуртқа поғонаси бўйлаб қуйидагича тақсимланади: 
бўйин қисмида 8 жуфт (чунки биринчи жуфт нерв энса суяги билан биринчи 
умуртқа орасидан чиқади), кўкракда 12 жуфт, белда 5 жуфт, думғазада 5 
жуфт ва думда 1 жуфт. 


Ҳар қайси нерв умуртқалараро тешикдан чиққандан сўнг, икки шохга 
бўлинади: 1) орқа шох (тармоқ) – ramus dorsalis тананинг орқа томонидаги 
(оёқ-қўлдан бошқа) мушаклар ва терига нервлар беради; 2) олдинги шох 
(тармоқ) – ramus anterior тананинг олд томонидаги мушаклар ва оёқ-қўл 
мушакларига нервлар беради. 
Бу икки шохдан ташқари, учинчи шох ҳам чиқади. Бу ички аъзоларга 
борувчи шох – ramus visceralis симпатик нерв толаларидан иборат бўлиб, 
қўшувчи шох – ramus communicanteс дейилади. 
Ҳар қайси орқа мия нерви мия пардаларини иннервация қилиш учун 
яна биттадан майда тармоқ (ramus meninges) беради. Бу тармоқлар нервдан 
ажралиб, яна умуртқалараро тешиклар (чиққан жойлари)дан қайтади ва 
умуртқа поғонасининг канали ичига кириб, орқа мия пардаларини 
иннервация қилади. 
Орқа мия нервларининг орқа шохлари 
Орқа мушакларга томон йўналган шохларнинг деярли ҳаммаси 
(биринчи бўйин нерви, охирги икки думғаза нерви ва дум нервидан ташқари), 
ўз навбатида иккитадан тармоққа (ички ва ташқи – ramus medialis et lateralis) 
бўлинади. Бу тармоқлар тана ҳамда бўйиннинг (энсага қадар) орқа 
мушаклари ва терисини (қисман думба соҳасини) иннервация қилади. 
Агар биз ҳар қайси қисмдан чиқувчи нервларнинг мушаклар ва терига 
бўлган муносабатини қараб чиқсак, қуйидаги ҳолатни кўрамиз: 
1) бўйин қисмидан чиқувчи нервларнинг орқа шохлари бир-бири билан 
тола алмашинади ва трапециясимон мушакларни тешиб ўтиб терига чиқади. I 
ва II нервларнинг орқа шохлари ўз номига эга; I бўйин нервининг орқа шохи 
энса суяги билан атлант оралиғидан чиқиб, энса ости нерви – n. suboccipitalis 
– m. rectus capitis major, m. rectus capitis minor, m. semispinalis capitis ва m. 
obliquus capitis ларга тарқалади. II бўйин нервининг орқа шохи катта энса 
нерви – n. occipitalis major дир. Бу нерв атлантнинг орқа равоғи билан 
иккинчи бўйин умуртқаси орасидан чиқиб, энса соҳасини иннервация 
қилади; 
2) кўкрак қисмидан чиқувчи нервларнинг орқа шохлари устки ва 
кўкрак умуртқаларининг кўндаланг ўсиқлари орасидан чиқиб ҳар бири ички 
(медиал) ва ташқи (латерал) тармоқларга бўлиниб, орқанинг мушак ва 
терисига тарқалади; 
3) бел қисмидан чиқувчи нервнинг орқа медиал шохлари бел ва қуймич 
соҳасининг тери ва мушакларига тарқалади. Орқа миянинг бел сегменти I, II, 
III жуфт нервларининг орқа шохларидан чиқувчи латерал шохлар, думба усти 
нерви – m. clunium superiores думба соҳасининг устки қисмига боради; 
4) думғаза қисмидан чиқувчи нервнинг орқа шохлари думғаза 
суягининг орқадаги тўрт жуфт тешиклари орқали чиқиб ички (медиал) ва 
ташқи (латерал) шохларга бўлинади. Думғаза устидаги терига тарқалиб, 
думбанинг ўрта қисмидаги терига ўрта думба нервлари – m. clunium medii ни 
беради. Ички шохлари эса думғаза-ёнбош бўғимини ва m. sacrospinalis нинг 
пастки бошланғич қисмини иннервация қилади; 


5) дум қисмидан чиқувчи нервларнинг орқа шохлари дум суяги 
каналининг пастки тешиги орқали чиқиб, дум ва орқа тешик нервларига 
қўшилиб кетади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling