Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ganglion отиcум
- Узоқлаштирувчи нерв
- Даҳлиз-чиғаноқ нерви
- Тил-ютқин нерви
- Адашган нерв
- Қўшимча нерв
- Тил ости нерви
3) Ganglion субmandibulare – жағ ости тугуни. Парасимпатик тола – n.
facialis нинг толаси чирда tympani дан. Сезувчи тола – n. lingualis дан. Симпатик тола – а. facialis атрофидаги нерв чигалидан. Тугундан чиққан нерв толалари тил ости, жағ ости безларига боради. 4) Ganglion отиcум – қулоқ тугуни. Парасимпатик тола – n. tympanicus (n. glossopharyngeus)нинг тармоғи бўлган n. petrosus minor нинг давоми. Сезувчи тола – n. mandibularis дан. Симпатик тола – а. meningea media нерв чигалидан. Тугундан чиққан секретор постganglionер нерв толалари қулоқ олди безига n. ауриcулоtemporalis таркибида боради. VI. Узоқлаштирувчи нерв – n. abducens. Мия кўпригининг орқа чегара соҳасидан чиқиб, кўз косасининг устки ёриғи fissura orbitalis superior дан кўз косасига кириб кўз соққасининг ташқи тўғри мушагини иннервация қилади. VII. Юз нерви – n. facialis аралаш нерв; таркибида ҳаракатлантирувчи ва сезувчи толалари бўлади. Юз нерви иккинчи жабра равоқларининг нерви сифатида мана шу жабра равоқларидан ҳосил бўлган мимика мушакларини, жағ-тил ости мушакларининг бир қисмини иннервация қилади ва ўзида мана шу мушакларга ҳаракатлантирувчи ўзагидан йўналган эфферент (ҳаракатлантирувчи) толалар билан бирга уларнинг рецепторларидан ҳосил бўлган афферент (проприоцептив) толаларни сақлайди. Юз нерви таркибида бундан ташқари, оралиқ нерви (n. intermedius)га тегишли таъм билиш (афферент) ва парасимпатик (эфферент) толалар бўлади. Шунинг учун ҳам юз нервида кўприкда жойлашган учта ўзак тафовут қилинади (ҳаракатлантирувчи – nucleus motorius n. facialis, сезувчи – nucleus solitarius ва парасимпатик – nucleus salivatorius superior ўзаклари n. intermedius тугунига тегишлидир). N. facialis миядан ён томондан кўприкнинг орқа қирқоғи – linea trigeminofacialis дан эшитув мувозанат нерви (n. vestibulocochlearis) билан биргаликда ички эшитув тешиги (porus acusticus internus) орқали юз нерви канали (canalis facialis)га ўтади. Канал ичида нерв аввал горизонтал ҳолда ташқи томонга боради, сўнгра қайрилиб ноғора бўшлиғининг ички девори бўйлаб олдин орқага, сўнгра пастга йўналиб, чакка суягининг сўрғичсимон-бигизсимон тешиги – foramen stylomastoideum орқали ташқарига чиқади. Канал ичида нервнинг орқа томонида бурилган бурчак (тизза – geniculum) бўлиб, бунда кичикроқ сезувчи нерв тугуни (ganglion geniculi – тизза тугуни)ни ҳосил қилади. Юз нерви canalis facialis учта тармоқ беради. 1. Катта тошсимон нерв – n. petrosus major тизза тугунидан бошланиб hiatus canalis n. petrosi majoris орқали чиқади, сўнгра чакка суяги пирамида қисмининг олдинги юзасидаги шу номли эгат (sulcus n. petrosi majoris) бўйлаб йўналиб, қанотсимон канал (canalis pterygoideus)га ўтади. Бу жойда симпатик нерв n. petrosus profundus билан бирга n. canalis pterygoidei ни ҳосил қилиб қанот-танглай тугуни (ganglion pterygopalatinum) га бориб тугайди. Тугундан бошланган нерв толаларининг бир қисми nn. palatini ва rami nasales posteriorеs таркибидаги бурун бўшлиғи ва танглайдаги шиллиқ безларига боради, бошқа қисми эса n. zygomaticus (n. мaxillaris нинг тармоғи) таркибида n. lacrimalis га қўшилиб кўз ёши безига боради. 2. Узанги нерви – n. stapedius ҳаракатлантирувчи толалардан иборат бўлиб, m. stapedius ни иннервация қилади. 3. Ноғора нерви – chorda tympani юз нервидан ажралгандан сўнг юз каналининг пастки қисми ўрта қулоқ бўшлиғига ўтади ва ноғора парданинг ички (медиал) юзасида жойлашади, сўнг fissura petrotympanica орқали ташқарига чиқиб пастга томон йўналиб, тил нерви n. lingualis билан қўшилади ва тилнинг олдинги учдан икки қисмини таъм билиш толалари билан таъминлайди. Ноғора тори (chorda tympani) нервининг секретор толалари ganglion submandibulare га боради. Жағ ости тугуни (ganglion submandibulare) толалари эса жағ ости ва тил ости безларини секретор толалар билан таъминлайди. Юз нерви foramen stylomastoideum дан ташқарига чиққач, бир қанча тармоқлар беради: 1. Қулоқ орқаси нерви – n. auricularis posterior, m. auricularis posterior ва venter occipitalis m. epicranii ни иннервация қилади. 2. Қўш қоринли (мушак) тармоғи (ramus digastricus) мушагининг орқа қоринчасига ва m. stylohyoideus га боради. 3. Мимика мушакларига борувчи тармоқлар қулоқ олди бези ичида чигал – plexus parotideus ни ҳосил қилади ва уч шохли нервнинг тери ости тармоқлари билан анастомозлашади. Бу чигалдан қуйидаги тармоқлар чиқади: а) чакка тармоқлари – rami temporalis m. auricularis anterior et posterior ни, venter frontalis ва m. eпиcranius m. orbucularis oculi ни иннервация қилади. б) ёноқ тармоқлари – rami zygomatici m. orbucularis oculi ва m. zygomaticus ни иннервация қилади. в) лунж тармоқлари – rami buccales бурун ва оғиз атрофидаги мушакларни иннервация қилади. г) пастки жағ четидаги тармоқ – ramus marginalis mandibulaе пастки лаб ва энгак мушакларига боради. д) бўйин тармоғи – ramus colli m. platysma ни иннервация қилади. Оралиқ нерви – n. intermedius аралаш нерв бўлиб, сезувчи ўзагига (nucleus solitarius) борадиган сезувчи (афферент) толаларни ва вегетатив ўзак, устки сўлак ўзаги – nucleus solivatorius superior дан бошланадиган парасимпатик нерв толаларини сақлайди. N. intermedius ингичка бўлиб, миядан, юз ва эшитув нерви ўртасидан чиқади ва анча жойга боргач юз нервига қўшилиб кетади. Шунинг учун ҳам n. intermedius ни portio intermedia n. facialis деб аталади. N. intermedius нинг тизза тугуни (ganglion geniculi)дан марказга томон кетадиган сезувчи толалари n. intermedius таркибида мияга киради ва сезги ўзаги (nucleus solitarius)да тугайди. Тизза тугуни ҳужайраларининг ташқарига кетувчи толалари эса n. chorda tympani ва n. petrosus таркибида тилга ва юмшоқ танглайга боради ва таъм билиш вазифасини бажаради. N. intermedius нинг парасимпатик толалари устки сўлак ўзаклари nucleus solivatorius superior дан бошланиб, chorda tympani орқали тил ости ва жағ ости безларига ganglion submandibulare ёрдамида n. petrosus major ва ganglion pterygopalatinum орқали бурун бўшлиғи, танглай шиллиқ қаватининг шиллиқ безларига, кўз ёши безига боради. Шу билан бирга қулоқ олди безидан ташқари ҳамма безларни иннервация қилади. VIII. Даҳлиз-чиғаноқ нерви. N. vestibulocochlearis сезувчи нерв мия кўприги орқасидан юз нерви билан ёнма-ён чиқиб, эшитув тешиги porus acusticus internus орқали пирамида (чакка суягида) ичига киради. Бу нерв иккита нервдан ташкил топган. Бири ички қулоқнинг даҳлизи билан ярим тўгарак каналларига борувчи даҳлиз нерви – n. vestibularis бўлса, иккинчиси эшитув аппарати (чиғаноққа борувчи нерв – n. cochlearis) дан иборат. Даҳлиз нерви мувозанат сақлаш вазифасини бажаради. Унинг периферик толалари таъсиротни ички қулоқ (лабиринт) даҳлизида (vestibulum labyrinthicus) жойлашган ўзак лабиринт даҳлизи ва ярим тўгарак каналларга (canales semicirculares) тарқалган толалардан олади. Чиғаноқ нерви эса таъсиротни лабиринт чиғаноғи (cochlea) ичида жойлашган нерв тугунидан олади. Тугуннинг периферик нервлари эса Корти аъзосидан импулс қабул қилади ва тўртта pars vestibularis ва иккита pars cochlearis ўзакларга боради (қулоқнинг тузилиши ва эшитув йўлига қаралсин). IХ. Тил-ютқин нерви – n. glossopharyngeus сезувчи (таъм билиш), ҳаракатлантирувчи ва парасимпатик нерв толаларидан иборат аралаш нерв. Унинг сезувчи (афферент) толалари таъсиротларни ҳалқум, ноғора бўшлиғи, тил, томоқ муртаги ва танглай равоқларининг шиллиқ қаватидан олади. Ҳаракатлантирувчи (эфферент) толалари эса ҳалқум мушакларидан бири – m. stylopharyngeus ни иннервация қилади. Парасимпатик (секретор) толалари glandulae parotidea га боради. Шунинг учун ҳам унда учта ўзак тафовут қилинади: а) nucleus solitarius – сезувчи ўзак; б) nucleus salivatorius inferior – парасимпатик ўзак; с) ҳаракатлантирувчи умумий nucleus ambiguus нинг ҳаракатлантирувчи ўзаги билан бирга узунчоқ миядаги пастки олива орқасидан чиқади ва бўйинтуруқ тешик (foramen jugulare) орқали калла бўшлиғидан ташқарига йўналади. Тешик пастида нерв пояси йўғонлашиб остки ва устки тугунлар (ganglion superius et inferius)ни ҳосил қилади. Нерв ташқарига чиққандан сўнг v. jugularis interna ва а. carotis interna орасида пастга йўналади, кейин m. stylopharyngeus нинг орқасидан айланиб ўтиб, ана шу мушакнинг латерал томонидан тилнинг илдизига келади ва ўзининг охирги тармоқларига бўлинади. Тил-ютқин нерви тармоқлари: 1. N. tympanicus, ganglion inferius дан бошланиб, ўрта қулоқ бўшлиғи (cavitas tympani)да чигал (plexus tympanicus) ҳосил қилади, чигалга ички уйқу артерияси атрофидаги симпатик чигалдан тола чиқиб қўшилади. Plexus tympanicus толалари ўрта қулоқнинг шиллиқ қаватини ва эшитув найини иннервация қилиб, сўнгра ташқарига n. petrosus minor номи билан sulcus n. petrosi (чекка суякнинг пирамида қисмида) орқали йўналиб, ganglion oticum га қўшилади. N. petrosus minor нинг таркибида nucleus salivatorius inferior дан бошланган парасимпатик (секретор) тола қулоқ олди безига n. auriculotemporalis (уч шохли нервнинг III шохи тармоғи) бағрида безга бориб тарқалади. 2. Ramus m. stylopharyngei m. stylopharyngeus ни иннервация қилади. 3. Rami tonsillares танглай шиллиқ қаватидаги муртакларга тарқалади. Rami pharyngei ҳалқум нерв чигалига қўшилади. Rami linguales – тил-ютқин (ҳалқум) нервининг охирги тармоғи бўлиб, тилнинг орқа 1/3 қисми шиллиқ қаватига тарқалади. Нерв таркибидаги маза билиш толалари papilae vallatae га тарқалади. Р. sinus carotici – сезувчи тола бўлиб, sinus caroticus га боради. Х. Адашган нерв – n. vagus 12 жуфт нервлар ичида энг узуни ҳисобланади. Жумладан, адашган нерв нафас ва ҳазм аъзолари тизимига (“S” симон ичакка қадар), юракка (юрак урушини секинлаштирувчи) тармоқлар беради. N. vagus аралаш нерв бўлиб, унинг таркибида уч хил толалар тафовут қилинади: 1. Сезувчи (афферент) толалар – ички аъзолар, қон томирлар, бош мия қаттиқ пардаси, қулоқ supraсининг териси ва ташқи эшитув йўлидан таъсиротлар қабул қилиб, афферент толалар орқали унинг сезувчи ўзаги – nucleus dorsalis n. vagi га олиб боради. 2. Ҳаракатлантирувчи (эфферент) толалар nucleus ambiguus дан бошланиб, ютқин, ҳиқилдоқ ва юмшоқ танглайнинг кўндаланг-тарғил мушакларига тарқалади (узунчоқ мияга қаралсин). 3. Парасимпатик (эфферент) толалар нервнинг вегетатив ўзаги – nucleus dorsalis n. vagi дан бошланиб, юракнинг кўндаланг-тарғил мушаклари, томирлар деворидаги силлиқ мушаклар (томирларни кенгайтиради), кекирдак, ўпка (бронхларни торайтиради), қизилўнгач, меъда ва ичакларга, юқоридаги аъзолар ичидаги безлар, жигар, меъда ости безлари ва буйракка тарқалади. Адашган нервнинг юракка борувчи тармоқлари таркибида n. depressor (сезувчи нерв) бўлиб, у юрак ва аортанинг бошланғич қисмига тарқалади ва қон босимини идора қилишда қатнашади. Адашган нерв таркибида сезувчи, симпатик ва парасимпатик толалардан ташқари нерв тугунлари бўлгани учун мураккаб нервлар қаторига қўшилади. Адашган нерв узунчоқ миянинг орқа эгати (sulcus lateralis posterior)дан бошланиб, калла бўшлиғидан бўйинтуруқ тешиги (foramen jugulare) орқали IХ ва ХI жуфт нервлар билан бирга ташқарига чиқади. Бўйинтуруқ тешигининг ичида нервнинг сезувчи нерв ҳужайраларидан устки тугун – ganglion superius тешик ташқарисида пастки тугун – ganglion inferius пайдо бўлади. N. vagus калла бўшлиғидан ташқарига чиққач пастга йўналиб, бўйиндаги а. carotis interna ҳамда v. jugularis оралиғида жойлашади, пастроқда эса уйқу артерияси билан ички бўйинтуруқ венаси орасидан кўкрак қафасининг юқори тешиги орқали кўкрак қафасига йўналади. Чап томондаги адашган нерв кўкрак бўшлиғида аорта равоғининг ва қизилўнгач деворининг олдидан йўналса, ўнг томондаги адашган нерв ўмров ости артериясининг олд томонидан, қизилўнгачнинг эса орқа деворидан пастга тушиб, диафрагмадаги қизилўнгач тешиги – hiatus oesophageus орқали қорин бўшлиғига ўтади. Ўнг томондаги адашган нерв қорин бўшлиғида меъданинг орқа юзасида, чап томондаги адашган нерв эса меъданинг олдинги юзасида чигал ҳосил қилиб тарқалади. Бинобарин адашган нерв жойлашишига кўра тўрт: бош, бўйин, кўкрак ва қорин (бўшлиғи) қисмларига бўлинади. А. Бош қисмига нервнинг бош миядан унинг пастки тугунга қадар бўлган қисми киради. Бу қисмдан қуйидаги тармоқлар бошланади: 1. Мия қаттиқ пардасининг тармоғи – ramus meningeus мия қаттиқ пардасининг энса қисмини иннервация қилади. 2. Қулоққа борувчи тармоқ – ramus auricularis қулоқ супрасининг терисини ва ташқи эшитув йўлининг орқа деворини иннервация қилади. Б. Адашган нерв бўйин қисми нервининг пастки тугуни билан кўкрак қафасининг тепа тешиги оралиғидаги бўлагидан иборат. Нервнинг бу қисмидан қуйидаги толалар бошланади. 1. Ютқин тармоғи – rami pharyngei тил-ютқин нерви ва симпатик поя (truncus symphaticus) тармоқлари билан биргаликда ютқин чигали – plexus pharyngeus ни ҳосил қилади ва ютқиннинг сиқувчи мушаклари, шиллиқ қавати, юмшоқ танглай (m. tensor veli palatini дан ташқари) ва танглай равоғи мушакларини иннервация қилади. 2. Ҳиқилдоқ усти нерви – n. laryngeus superior аралаш нервдан иборат бўлиб, тил илдизининг бир қисмидаги шиллиқ қаватни, ҳиқилдоқ қопқоғи шиллиқ қаватини ҳамда ҳиқилдоқнинг m. cricothyroideus билан халқумнинг пастки сиқувчи мушагини иннервация қилади. 3. Юракка борувчи устки ва пастки тармоқлар – rami cardiaci cervicales superiores et inferiores (бир қисми n. laryngeus superior дан чиқиши мумкин) юрак чигалини ҳосил қилишда қатнашади. Д. Адашган нервнинг кўкрак қисми – кўкрак қафасининг тепа тешигидан бошланиб, диафрагманинг қизилўнгач тешигигача давом этади. Нервнинг бу қисмидан қуйидаги толалар чиқади: 1. Орқага қайтувчи ҳиқилдоқ нерви – n. laryngeus reccurens ўнг томондан n. vagus нинг ўмров ости артерияси олд томонидан, чап томонда эса аорта равоғининг олдидан ўтиш жойида ажралади. Ўнг томондаги орқага қайтувчи ҳиқилдоқ нерви ўмров ости артериясининг паст томонидан орқа томонга ўтиб юқорига кўтарилса, чап томондаги нерв аорта равоғининг остидан айланиб орқа томонга ўтади-да, қизилўнгач ва кекирдак оралиғида юқорига кўтарилади, сўнгра уларга (rami oesophagei ва rami tracheales) тармоқлар беради. Орқага қайтувчи ҳиқилдоқ нервининг давоми пастки ҳиқилдоқ нерви (n. laryngeus inferior) бўлиб, ҳиқилдоқ мушакларининг бир қисмини, шиллиқ қаватини, овоз бойламидан пастки қисми, тил илдизининг шиллиқ қавати ҳамда кекирдак, ютқин ва қизилўнгач, қалқонсимон ва айрисимон безлар, бўйин лимфа тугунлари, юрак ва кўкс оралиғини иннервация қилади. 2. Юракка борувчи кўкрак тармоқлари – rami cardiaci thoracici адашган нерв тармоғи – n. laryngeus reccurens дан бошланади ва юрак чигалини ҳосил қилишда қатнашади. 3. Бронхлар ва кекирдакка борувчи тармоқлар – rami bronchiales et tracheales симпатик тизим тармоқлари билан бирга бронх деворларига тарқалади ва ўпка чигали – plexus pulmonalis ни ҳосил қилади. 4. Қизилўнгачга борувчи толалар – rami oesophagei қизилўнгач деворларига тарқалади. Е. Қорин қисми – диафрагманинг қизилўнгач тешигидаги пастки қисми. Чап томондаги адашган нерв қизилўнгачнинг олд томонидан меъданинг олд деворига давом этиб, у ерда plexus gastricus anterior ни ҳосил қилади. У, асосан, меъда кичик эгрилигининг олд юзасида жойлашади ва меъда девори (шиллиқ қавати, безлар, мушаклар)га, баъзи тармоқлар эса кичик чарви орқали жигарга боради. Ўнг томондаги адашган нерв меъданинг орқа деворида, кичик эгриликнинг орқа юзасида орқадаги чигал – plexus gastrior ни ҳосил қилади ва меъдага майда тармоқлар беради. Толаларининг кўп қисми, rami celiaci ҳолида, чап меъда артерияси (а. gastrica sinistra) орқали plexus celiacus (нурсимон чигал)ни ҳосил қилишда қатнашади. Нурсимон чигалдан чиққан толалар қон томирлар девори бўйлаб, адашган нерв толалари ва симпатик толалар билан биргаликда аъзоларда (жигар, талоқ, меъда ости бези, буйраклар, ингичка ва йўғон ичакнинг “S” симон қисмига қадар) тарқалади. ХI. Қўшимча нерв (n. accesorius) ҳаракатлантирувчи нервдан иборат бўлиб, узунчоқ миянинг пастки қисми билан орқа миянинг биринчи сегментларидан ташкил топади. Калла ичидан бўйинтуруқ тешик – foramen jugulare орқали чиқиб, иккита тармоққа бўлинади. Унинг сезувчи толаси адашган нервга қўшилса, иккинчи толаси тўш-ўмров-сўрғичсимон мушак билан трапециясимон мушакга тарқалади ва бўйин нерв чигалининг ҳаракатлантирувчи тармоқларига қўшилади. ХII. Тил ости нерви – n. hypoglossus ҳаракатлантирувчи толалардан тузилган бўлиб, узунчоқ миянинг олд томондаги эгатидан бошланади. Калладан энса суягининг шу номли канали (canalis n. hypoglossi) орқали чиқиб, бўйинтуруқ вена билан ички уйқу артерияси оралиғи бўйлаб пастга тушади. Нерв толалари тил ва тил ости мушакларига тарқалади. Унинг пастга тушувчи узун толаси (ramus descendens) I–III бўйин нервлари билан қўшилиб нерв қовузлоғини (ansa cervicalis) ҳосил қилади ва тил ости суягидан пастда жойлашган бўйин мушакларини иннервация қилади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling