1. Мавзу: Сопол материаллар ва уларнинг синфлари
Download 25.02 Kb.
|
онлайн 2мавзу материалшунослик кафел
1.Мавзу: Сопол материаллар ва уларнинг синфлариГилли массалар ёки уларнинг аралашмасига минерал қўшилмалар қўшиб, қолиплаш ва куйдириш йўли билан олинадиган материаллар ва буюмларга “сопол материаллар” деб аталади. Сопол буюмларни (асосан турмушда ишлатиладиган идиш-товоқлар, ваза ва шу кабилар) ишлаб чиқариш милоддан бир неча минг йил аввал, жуда қадим замонларда пайдо бўлган. Анча кейин черепица, қоплама плиталар ва ғишт каби сопол қурилиш материалларини тайёрлаш бошланган. Ҳозирги кун қурилишида сопол материаллар ва буюмлардан деворлар қуриш ва бино томларини ёпиш, пол, девор ва фасадларни қоплаш, ўчоқ ва тутун қувурларини териш, оқова ва дренаж қувурларини қуриш ҳамда бошқа мақсадлар учун фойдаланилади. Сопол буюмлар ясаладиган материал сопол ишлаб чиқариш технологиясида “сополак” деб аталади. Қурилишбоп сопол буюмлар сополакнинг тузилиши, конструктив тавсифлари, сиртининг ҳолати ва ҳ. бўйича турланади. Конструктив тавсифлари ва ишлатилиши бўйича сопол материаллар ва буюмлар қуйидаги гурухларга бўлинади: деворлар учун (ғишт, сополак тошлар, ғиштдан қилинган блоклар ва панеллар); томлар учун (ичи ковак тошлар, сопол тошлардан ясалган тўсинлар, том ва қоплама панеллари); бинолар фасадини қоплаш учун (сопол ғишт ва тошлар, фасад плиткалари, гилам сифатидаги сополак ва бошқалар); бинолар ичига қоплаш учун (сирланган плиткалар ва фасон деталлар, пол учун плиткалар); том учун мўлжалланган (штампланган пазли ва тасмасимон гил черепица, ясси ва тўлқинсимон тасма ва бошқалар); оқова ва дренаж қувурлари, сантехника буюмлари (чаноқ, ванна, ҳожатхона туваги, ювиш идишчалари ва бошқалар); кислотабардош буюмлар (ғишт, плиткалар, қувурлар); йўл материаллари (ғишт ва тошлар); иссиқдан ҳимояловчи материаллар (ғовакли ичи бўш ғиштлар ва тошлар, перлитли сопол ва бошқалар); енгил бетонлар учун тўлдирувчилар (керамзит, аглопорит); оловбардош буюмлар (ғишт ва шаклдор буюмлар). Сополакнинг тузилишига кўра сопол буюмлар ғовакли ва зич хилларга бўлинади. Ғовакли материаллардан ясалган сополак синганда хира кўринади, сувни осон шимиб олади, ғоваклиги 5% дан ортиқ. Ғовакли сопол буюмлар жумласига ғишт, ичи ковак тошлар, черепица ва бошқалар киради. Оқ ёки бир текис бўялган зич материаллар синганда ялтироқ чиғаноқсимон кўринади, ғоваклиги 5% дан ошмайди, суюқлик ва газларни ўтказмайди. Зич сопол буюмлар ичида пол плиткалари, кислотага чидамли ғишт ва бошқаларни айтиш мумкин. Сопол буюмлар сирланган ва сирланмаган бўлиши мумкин Сир (бўёқ) куйдириш йўли билан пухталаб сингдирилган шишасимон қопламдир. У буюмларни ташқи таъсирларга чидамли, сув ўтказмайдиган ва чиройли манзарали қилади. 2. Сопол материаллар учун хом ашёлар Download 25.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling