1. Мавзу: Сопол материаллар ва уларнинг синфлари


Гилнинг таркиби ва хоссалари


Download 25.02 Kb.
bet2/3
Sana17.06.2023
Hajmi25.02 Kb.
#1543327
1   2   3
Bog'liq
онлайн 2мавзу материалшунослик кафел

Гилнинг таркиби ва хоссалари. Табиатда жуда кўп тарқалган соз тупроқ (гил) сопол материаллар ва буюмлар ишлаб чиқаришда асосий хом ашё ҳисобланади. Гил сув билан аралаштирилганда у осон қолипланувчан пластик лойга айланади. Кейин уни қолиплаб юқори ҳароратда куйдирилади (пиширилади) ва турли қурилиш буюмлари хамда меъморчилик қисмлари тайёрланади.
Гилнинг технологик хоссаларини яхшилаш учун, шунингдек, тайёрланган буюмлар маълум физик-механик хоссаларга эга бўлиши учун таркибига ёғсизлантирувчи, куйиб кетадиган ва пластикловчи қўшилмалар қўшилади.
Гил таркибида дала шпати (гранит, сиенит, гнейс ва х.) бўлган баъзи магматик ва метаморфик тоғ жинсларининг механик емирилиши ва кимёвий парчаланиш маҳсулоти ҳисобланади. Дала шпатининг парчаланиши натижасида каолинит минерали Al2O32SiO22H2O ҳосил бўлган. Лекин тоғ жинсларининг таркибида дала шпатидан ташқари бошқа минераллар (кварц, слюда ва ҳоказо) ҳам бўлади, шу сабабли улар емирилганда гил, кварц, слюда ва парчаланмаган бошқа минераллларнинг заррачаларидан иборат мураккаб аралашма ҳосил бўлади.
Гил таркибида дала шпати, оҳактошларнинг парчаланмаган доналари шунингдек, темирли, органик ва бошқа моддалар бўлиши мумкин. Охактошнинг гил таркибидаги йирик доналари зарарли аралашмалар ҳисобланади, чунки пишириш жараёнида улар оҳакка айланади, сўнгра оҳак ҳавода сўнади ва ҳажми кенгайиб сопол буюмларни емиради.
Гилнинг сопол материаллар ишлаб чиқаришда ҳисобга олинадиган энг мўҳим хоссалари унинг пластиклиги, ҳавода ва оловда кичрайиши, оловбардошлиги, гил сополакнинг ранги ва ҳоказолардир.
Пластиклик деб, гил қоришмасининг ташқи кучлар таъсири остида дарзлар ҳосил қилмасдан керакли шаклга кириши ва куч олингандан кейин шу шаклини сақлаб қолишига айтилади. Гил таркибида гил заррачаларининг миқдори ортган сари унинг пластиклиги ортади. Гил қанча пластик бўлса, яхши шаклланадиган гил қоришмасини ҳосил қилиш учун шунчалик кўп сув талаб қилинадики, бу эса ўз навбатида қуритиш ва пишириш жараёнида буюмларнинг кўп киришишига (пластик деформацияланиш) сабаб бўлади. Гиллар юқори пластик гил, ўртача пластик гил ва кам пластик гилларга бўлинади. Ёғли гилларнинг пластиклиги яхши бўлади, улар боғланувчан бўлиб ва осон шаклланади, аммо буюмлар қуриш жараёнида ҳажми кичраяди ва дарзлар ҳосил бўлади. Кам пластик гилларга шакл бериш анча қийин ҳисобланади. Шаклланадиган массанинг пластиклигини ошириш, ғишт ва бошқа материаллларнинг сифатини яхшилаш учун сирт фаол моддалар, сульфатли-спирт бордаси (ССБ) ва бошқалар қўлланилади.
Сопол материалларни ишлаб чиқариш учун юқори пластик гиллар ишлатилганда, хом ашё аралашмасига ёғсизлантирувчи қўшилмалар ёки маълум миқдорда пластиклиги кам гил қўшилади.
Гил заррачаларини ажратиш учун зарур бўлган куч унинг боғланувчанлигини кўрсатади. Юқори боғланувчанликка таркибида кўп миқдорда гилли фракциялар бор гиллар эга бўлади.
Гилнинг боғланиш хусусияти шу билан ифодаланадики, гил пластик бўлмаган материалларнинг заррачаларини боғлаши (қум, шамот ва бошқалар) ва қуриганида етарли даражада мустаҳкам хом ашё ҳосил қилиши мумкин.
Гилларнинг ҳавода кичрайиши 1100С да қуритиш жараёнида эндигина қолипланган намунанинг чизиқли ўлчамларида фоиз ҳисобида ифодаланади. Юқори пластик гилларнинг ҳавода чизиқли кичрайиши 10 % дан ортиқ, ўртача пластикликдаги гилники 6-10% ва паст пластик гилники 6 % дан кам бўлади.
Гилларнинг оловда кичрайиши деб, пишириш жараёнида қуруқ намунанинг чизиқли ўлчамларининг ўзгаришига айтилади. Гилларнинг оловда кичрайиши уларнинг турига қараб одатда 1-4 % атрофида бўлади.
Оловбардошлик – гилнинг юқори ҳарорат таъсирига шакли ўзгармай оловга бардош бера олиш хоссасидир. Оловбардошлиги бўйича гиллар уч гурухга бўлинади: юмшаш ҳарорати 15800С дан юқори оловбардош гиллар; юмшаш ҳарорати 15800-13500С бўлган қийин суюқланадиган гиллар ва юмшаш ҳарорати 13500С дан паст осон суюқланадиган гиллар.
Оловбардош гиллар гилли заррачалардан иборат бўлиб, уларнинг таркибида озгина миқдорда аралашмалар бўлади ва шу сабабли юқори пластикликка эга. Бу гиллар оловбардош чинни ва фаянс буюмларни тайёрлаш учун ишлатилади. Қийин суюқланадиган гиллар пол плиткалари, оқава қувурлари ва қурилишбоп сополакнинг бошқа турларини ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Download 25.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling