Қўшилмалар. Пластик сергил хом ашё сопол материаллар ишлаб чиқаришда кам ишлатилади, чунки қуритиш ва пишириш жараёнида улар сезиларли ҳажмий кичраяди, бунинг натижасида ёриқлар ҳосил бўлади. Ҳажмий кичрайишни камайтириш учун хом ашё аралашмасининг таркибига гилни камайтирувчи материаллар (қум, шлак, қаттиқ ёқилғининг ёнишидан ҳосил бўлган кул, майдаланган сопол синиғи, шамот ва бошқалар) киритилади.
Ғоваклиги юқори ва иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлган енгил сопол материаллар олиш учун хом ашё аралашмасининг таркибига кукун ҳосил қилувчи қўшилмалар киритилади, улар пишириш жараёнида ёниб кетади (қипиқ, кўмир кукуни, торф ва бошқалар).
Бойитувчи ва пластикловчи қўшилмалар (юқори пластик ва бентонитли гиллар, кўмир қазиб чиқаришдаги чиқиндилар, сульфат-спиртли барда, (қоғоз ишлаб чиқариш чиқиндиси ва бошқалар) тупроқ гил хом ашёсини бойитиш, унинг пластиклигини ошириш, гилларнинг қолипланиш ва қурилиш хоссаларини яхшилаш учун қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |