Физика Математика Биология География Геология Иқтисодиёт - Шу кунгача мавжуд бўлган кимёвий тушунча ва қонунларни ўрганиб, моҳиятини тушуниш;
- Моддаларнинг тузилиши, таркиби, хоссаларини, уларнинг ўзгариш сабаблари ва оқибатларини билиш;
- Кимёвий ҳисоблашларни бажара олиш;
- Кимёвий тажрибаларни режалаштириш, амалга ошириш ва бажариш учун керакли модда, материал ва асбоблардан тўғри фойдаланишни ўрганиш;
- Кимёвий ахборотлар йиғиш ва уларни айрибошлаш тажриба, кўникмаларига эга бўлиш;
- Олинган билим ва кўникмалардан зарур ҳолларда, касб фаолиятида, кундалик ҳаётда талаб даражасида фойдалана билиш.
- Моль – модда миқдорининг ўлчов бирлиги
- 1 моль модданинг шундай миқдорики унда 12 грамм 12С изотопи сақлаган атомлар сонига тенг структура бирлик (атом, молекула, ион) бўлади ёки NA = 6,022 · 1023 – Авогадро сонига тенг бўлади.
- Моляр масса – модда массаси (m)нинг унинг миқдори (n)га нисбати топилади.
- 2. МОДДА МАССАСИНИНГ САҚЛАНИШ ҚОНУНИ
- Асосчилари: 1789 йил француз олими А.Лавуазье.
- Қоидаси: Реакцияга киришаётган моддалар массалари йиғиндиси ҳосил бўлган моддалар массалари йиғиндисига тенг бўлади.
- (Ядровий реакцияларда модда массасининг сақланиш қонуни амал қилмайди). Кимёвий реакция вақтида жуда катта энергия ажралиши билан борадиган жараёнларда массанинг ўзгариши кузатилади.
- Масалан: ядро ва термоядро реакциялари, водород бомбасининг портлаши ва ҳ.к.
- 1905 йилда А.Эйнштейн кимёвий жараёнда масса ўзгаришини қуйидаги формула билан исботлаб берди.
- m – модда массасининг ўзгариши,
- Е – жараёндаги энергия миқдори,
- с – ёруғлик тезлиги (300000000 м/сек).
Do'stlaringiz bilan baham: |