5-маъруза. Ўлчашларни бажариш услубиёти ва ҳужжатларнинг метрологик экспертизаси. - Режа:
- 1. Ўлчашларни бажариш услубиёти.
- 2. Ҳужжатларнинг метрологик экспертизаси.
- Маълумки, ҳар қандай ўлчашларни айрим қоида ва муолажалар бирлашмаси деб юритиш мумкин, уларни бажариш эса маълум хатолик билан ўлчаш натижаларига эришишни таъминлайди. Амалда ўлчаш муолажаларини қуйидагилар асосида тартибга солинади:
- Кўплаб мураккаб ўлчашларни шу жумладан модда ва материалларнинг таркибини ўлчашда асосий иш қуроли (ускуна) бўлиб ҳисобланади.
- ЎБУ (ўлчашларни бажариш услубиёти) - бу ҳужжатлаштирилган операция ва қоидалар бирлашмаси бўлиб уларни бажариш кафолатланган аниқликдаги ўлчаш натижалари олишни таъминлайди.
- ЎБУ - метрологик аттестацияга тортилади.
- ЎБУ - Ўзстандарт томонидан тасдиқдан ва давлат реестридан ўтгандан кейин қўлланилади.
- ЎБУ - метрологик назорат ва текширув объектлари ҳисобланади. (“Метрология тўғрисида” - 13 модда ДМН ва текширув объектлари)
- ЎБУ - метрологик характеристикаларга эга.
- Асосий метрологик характеристикалар бўлиб
- ўлчаш диапазонини ўз ичига олган қўлланилиш соҳаси;
- таъсир қилувчи омилларни чекловчи параметрлар;
- мунтазам ва тасодифий ташкил этувчилардан иборат ўлчаш хатоликлари.
- ЎВ каби ЎБУ метрологик аттестацияга тортилади.
- ДМН ва Т доирасидаги ЎБУ нинг аттестацияси Ўзстандарт томонидан аккредитланган, Давлат метрология хизмати ва юридик шахсларнинг органлари томонидан амалга оширилади. ЎБУ экспертизасини Ўзстандарт таркибидаги Ўзбекистон метрология хизматларини кўрсатиш бош маркази ўтказади.
- ЎзРСТ 8.016 ва ГОСТ 8.010-талабларига жавоб бермайдиган ЎБУ қўлланилишига йўл қўймайди.
- ЎБУ қонунийлигини ўрнатиш бўйича ишлар комплекси қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:
- 1. ЎБУ метрологик экспертизаси дастурини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.
- 2. Янги ишлаб чиқарилган ЎБУ- лойихаси ёки амалдаги қайта кўриб чиқилаётган ЎБУ нинг метрологик экспертизаси. “Метрологик экспертиза – бу эксперт – метрологлар томонидан ўлчашлар бирлилиги ва аниқлиги билан боғлиқ бўлган талаблар, қоида ва нормаларнинг тўғри қўлланилишининг тахлили ва бахоланишидир”.
- 3. Назорат ва экспериментал тадқиқотлар.
- 4. ЎБУ натижалари бўйича ҳужжатларни метрологик экспертизаси ва ЎБУ тасдиқлаш ва регистрациядан ўтказиш.
- 5. ЎБУ метрологик аттестацияси тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштириш.
- ЎБУ аттестацияси бўйича ишларнинг ижобий натижалари бўйича Ўзстандарт ЎБУ ҳужжатларнинг охирги тахририни тасдиқлайди ва ЎБУга сертификат расмийлаштиради. Сертификат ЎБУ ДМН ва Т доирасида, қўлланилишини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади ва беш йилдан ўтмаган муддатга берилади.
- Норматив техник ва технологик ҳужжатларнинг экспертизаси ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг ажралмас қисми бўлиб метрологик назоратнинг зарурий кўринишидир.
- МЭ - бу ўлчаниши керак бўлган параметрларни танлаш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, синаш эксплуатация, ремонти ва уларни амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мослиги бўйича техник ечимларнинг метрологик даражасини тахлил қилиш ва баҳолашдир. Метрологик экпертизага маҳсулот ва хизматларга таалуқли норматив ва техникавий ҳужжатлар улар ҳаётий жараёнларининг барча этапларида тортилади.
- Метрологик экспертизага қуйидаги даражаларда тортилади:
- Давлатлараро, Давлат, тармоқ ва Ўзбекистон информацион фондида регистрациядан ўтган ташкилотларнинг маҳсулот ва хизматларига бўлган стандартларнинг лойихалари;
- Рахбарий ҳужжатлатларнинг лойихалари;
- Техник шартномаларнинг лойихалари;
- Импорт бўйича қабул қилинган маҳсулотларни синаш усуллари ва дастурларининг лойихалари;
- Ўлчаш воситаларини шу жумладан стандарт намуналарини ишлаб чиқиш техникавий топшириқларининг лойихалари;
- ЎВ турини тасдиқлаш бўйича синов усуллари ва дастурларнинг лойихалари;
- ЎВ ни қиёслаш усулини лойихалари ва бошқалар.
- Экспертизани ўтказиш муддати 30 кундан ошмаслиги керак. Экспертизадан ўтмаган ҳужжатлар қайта экспертизага тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |