Tizim tushunchasi. Axborot tizimlari. avtomatlashtirilgan ish joylari. Кириш - Мустақил Ўзбекистонни ривожланиши биринчи навбатда ишлаб-чиқаришга янги замонавий технологияларни жорий қилишга боғлиқ. Янги замонавий технология ишлаб-чиқаришни автоматлаштириш ва технологик жараёнларни ўтиб боришини юқори аниқликда назорат қилиб боришга асослангандир.
- Тизим (система) деганда, ягона мақсад йўлида бир вақтнинг узида ҳам яхлит, ҳам ўзаро богланган тарзда фаолият кўрсатадиган бир неча турдаги элементлар мажмуи тушунилади.
- Турли элементлардан ташкил топган ва турли мақсадларга хизмат қилувчи тизимларга мисоллар келтирамиз:
- Компьютернинг техник кисмини «тизим» деб тасаввур этиш мумкин. Шунингдек, ҳисоботларни тайёрлаш ва электрон хужжатлар окимини бошқариш каби амалий вазифаларни хал килишга мулжалланган дастурлар тўпламини ҳам «тизим» деб ҳисоблаш мумкин.
№
|
Тизим тури
|
Тизим элементлари
|
Тизимнинг асосий мақсади
|
1.
|
Корхона
|
Одамлар, қурилмалар, материаллар, бино ва ҳ.к.
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш
|
2.
|
Компьютер
|
Электрон ва электромеханиқ қурилмалар
|
Маълумотни қайта ишлаш
|
3.
|
Телекоммуни-кацион тизим
|
Коммуникация воситалри, элементлар, алоқа каналлари, қурилмалар
|
Алоқа каналларини ўзаро боғлаш ва маълумот алмашинувини таъминлаш
|
4.
|
Ахборот тизими
|
Компьютерлар, компьютер тармоқлари, одамлар, ахборот, дастурий таъминот ва бошқалар
|
Ахборотларни автоматлашган ҳолда қайта ишлаш
|
Do'stlaringiz bilan baham: |