1-маъруза режаси


Тақсимланмаган фойда ва қопланмаган зарарлар ҳисоби


Download 0.56 Mb.
bet5/12
Sana13.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1770729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Капитал, фондлар ва молиявий натижалар ҳисоби

4.

Корхонанинг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)”;
8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)”.
8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётида корхонанинг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади.
Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счетнинг дебетига 9900 “Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
Тақсимланмаган фойда суммаси дивидендлар тўлаш учун йўналтирилганда 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг дебетида ва 6610 “Тўланадиган дивидендлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Тақсимланмаган фойда суммасидан қонунчиликда белгиланган тартибда резерв капиталини шакллантириш учун фойдаланиш мумкин, бунда 8710 “Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” счёти дебетланади ва 8520 “Резерв капитали” счёти кредитланади.
Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётидан 8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар” счётига ўтказилади.

5 Мақсадли тушумлар ҳисоби.


Хўжалик юритувчи субъектларда мақсадли тушумлар ва уларнинг ҳисобини юритиш 10-сонли “ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИНИНГ ҲИСОБИ ВА ДАВЛАТ ЁРДАМИ БЎЙИЧА КЎРСАТИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР” номли БҲМС ва бошқа соҳага оид меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ушбу стандартга мувофиқ:

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling