1-маъруза режаси


Download 0.56 Mb.
bet1/12
Sana13.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1770729
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Капитал, фондлар ва молиявий натижалар ҳисоби


Капитал, фондлар ва молиявий натижалар ҳисоби

1-МАЪРУЗА РЕЖАСИ


1

2

3
    • Устав капитали ҳисоби

Резерв капиталини ҳисобга олиш ва ишлатиш.
Мақсадли тушумлар ҳисоби
Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисоби

1. Хусусий капитал, унинг таркиби ва ташкил қилиш манбалари. .


Ҳар бир хўжалик субъекти ўзининг молиявий ресурсларини ташкил қилиши ва ундан фойдаланиши мумкин. Бу маблағларнинг манбаи эса фойда, амортизация ажратмаси, қимматли қоғозларни сотишдан тушган маблағлар, акция эгаларининг бадаллари ва таъсисчиларнинг улушлари, кредитлар, ажратилган грантлар, мақсадли молиялаштириш маблағлари ва шунга ўхшаш йўналишдаги маблағлардир.
Хусусий капитал хўжалик субъектининг активи ва мажбуриятлари ўртасидаги фарқни ўзида мужассамлаштиради. Хусусий капитал, ишлаб чиқариш ва мулк эгасига тўлаш, қўшимча инвестиция ва бошқа фаолиятларнинг натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин.
Хусусий капитал
Қўшилган капитал
Резерв капитали
Тақсимланмаган фойда
Мақсадли тушумлар
Келгуси харажатлар учун резервлар
Устав капитали
Барча мулк шаклларидаги корхоналарда капитал, резервлар ва тақсимланмаган фойда бўйича бухгалтерия ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
1
    • Устав капиталини шаклланиши ва ундан фойдаланишни назорат қилиш;

2
    • Корхона муассислари, капиталнинг шаклланиш босқичлари ва акциялар турлари бўйича ахборот тўплаш;

3
    • Устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати хусусида ҳисобот тузиш бўйича маълумотлар олишни таъминлаш;

4
    • Қўшилган капитал ҳамда резерв капиталининг шаклланиши билан боғлиқ муомалаларни ўз вақтида ҳисобда акс эттириш.

Корхоналар ўз молиявий ва моддий ресурсларини мустақил шакллантириши талаб этилади. Бундай ресурслар, одатда, хўжалик субъектлари таъсисчилари томонидан ўз хусусий мулкларини устав капиталига улуш сифатида қўшиш билан амалга оширилади. Ушбу молиявий ресурсларнинг асосий манбалари бўлиб фойда, амортизация ажратмалари, акция ва облигацияларни сотишдан олинган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳисобланади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling