1-маъруза режаси


Молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисоботларда даромадга киритиладиган субсидиялар қуйидаги тарзда акс эттирилади


Download 0.56 Mb.
bet7/12
Sana13.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1770729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Капитал, фондлар ва молиявий натижалар ҳисоби

Молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисоботларда даромадга киритиладиган субсидиялар қуйидаги тарзда акс эттирилади:

Молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисоботларда даромадга киритиладиган субсидиялар қуйидаги тарзда акс эттирилади:

- "Бошқа даромадлар" моддасига кўра;

- улар билан боглиқ харажатларни акс эттиришда чегириб ташланади.

  • даромадга киритиладиган субсидияларни ҳисоб-китоб қилиш учун иккала усул ҳам мақбул ҳисобланади. Субсидияларни очиш молиявий ҳисоботларни тўгри тушуниш учун зарурдир. Субсидияларнинг алоҳида очиш зарур бўлган даромадлар ва харажатларнинг ҳар қандай моддасига таъсирини очиш ўринли ҳисобланади.
  • Мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

  • 8810 “Грантлар”;
  • 8820 “Субсидиялар”;
  • 8830 “Аъзолик бадаллари”;
  • 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари”
  • 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар”.

Мақсадли тушумлар ҳисоби бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Ажратилган грант тўғрисида хабарнома олинганда:
Д-т 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзи” счёти
К-т 8810 “Грантлар” счёт
Грант суммасидан молиялаштириладиган ва бюджетда кўзда тутилган пул маблағлари ёки мулкнинг қабул қилиниши
Д-т пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар (5110-5530), капитал қўйилма (0800), ўрнатиладиган ускуналар (0700), ТМЗ ва бошқа активларни ҳисобга олувчи счетлар
К-т 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзи” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Чет эл валютасида олинган грант суммаси хўжалик муомалалари амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага ўтказилади.
6.
    • Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисоби.

Харажатлар ва тўловларни харажатларга бир маромда олиб бориш мақсадида ўрнатилган тартибда резерв қилинган суммаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 8900 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётида амалга оширилади.
Харажатларга қўшиладиган суммаларни резервлаш қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низоми билан тартибга солинади.
Резервларни ҳисоблаш муомалалари 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг кредитида ва харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттрилади.
Резерв қилинган суммалар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ва тўловлар суммаси захиралар миқдорини камайтириб 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
У ёки бу резервнинг ташкил қилиниши ва маблағларнинг фойдаланиши вақти-вақти билан (йилнинг охирида албатта) меъёр, ҳисоблар ва бошқаларга асосан текширилиб турилади, зарурият туғилганда тўғирланади (корректура).
8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир резерв турлари бўйича алоҳида юритилади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling