Давлат субсидиялари - хўжалик юритувчи субъектнинг операция фаолиятига тааллуқли муайян шароитларда хўжалик юритувчи субъектга ресурсларни бериш тарзида ҳукумат томонидан бериладиган ёрдам.
Давлат ёрдами - муайян мезонлар билан қаноатлантирувчи битта ёки бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ёрдам бериш учун давлат кўрадиган тадбир. Ушбу стандарт мақсадлари учун давлат ёрдами фақат бевосита, ривожланиб бораётган секторларда инфратузилмаларни вужудга келтириш ёки рақобатчиларга савдо чеклашларини жорий этиш сингари умумий савдо шартларига таъсир этувчи хатти-ҳаракатлар воситасида бериладиган имтиёзларни ўз ичига олмайди.
Активларга киритиладиган субсидиялар - бу узоқ муддатли активларни муайян қурилиш лойиҳалари учун сотиб олиш ёки қуриш мақсадида хўжалик субъектлари ажратадиган давлат субсидияларидир, ишга тушириш ёки харид қилиш муддатлари, ушбу активларнинг муайян жойлашиши.
Даромадга киритиладиган субсидиялар - бу активларга киритиладиганларидан ташқари, давлатнинг ҳар қандай бошқа субсидиялари.
Қайтармаслик асосидаги ссудалар - бу кредитор қайтаришни талаб қилмаган ҳолда, муайян шартларга риоя қилиб берадиган ссудалардир.
Грант деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун Ҳукумат, нодавлат, хорижий, ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан кўрсатиладиган текин, гуманитар ёки моддий-техник маблағлар тушунилади. Грант маблағлари қатъий равишда белгиланган мақсадларга ишлатилади.
Шу билан биргаликда субсидия ва грантлар турли нодавлат, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан маълум дастурларни амалга ошириш учун корхоналар томонидан тақдим этилиши мумкин.
Ушбу мақсадли тушумларни корхонанинг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;
б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги;
в) белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |