Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётларнинг бошқа счетлар билан боғланиши қуйидагича амалга оширилади
№
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
| | | |
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Келгуси харажатлар ва тўловларнинг резервлари ташкил қилинди
|
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар
|
8910
|
2
|
Корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан асосий воситаларни таъмирлаш учун ва бошқа бажарилган ишлар, хизматлар қиймати ҳисобга олинди
|
8910
|
2010, 2310,
2510, 2710
|
3
|
Ҳисобланган келгуси харажатлар захираларининг фойдаланилмай қолган сумаси корхона даромадига қўшилди
|
8910
|
9390
|
2-Mаъруза
1. Хўжалик юритувчи субъектларда якуний молиявий натижаларнинг ҳисоби.
2. Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган ялпи фойда (зарар)лар ҳисоби
3. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни ҳисобга олиш
4. Молиявий фаолиятдан олинадиган фойдани ҳисобга олиш
бу хўжалик юритувчи субъектларнинг маълум бир хисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига тегишли маблағларининг ошиши ёки камайишидир.
Молиявий натижалар –
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» (1999 йил 5 феврал) мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти натижасида корхоналар томонидан даромад қуйидаги асосий бўлимлар бўйича акс эттирилади:
-асосий фаолиятдан даромадлар;
-асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (операцион даромадлар);
-молиявий фаолиятдан олинган дармадлар;
-фавқулодда фойда.
Молиявий натижалар ҳисобини юритишда кўйидагилар услубий асос сифатида кўлланилади
1-сон “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”
2-сон “Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар”
3-сон “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”
21-сон БХМС“Бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси
Даромадлар
бухгалтерия ҳисоби субъектларида ҳисобот даврида фаолиятини юритиш мобайнида активларнинг кўпайиши ёхуд мажбуриятларнинг камайишидир.
Харажатлар
корхона активлари миқдорининг камайишига олиб келувчи мажбуриятлар вужудга келиши ёки активлар сарфланиши натижасида иқтисодий манбанинг камайишига айтилади. Улар, одатда, фаолият мунтазамлигини таъминлаш ва даромад олиш учун сарфланади.
Корхоналар фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан таснифланади
1. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда – бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
2. Асосий фаолиятдан кўрилган фойда – бу маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки бошқа зарарлар сифатида аниқланади.
3. Ўмумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарарлар) – бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарар сифатида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |