1-маъруза. Шаҳар ер ости мухандислик тармоқлари


–расм. Ер ости муҳандислик тармоқларини махсус техник оралиқда жойлаштиришнинг ҳисоблаш усули


Download 1.54 Mb.
bet2/5
Sana28.12.2022
Hajmi1.54 Mb.
#1014497
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза. Шаҳарсозликда ер ости мухандислик тармоқларини ётқизиш

2.7–расм. Ер ости муҳандислик тармоқларини махсус техник оралиқда жойлаштиришнинг ҳисоблаш усули.
B0–ариқдан намлик тарқалиш масофаси, бўзсимон грунтлар учун–1.2 м; B1–яшилзор оралиқ–1-3 м; B–тармоқлар жойлашадиган техник йўлак эни, ер ости муҳандислик тармоқлари сонига ва коммуникациялар энининг умумий жамламасидан ташкил топади; К1,К2 … қувурлар траншеяларининг эни; А-ариқдан намлик тарқалиш чизиғи; L–техник йўлакнинг умумий эни.
Ер ости муҳандислик тармоқлари турт усул бўйича жойлаштирилади: хандакда якка тартибда; хандакда умумий тартибда; умумий ути6" бўлмайдиган ва утиб бўладиган коллекторларди; аралаш усулда.
Якка тартибдаги жойлаштириш усулида ҳар бир ер ости муҳандислик тармоғи учун алоҳида хандак ковланади. Ривожланган қорижий мамлакатлар шаҳарларида деярлик уш усулдан фойдаланилмайди Ўзбекистон шаҳарларида эса кенг фойдаланилади (2.8-расм)


2.8–расм. Ер ости муҳандислик тармоқларини якка тартибда траншеяларда жойлаштириш усули.
1–кабеллар; 2–газ қувури; 3–ичимлик сув қувури; 4–оқова сув қувури; 5–ҳудуднинг оқова сувлари қувури; 6–иситиш тармоғи қувури.
Бу усулнинг афзалликлари -ҳар бир ер ости муҳандислик тармоғи алоҳида фаолият кўрсатганлиги учун ундан фойдаланишда ва таъмирлашда қулай имкониятлар мавжуд. Камчилиги эса тармоқни ҳар сафар таъмирлашда ва қайта-қайта янгилашда истеъмолчи энергия манбасидан узилиб қолади.
Траншеяда умумий ҳолда жойлаштириш усули дунѐнинг барча мамлакат шаҳарларида кенг қўлланилиб, ерости муҳандислик тармоқларини бир траншеяда поғонама-поғона тартибида жойлаштирилиши бир неча вазифаларни яъни, технологик жараѐнларни ва сарфланадиган ҳаражатларни бир пайтида амалга ошириши билан алоҳида аҳамият касб этади (2.9 - расм). Бу усулнинг камчилиги эса тармоқларнинг бир-бирига яқин жойлашганлиги туфайли уларнинг ўзаро таъсири натижасида ишдан чиқиш ва ҳалокатга учраш сони ошиб кетади. Натижада бир тармоқни таъмирлаш пайтида ишлаб турган иккинчи тармоқ ҳам механик равишда талофат кўради. Бундай холатларнинг тез-тез такрорланиши шаҳар маиший хўжалигида ва муҳандислик ободонлаштиришда кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.


Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling