1-маъруза. Симсиз алоқа тизимлари


Радиоалоқани ташкил этиш принциплари


Download 1.47 Mb.
bet3/5
Sana14.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1267572
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Maruza

Радиоалоқани ташкил этиш принциплари
  •  
  • Радиоалоқанинг энг оддий схемаси 1.2-расмда келтирилган:
  • 1 – маълумотлар (рақамли маълумотлар, тасвир, овоз ва ҳ.к.) манбаи;
  • 2 – хабарни ўзгартиригич келадиган маълумотларни электр сигналга ўзгартириш учун хизмат қилади;
  • 3 – узаткичли модулятор.
    • 1.2-расм. Радиоалоқа схемаси
    • Сигнални модуляциялаш зарурати шундан иборатки, электр сигналга ўзгартирилган маълумотлар нисбатан паст частотага эга, маълумки, ёмон нурланади. Радиосигнал дейиладиган модуляцияланган ЮЧ тебранишлар узатувчи антеннага узатилади ва атроф-муҳитга электромагнит тўлқинларни қўзғатади.
    • 13.03.23
    • Узаткичдан унча катта бўлмаган электромагнит тўлқинлар энергияси қисми қабуллаш антеннасига етиб боради ва унда кучсиз модуляцияланган юқори частотали токни ҳосил қилади. РҚҚҚда модуляцияланган тебранишлар кучайтирилади ва кейин ўзгартиргичдан узатиш пунктида олинган ўша кўринишдаги сигналга детекторда тескари ўзгартирилади. Бундай ўзгартириш детекторлаш дейилади. Кейин сигнал қайта тиклаш қурилмаси – ҳарф терувчи аппарат, телефон, телевизион қабуллаш трубкаси ва бошқаларга берилади, бундан кейин қабул қилинган маълумотлар олувчига берилади.
    • Узаткич, узатувчи антенна, тўлқинларнинг тарқалиши муҳити, қабуллаш антеннаси ва қабуллагичдан иборат комплекс радиолинияни ҳосил қилади. 1.2-расмдан кўриниб турибдики, радиолинияларда узатувчи антенна жойлашган пунктдан қабуллагич жойлашган пунктга маълумотларни бир томонлама узатилиши амалга оширилади. Тескари узатиш бу ҳолда кўзда тутилмайди.
    • Бир томонлама узатиш кўпинча радиоалоқада эмас, балки овоз ва ТВ узатишда, матбуот агентликлари учун маълумотларни, метрологик маълумотларни, аниқ вақт, аниқ сигналларини узатиш хизматларида ва бошқаларда ишлатилади. Қурилмалардан фойдаланиш самарадорлигини яхшилаш ва радиолиниянинг ўтказиш полосасини ошириш учун зичлаштириш аппаратураси қўлланилади (1.3-расм). турли 1а–1n маълумотлар манбалари сигналларидан 2а–2n ўзгартиргичлар орқали ўзгартирилган ягона гуруҳ сигналини ҳосил қилади. Бу аппаратуранинг қабул қилувчи қисми сигналларни ажратади, уларни ўзгартиришни амалга оширади (5а–5n), бундан кейин улар 6а-6n истеъмолчиларга берилади. Битта манбадан хабарларни олувчига узатилишини таъминлайдиган техник воситалар мажмуи радиоалоқа канали дейилади. Радиолиниялар зичлаштирилган радиоалоқа тизими кўп каналли радиоалоқа дейилади.
    • 13.03.23
    • 1.3-расм. Зичлаштириш аппаратурасили радиолиния
    •  
    • Иккита пунктлар орасида маълумотларни алмашлаш учун бир-бирларига қарама-қарши ишлайдиган иккита бир томонлама алоқа қурилмалари жамланмаси ёрдамида таъминланадиган икки томонлама радиоалоқа ташкил этилади. Икки томонлама радиоалоқанинг ҳар бир охирги пунктида ҳам узатиш, ҳам қабуллаш қурилмалари жойлаштирилади. Манба ва олувчи одатда бирлаштирилади, шунингдек айрим ҳолларда узаткич ва қабуллагич ҳам ягона қабуллаш-узатиш радиостанциясига бирлаштирилади. Бундай пунктда иккита антенналар ўрнига битта умумий қабуллаш-узатиш антеннаси ишлатилади.
    • 13.03.23
    • Икки томонлама радиоалоқа қуйидаги вариантлар бўйича ташкил этилиши мукин:
    • 1. Ҳар иккала узаткичлар ўша битта частотада ишлайди, яъни қабуллагичлар ҳам ўша бир частотага созланади. Бу ҳолда радиолиния бир вақтда иккита йўналишда ишлай олмайди. Бундай алоқа
      Download 1.47 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling