1-маъруза. Симсиз алоқа тизимлари


Download 1.47 Mb.
bet1/5
Sana14.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1267572
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Maruza

1-маъруза. Симсиз алоқа тизимлари

  • 13.03.23
  • 13.03.23

Симсиз алоқа тизимларига кириш 

  • Симсиз алоқа тизимларига кириш 
  • Замонавий маълумотларни узатиш тизимлари кўплаб турли хил технологияларни ишлатади, уларнинг сони кескин ортиб бормоқда. Уларнинг ичидан қуйидагилар энг кенг қўлланилади:
  • электр кабеллар бўйича алоқа тизимлари (КАТ);
  • оптик толали алоқа тизимлари (ОТАТ);
  • Ернинг сунъий йўлдошлари (ЕСЙ) орқали алоқа тизимлари;
  • тор полосали ва кенг полосали ер усти радиоалоқа тизимлари;
  • очиқ тарқатиладиган оптик алоқа тизимлари.
  • Бу рўйхатдаги алоқа тизимлари кабелли (ОТАТ ва КАТ) ва симсиз тизимларга бўлинади.
  • 13.03.23
  • 13.03.23
  • Электр кабеллар бўйича алоқа тизимлари тақсимлаш тармоқлари (масалан, кабелли телевидение тизимларида) ва олис масофали алоқада энг кенг қўлланилади, лекин хом-ашё материалларнинг юқори нархи (рангли ва қимматбаҳо металлар), унча катта бўлмаган ўтказиш полосаси билан бир қаторда келажакда бундай тизимларнинг рақобатбардошлигини муаммоли қилади. Кабелли тузилмаларнинг умумий камчиликлари ер ёки сув ости ишларига боғлиқ катта қурилиши вақти, табий офатлар, вандализм ва терроризм таҳдидларига учраши ва ўсиб бораётган ётқизиш ишларининг нархи ҳисобланади. Симли тизимларни қуриш бўйича ишларни сермашаққат, айрим жойларда, айниқса, шаҳарларнинг тарихий жойларида, қўриқланадиган ҳудудларда ёки мураккаб рельефда деярли амалга ошириб бўлмайди. Аҳоли учун у билан боғлиқ ноқулайликлар, транспортнинг ишлашини бузилиши, шикастланган йўллар ва бошқа бўладиган мауммолар шундоқ ҳам турли босқичлар билан мувофиқлаштириш процедураларини мураккаблаштиради ва иқтисодий фойдани камайтиради.

Симсиз тизимларнинг энг муҳим авзаллиги қуришнинг кам вақти ҳисобланади. Бу хусусан, шунга боғлиқки, траншеяларни қазиш, кабелларни ётқизилиши, шунингдек биноларда кабелларни симларни ички ўтказиш зарурати бўлмайди. Исталган тизимни яратилиши учун инвестициялар талаб қилинади, вақт бўйича уларнинг қандай тақсимлангани ва ишлатишдан фойдани тез олишни кутиш қанчалик мумкинлиги бу бошқа. Симсиз тизимлар ишлатишга босқичма-босқич киритилиши мумкин. Симли тизимлар эса бир вақтда бутун инфратузилмани яратилишини талаб қилади. Симсиз тизимларда даромадларни олишнинг бошланиши биринчи фрагментни ишга туширилиши билан мос тушади ва тизимни кейинги ривожлантирилиши фойдаланувчиларнинг ўзлари орқали молиялаштирилади. Бундан ташқари,ишлайдиган тузилма кўринишидаги ижобий мисол ўрнига бўлажак имтиёзлар, потенциал абонентларни ва воситаларни жалб қилишга имкон беради. Бу инвесторларнинг молиявий хавфларини кескин камайтиради ва келажакка ишонч билан қарашга имкон беради. Ишлар бир вақтда бошланганида симсиз телекоммуникацион тизимнинг тўлиқ ўзини оқлашига симли тизим ишга туширилгунча эришиш мумкин.

  • Симсиз тизимларнинг энг муҳим авзаллиги қуришнинг кам вақти ҳисобланади. Бу хусусан, шунга боғлиқки, траншеяларни қазиш, кабелларни ётқизилиши, шунингдек биноларда кабелларни симларни ички ўтказиш зарурати бўлмайди. Исталган тизимни яратилиши учун инвестициялар талаб қилинади, вақт бўйича уларнинг қандай тақсимлангани ва ишлатишдан фойдани тез олишни кутиш қанчалик мумкинлиги бу бошқа. Симсиз тизимлар ишлатишга босқичма-босқич киритилиши мумкин. Симли тизимлар эса бир вақтда бутун инфратузилмани яратилишини талаб қилади. Симсиз тизимларда даромадларни олишнинг бошланиши биринчи фрагментни ишга туширилиши билан мос тушади ва тизимни кейинги ривожлантирилиши фойдаланувчиларнинг ўзлари орқали молиялаштирилади. Бундан ташқари,ишлайдиган тузилма кўринишидаги ижобий мисол ўрнига бўлажак имтиёзлар, потенциал абонентларни ва воситаларни жалб қилишга имкон беради. Бу инвесторларнинг молиявий хавфларини кескин камайтиради ва келажакка ишонч билан қарашга имкон беради. Ишлар бир вақтда бошланганида симсиз телекоммуникацион тизимнинг тўлиқ ўзини оқлашига симли тизим ишга туширилгунча эришиш мумкин.
  • 13.03.23
  • 13.03.23
  • 1.1-расмда рақмли технологияларга кирадиган турли телекоммуникацион тизимларнинг қўлланилиши соҳалари шартли диаграммаси келтирилган. Иккита катта асосий қўлланиш соҳаларини Ернинг сунъий йўлдошили (ЕСЙ) алоқа тизимлари ва оптик толали алоқа тизимлари (ОТАТ) эгаллайди.
  • 1.1-расм. Турли телекоммуникацион тизимларнинг қўлланилиши соҳалари

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling