1-маъруза. Сунъий тафаккур нимани ўрганади? Билимларни тасвирлаш моделлари Фикрлаш жараёни


Компьютер билан табиий тилда мулоқот воситалари


Download 61.55 Kb.
bet4/5
Sana14.12.2022
Hajmi61.55 Kb.
#1003095
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 маъруза Сунъий тафаккур нимани ўрганади

Компьютер билан табиий тилда мулоқот воситалари. Маълумки, хар бир компьютер ўз тилига эга, лекин бу тилда ифода­ланган натижалар оддий фойдаланувчи учун тушунарсиз бўлиши мум­кин. СТ нинг яна бир асосий масалаларидан бири бу Компьютер билан оддий тилда мулоқот қилиш. Агарда бир тилдан иккинчи тилга таржима қои­даларини мантиқий ёзишни иложи бўлса, у ҳолда шундай воситалар яратиш мумкин бўлардики, улар орқали Компьютер га оддий тилда масала қўйиларди ва ўз навбатида Компьютер ҳам натижани оддий тилда чиқарган бўлар эди. Ушбу муаммо Компьютер билан табиий тилда мулоқот соҳасининг асосий муаммосидир. Бу ерда 4 та муҳим муаммони ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Машина таржимаси;
2. Маълумот излаш – катта маълумотлар базасида керакли маъ­лумотни топиш.
Ҳозирги пайтда излаш фақат калит сўзлар орқали амалга оширилади. компьютер маълумотни контекст бўйича ёки ўхшашлик бўйича излаш имкониятига эга эмас.
3. Ҳужжатлар генерацияси – компьютердаги бирор шаклдаги ҳужжатларни бошқа тилда унга эквивалент ҳужжатга ўтказишда фойдала­ниш.
4. Компьютер билан мулоқот – тайёргарликга эга бўлмаган фой­даланувчи билан компьютер орасидаги диалогни ташкил қилиш.
Ўрганувчи тизимлар. Биз биламизки, яратилган ҳар бир тадбиқий дастур фойдала­нувчи учун зарур бўлган ўрганувчилик қобилиятига эга бўлиши ке­рак. Олдинги вақтларда дастурчилар бу вазифани бажаришар эди.
Шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши билан дастур тузув­чиларнинг роли кескин ўзгарди. Фойдаланувчига дастурлаш сабоқ­лари беришга нисбатан фойдаланувчи олдида турган конкрет масала қийинчиликларини компьютерга ўргатиш осон бўлиб қолди. Вақт ўтиши билан электрон жадваллар, БББТ ва матн процессорлари каби дастур маҳсулотлар сунъий тафаккурга эга бўлган компоненталар би­лан бойитилади (ўргатувчи воситалар, табиий тилда мулоқот ва би­лимларга асосланган тизимлар имкониятларини амалга оширувчи воситалар билан).
Когнитив моделлаштириш. Когнитив моделлаштириш мақсади инсон мияси функцияси ва фикрлаш жараёнини назарияси, концепцияси ва моделини яратишдир. Когнитив моделлаштириш орқали нафақат асаб касалликларини диагноз қилиш ва даволаш, балки бирор масалани ечишда инсон онгида рўй берадиган жараёнларни тушуниб олишга имкон беради. Бу йўналиш на­тижаларини ҳар хил мақсадда компьютерларни лойиҳалашда ишлатиш мумкин.

Download 61.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling