1-маъруза. Сунъий тафаккур нимани ўрганади? Билимларни тасвирлаш моделлари Фикрлаш жараёни


Download 61.55 Kb.
bet3/5
Sana14.12.2022
Hajmi61.55 Kb.
#1003095
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 маъруза Сунъий тафаккур нимани ўрганади

Сунъий тафаккур дунёси. Сунъий тафаккур (СТ) муаммолари жуда кенг. Сунъий тафаккур тизимларининг энг биринчиси сифатида Аллен Ньюэлл томонидан яратил­ган («Логик-теоретик») «Мантиқ-назариётчи» тизимини олишимиз мумкин.
Сунъий тафаккурга тааллуқли тармоқлар йил сайин кўпайиб бор­моқда. Булар: билимларни тасвирлаш, муаммоларни ечиш, эксперт тизимлар, Компьютер билан табиий тилда мулоқот қилиш, ўргатувчи тизимлар, когнитив моделлаштириш, стратегик ўйинлар, визуал маълу­мотни қайта ишлаш ва робототехника. Сунъий тафаккурнинг асосий муаммоси Компьютерда инсоннинг фикрлаш ва масалаларни ечиш жараёнини ҳосил қилиш.
Билимларни тасвирлаш. Билимларни тасвирлаш СТ тадқиқотлари ичида энг муҳим соҳа­лардан биридир. Билимлар объектлар, ўзаро боғланиш ва процедура­лар шаклига эга бўлади. Адекват билимни ва ундан фойдаланиш имко­ниятининг мавжудлиги "онг" ни аниқлайди. Инсон онги белгили маъ­лумотларни қайта ишлашга мослашган бўлиб, сонлар устида амал ба­жаришда оддий калькулятордан ҳам ночор ҳолга тушади. Сонларни қайта ишлашга мослашган компьютер ҳам белгили маълумотларни қайта ишлаши мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай килиб?
Билимларни тасвирлашнинг асосий муаммоси билимларни тасвир­лашнинг ягона назариясини яратиш. Бунинг учун эса бизни қуршаб турган олам қонуниятларини ифодалаш усулларини топиш керак.
Масалаларни ечиш. Масала ечиш - бу бирорта бошланғич нуқтадан мақсад томон йўл излашни билдиради. Инсон буни дедуктив мантиқий хулоса (фикрла­ри), процедур таҳлил, ўхшашлик ва индукция усуллари билан жуда самарали амалга оширилади. Бундан ташқари одамлар ўз тажрибасига асосланади. Ҳозирги пайтда компьютерлар юқоридаги усуллардан фақат дедуктив мантиқий хулоса ва процедурали таҳлил усулидангина фойдалана олади. Процедурали таҳлил масалалари компьютерда жуда самарали ечилади.
Эксперт тизимлар. Эксперт тизимлар компьютер дастурлари бўлиб, улар мас­лаҳатлар беради, таҳлил қилади, синфларга ажратиш ишларини амалга оширади, маслаҳат беради ва диагноз қўяди. Эксперт тизимлар тор предмет соҳасидаги масалаларни ечишга мослашган бўлади ва де­дуктив фикрлаш асосида шу соҳа масаласини ечади. Бундай тизим­лар структурлашмаган ва ёмон аниқланган масалаларни ечишда сама­рали бўлади. Билимлар структурлашмаганлиги тизим томонидан ишлатиладиган эвристик қоидалар билан қопланади.

Download 61.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling