1-маъруза. Таваккалчиликни бошқариш фанининг предмети


Download 0.79 Mb.
bet1/2
Sana28.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1303402
  1   2
Bog'liq
1-маъруза

1-МАЪРУЗА. ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ

Режа

  • Таваккалчиликни бошқариш фанига кириш ва унинг предмети
  • Фаннинг мақсади ва вазифалари
  • Риск концепцияси ва ноаниқликларнинг вужудга келиши
  • Рискни бошқариш модели

Таваккалчилик
Риск
Фанни ўқитишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Менежментда таваккалчиликни бошқариш, унинг ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришда амалий ва назарий томонларини ўрганиш
Таваккалчиликни бошқариш даражасини баҳолаш, йўқотишлар турлари ва уларни чеклашни ўрганиш
Таваккалчилик даражасини рақамли баҳолаш ва уларни ҳисобга олиш усулларини ўрганиш
Таваккалчилик даражасини пасайтириш ва уни олдини олиш омиллари, суғурталаш асосларини ўрганиш
Таваккалчиликни бошқаришни молиялаштириш ва унинг манбаларини билиш
Таваккалчиликни бошқариш квоталари, ҳуқуқий чегараларини ўрганиш ва билиш
Рискни тасвирлаб беринг?
Риск – бу тизимли фойда олишга қаратилган фаолиятда вужудга келиши кутиладиган жараёнлардир. Тизимли фойда олишга қаратилган ҳаракатларга корхона мулкидан фойдаланиш, товарлар сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш каби корхона харакатлари киради.
Тадбиркорлик фаолияти – таваккалчиликка асосланган фаолиятдир
Агар таваккалчилик бўлмаса барча тадибиркорлик билан шуғулланган бўлар эди
Рискни бошқариш нуқтаи назаридан қараганда, риск оқибатларини баҳолаш ва таҳлил қилишда ҳисобга олиниши керак бўлган тадбиркорлик фаолиятининг фарқли белгиси қуйидагилар ҳисобланади:
  • Тизимли фойда олшга йўналтирилганлик;
  • Кўринишларни дифференциаллаш;
  • Рискка асосланган фаолиятни амалга ошириш;
  • Мажбуриятларга жавобгарлик;
  • Фаолиятнинг мустақиллиги.

Рискни бошланғич даражаси
Баҳоланган риск даражаси
Рискни баҳолаш ва таҳлил қилиш
Рискни пасайтириш усуллари
Якуний риск даражаси
Рискни даражаси ва босқичлари
Рискни даражаси ва босқичлари
Тадбиркорлик фаолияти турлари
Ишлаб чиқариш
Тижорат
Молиявий
Тадбиркорлик риски – объектив қоча олмаслик
Тадбиркорлик муҳитининг ноаниқлиги
Тадбиркорлик ресурсларининг чекланганлиги
Хатар
Ресурсларни йўқотиш.
Даромадларни камайиши.
Қўшимча харажатларнинг вужудга келиши.
Оғиш
Ҳақиқий натижаларни ўрта даражадан пасайиш.
Кутилаётган миқдоларнинг камайиши.
Натижа
Пул маблағларидан йўқотишлар.
Ресурсларни йўқотиш.
Кутилаётган даромадаларнинг камайиши.
Тадбиркорлик рискининг келиб чиқиши қочиб бўлмас ҳолат бўлиб, унинг келиб чиқишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
  • Тадбиркорлик муҳитининг ноаниқлиги, хусусан, ташқи муҳитнинг.
  • Тадбиркорлик ресурсларининг чегараланганлиги ва шу билан боғлиқ дефицитлар.
  • Келтириб ўтилган сабаблар шартланган қуйидаги омиллар каби тадбиркорлик муҳитининг ноаниқлигини кўрсатиб беради:
  • Атроф муҳит ҳақида тўла ва ишончли ахборотларнинг мавжуд эмаслиги.
  • Келиб тушаётган маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш учун тадбиркорнинг имкониятини чекланганлиги.
  • Тадбиркорлик фаолияти жараёнида ёмон вазиятларни шаклланиши.
  • Шартномларнинг бажаришдаги камчиликлар ва ҳ.к.

Тадбиркорлик муҳитининг ноаниқлиги
Ахборот-нинг ноаниқлиги
Ахборотни қайта ишлашдаги чекловлар
Бошқарувчиларнинг ноаниқ харакатлари
Бозор иштирокчиларининг қарши ҳаракатлари
Риск сабаблари
Умум қабул қилинган луғатларда риск атамаси қуйидагича таърифланади:
  • Инглиз тили бўйича америка луғатида (1828 йил) – “ҳатар, зарар бўлиш ёки йўқотиш эҳтимоли”.
  • Рус тили луғатида (1863-1866 йил) – “омадсизликка тушиш, нотўғри ҳисоб-китобни амалга ошириш, таваккалга бориш”.
  • Рус тили луғатида (1960 йил) – “эҳтимолий ҳатар”.
  • Катта иқтисодий луғатда (1998) – “аниқ қарорлар ёки харакатлар натижаси воқеаларни салбий оқибатлар билан юзага келиш эҳтимоллиги”.

риск – бу кутилаётган натижаларнинг салбий томонга оғишини тушуниш мумкин
Риск – бирор бир рискли омилларнинг таъсири натижасида рискли воқеаларнинг вужудга келишига айтилади
Риск – бу кутилаётган натижаларнинг ёмонлашиш эҳтимоли ёки тадбиркорликка зарар келтирувчи турли сабаб ва омиллар, хавф-хатарнинг вужудга келиш эҳтимоллиги бўлиб, оқибатда турли кўринишдаги молиявий йўқотишларга олиб келади
Тадбиркорлик рискининг умумий характери қуйидагича намоён бўлади:
  • Риск кўриниши – риск омили натижасида ёки жами риск омиллари натижасида аниқланади.
  • Риск босқичи – рискнинг бўлиши мумкин бўлган оқибатларининг намоён бўлиши.
  • Риск даражаси – йўл қўйилиши мумкин бўлган, критик ва ҳалокатли. Бу риск характери риск босқичи, унинг мумкин бўлган оқибатлари билан шаклланади.

Рискни бошқариш парадокс-ларини айтиб беринг?
Рискни бошқаришда қуйидаги парадоксларга келиб чиқади:
  • Риск қилмаган одам ютмайди.
  • Риск яхшиликка элтади.
  • Юқори риск-юқори фойда.
  • Жиддий ишларни рисксиз бошлаб бўлмайди.
  • Рискдан қочиш ва уни минимумлаштириш лозим.

Риск концепциясининг асоси шундаки, ҳар доим риск бўлади уни тўла йўқотишни иложиси йўқ.
Мувофиқ риск даражаси шундай даражаки, бунда корхона одатий фаолиятини катта йўқотишларсиз ва зарарларсиз амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling