1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари
Download 498.5 Kb.
|
Тизимли тахлил хамма лекциялар
ТЖАБТ нинг ахборотли таъминланиши функционал еки алгоритмик тарзда ахборот-билдирги қисм тизим, марказлаштирилган назорат қисм тизим ва бошқарув қисм тизимсига бўлиш мумкин.
Ахборот - билдирги қисм тизимсининг асосий вазифаси тезкор персонални жараён тугрисидаги ишончли ахборот билан керакли вактда ва фойдаланишга кулай холда таъминлашдир. Марказлаштирилган назорат қисм тизимсининг бош вазифаси жараёнга урнатилган датчиклардан ахборотларни йиғиш ва бирламчи ишлов беришдир. МН қисм тизимсининг чикиши бошқарув қисм тизимсининг кириши булиб хизмат килади, яъни ахборотларга бирламчи ишлов бериш натижалари шундай дастлабки маълумотлар бўладики, улар асосида бошқарув ва назорат алгоритмларининг барча чикиш курсаткичлари хисоблаб чикилади. Бошқарув қисм тизимсининг функцияси бошқарув объектини, оптимал (мақбул) усул ва берилган сифат билан бевосита бошқариш вазифасига буйсундирилган. Техник таъминлаш - бу ТЖАБТ ларни ишлатиш учун етарли бўлган техник воситалар комплексидир (ТВК) еки тўпламидир. Унинг таркибига хисоблаш ва бошқарув курилмалари, ахборотларни олиш, узгартириш, саклаш, курсатиш, кайд килиш ва узатиш воситалари, ижро механизмлари киради. Техник таъминлашга шунингдек, ТВК ни созлаш ва ишга яроклилигини текшириш учун керакли асбоболар ва курилмалар, захирадаги асбоблар хам киради. Ахборотларни бирламчи узгарткичлар (датчиклар), турли сигнал курилмалари, ижро механизмлари, бевосита БТО га урнатилади, унинг енига эса узининг ичига локал автоматиканинг турли узел ва курилмаларини олган махаллий бошқариш шитлари жойлаштирилади. Технологик жараённи олиб борувчи диспетчер, доимо марказий бошқарув пунктида бўлади, у ерда ердамчи шит ва пультлардан ташкари, ТЖАБТ нинг хисоблаш комплекси хам жойлашган бўлади. ТЖАБТ нинг воситалар комплексининг асосий компоненти булиб, бошқарувчи ЭХМ хисобланади. Бундай ЭХМ ни ростлашнинг епик контурида ишлаши ва унинг БТО билан бевосита богланганлиги (on line режими) ЭХМ ни узига ва уни объект билан богловчи курилмаларга маълум бир талабларни куяди. Бу талабларнинг энг мухими - ЭХМ ни вактнинг реал масштабида ишлашидир, бунда датчиклардан ахборотларни йиғиш, уни узгартириш, ишлов бериш ва бошқарув таъсирларини етказиш БТО да булаетган жараёнлар билан синхрон равишда амалга оширилиши зарур бўлади. Маълумки, ракамли ЭХМ ларни ростлашнинг епик бошқарув контуридаги бошқарув тизими импульсли тизимга таълукли булиб, унда вакт буйича квантлаш жараёни, яъни узлуксиз сигнални унинг дискрет кийматлари кетма-кетлигига узгартириш бор бўлади, бунда вакт моментлари одатда бир-бирига тенг микдорда жойлашади: k t (k =0.1.2...). Бу t катталик квантлаш даври (еки суров даври) деб аталади. Ракамли ЭХМ тизими, бир неча узгарувчан катталиклар билан бошқарув контурига уланганда, хар качон частоталари билан жуда катта фаркланувчи вакт буйича квантлашнинг икки жараёнига эга бўлади: - ростланаетган узгарувчан катталиклар датчикларини дискрет вакт буйича сурови ва дискрет вакт моментларида коррекцияловчи таъсирларни чикариб бериш жараёни; процессордаги вакт буйича дискретлардаги хисоблаш жараёни. Узгаручан катталикларни сураш даври уларнинг частотали спектрига боглик бўлади: узгарувчанлар канча тезрок узгарса, улар шунча тез суров килинади. Мисол учун, юкори куватли киме-технологик жараёнларни ростлаш учун куйидаги сураш даври таклиф килинади: сарф - (0,1...1,0) с., харорат - (0,02...20,0) с., босим - (1,0...5,0) с., модда таркиби - 60,0 с. Хисоблаш жараёнини дискретлаштириш эса хеч качон узгармайди (у бошқарувчи ЭХМнинг тезкорлиги оркали аниқланиб, машинанинг тезкор хотира курилмасига (ОЗУ) муомала даври билан боглик бўлади), замонавий ЭХМ ларда бу катталик 10-9с.га тенгдир. Куйидаги, 5.1 жадвалда, турли куринишдаги тизимлар учун БЭХМ лардан талаб килинадиган тезкорлик ва назорат килиниши зарур бўлган узгарувчанликларнинг сони келтирилган. 5.1 - жадвал
ТЖАБТ ни дастурий таъминлаш (ДТ) - ТЖАБТ инг функцияларини, ТВК ни топширик буйича ишлашини ва тизимни кутилаетган ривожланиш тараккиетини амалга ошириш учун зарур бўлган дастурлар мажмуасидир. ДТ ни икки гурухга ажратиш мумкин: умумий (ички) ва махсус (ташки) дастурий таъминлаш. Умумий ДТ хисоблаш комплексининг (ЭХМ) узини ишлашини таъминлайди ва у ЭХМ дан ахборотга ишлов беришни бирор универсал тизими сифатида фойдаланишга имкон беради. Умумий ДТ тузилишида синов дастурларини, дастурлаш ва операцион тизимларни кайд килиш мумкин. Синов дастурлари тизими ЭХМ ни тугри ишлаетганлигини текшириш, ЭХМ ишининг ишончлилиги хакида статистик материаллар йиғиш, машина бузилишини сезишга мулжалланган. Дастурлаш тизимлари алохида масалаларнинг дастурлаш жараёнини автоматлаштиришни таъминлайди, кириш ишлари, трансляторларини уз ичига олади, турли даражадаги алгоритмик тиллардан фойдаланилади. ДТ да операцион тизим (ОТ) мухим урин эгаллайди, бу дастурлар ердамида машинанинг масалаларни ечишда иштирок этадиган барча узеллари ва ташки курилмаларини бошқаради, одам билан машина орасидаги алокани таъминлайди. ОТ га куйидагилар киради: - диспетчер-дастур (супервайзер), у бошқа дастурларни бажарилишини мувофиклаштирилади ва улар орасида богланишларни саклаб туради; - техник хизмат курсатиш учун комплекс дастурлар; - тез-тез учраб турадиган функцияларни бажариш учун стандарт дастурчалар (подпрограммалар). Махсус ДТ - объектни бошқаришни турли доираларига тегишли аниқ масалаларни ечиш дастурлари мажмуасидан иборат. Махсус ДТ дастурлар пакетидан ташкил топади ва улар икки хил бўлади: масалаларни ечишни таъминлайдиган амалий дастурлар пакети (АДП-ППП) ва операцион тизимлар имкониятини кенгайтирадиган пакет (ОТКП). Махсус ДТ таркибига фойдаланувчиларнинг амалий дастурлари (ФАД), хамда стандарт дастурлар кутубхонаси (СДК) хам киради. ТЖАБТ да АДП ни, мисол учун БТО даги кандайдир узгаришларга акс таъсир вакти еки ташки вазият буйича классификация килиш мумкин. Математик таъминлаш қисм тизимси ердамида ЭХМ да ТЖ ларга доир масалалар ечилади, турли хисобларни амалга оширишда диалогли тартиб бажарилади, талаб этилган тезкорлик, вариантлилик ва керакли натижаларга эришилади. Интеграллашган АБТ лар таркибига кирувчи КАБТ, ТЖАБТ ва бошқа тизимлар узаро богланган холда ишлайди. Масалан, ТЖАБТ корхоналарнинг АБТ сидан режадаги топшириклар ва чегараларни (ишлаб чикариладиган махсулотларни руйхати, ишлаб чикариш режаси, техник-иктисодий курсаткичлар, ресурсларнинг мавжудлиги), ИЧТТАБТ дан эса - технологик регламентни, материалларни сарф килиш нормасини (меъерини) олади. Уз навбатида КАБТ ларга режадаги топширикларни бажарилиши, хом аше ва материалларни хакикий сарфи, курилмаларни холати ва бошқа ахборотлар узатилади. Download 498.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling