РЕЖА: - РЕЖА:
- КИРИШ:
- “Умумий кимёвий технология” фани ҳақида тушунча.
- Технологик жараён классификацияси.
- Муҳим технологик тушунчалар ва аниқлашлар.
Ҳозирги замон кимё саноатининг вазифалари билан дастлабки танишиб чиқишнинг ўзиёқ, у фақат фан асосидагина муваффақиятли ривожланиши ва такомиллашиши мумкин деган хулосага олиб келади. Бу фан кимёвий технология деб аталади. - Ҳозирги замон кимё саноатининг вазифалари билан дастлабки танишиб чиқишнинг ўзиёқ, у фақат фан асосидагина муваффақиятли ривожланиши ва такомиллашиши мумкин деган хулосага олиб келади. Бу фан кимёвий технология деб аталади.
- «Технология» сўзи қандай келиб чиққан? «Технология» сўзи грекча «технос»- санъат ва «логос» илм деган маънони билдирувчи сўзлардан олинган бўлиб ҳунарлар тўгрисидаги илмдир. Яъни Д.И.Менделеев айтганидек «Технология– табиий маҳсулотларни инсон хаётида фойдаланадиган маҳсулотларга айлантиришни ўрганиш» демакдир.
- Технология 2-гурухга бўлинади
- 1- механик технология
- 2- кимёвий технология
- Механик технология жараёнида хом-ашё таркиби ва хусусияти ўзгармасдан фақат унинг шакли ўзгариши мумкин. Масалан ёғочдан мебел ишлаш, металдан турли металл буюмлари ишлаш ва ҳокозо.
Кимёвий технологида эса, модданинг шаклигина эмас, балки бутун хоссалари ва таркиби ўзгариши мумкин. Шундай қилиб, кимё технологияси кимё реакциялари ўтиши билан борган жараёнларни ўрганади. Бирорта хом-ашёдан маҳсулот олиш жараёни бир қанча босқичлардан иборат. Ушбу босқичлар (масалан: хом-ашёни бойитиш, майдалаш, куйдириш ва ҳ.к.) технологик операциялар деб аталади. - Кимёвий технологида эса, модданинг шаклигина эмас, балки бутун хоссалари ва таркиби ўзгариши мумкин. Шундай қилиб, кимё технологияси кимё реакциялари ўтиши билан борган жараёнларни ўрганади. Бирорта хом-ашёдан маҳсулот олиш жараёни бир қанча босқичлардан иборат. Ушбу босқичлар (масалан: хом-ашёни бойитиш, майдалаш, куйдириш ва ҳ.к.) технологик операциялар деб аталади.
- Кимёвий технология қачон пайдо бўлган?
- Кимёвий технология XVIII асрнинг иккинчи ярмида рўёбга чиқди. XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб кимё билан қишлоқ хўжалиги ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатилди—минерал ўғитлар ишлаб чиқарила бошланди ва у ҳозирги кунда жуда катта масштабларда ўсди ва жуда тез суръатлар билан ривожланмоқда. XIX асрнинг иккинчи ярми кимёвий технологиянинг ажойиб ютуқларини қўлга киритди — бўёқлар ва доривор моддалар саноатда синтез қилинди. XX асрнинг бошлари кимёвий технологияда ҳаммани ўз кўлами билан қойил қолдирадиган порлоқ ютуқлари билан ажралиб турди.
Do'stlaringiz bilan baham: |