7. Ҳисоб турларининг қай бири ташқи ва ички ахборотдан фойдаланувчилар талабини қондиришга қаратилган?
А) Бошқарув ҳисоби
В) Солиқ ҳисоби
С) Молиявий ҳисоб
Д) Бошқарув ҳисоби ва солиқ ҳисоби
8. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади бу-......
А) ахборотдан фойдаланувчиларни ўз вақтида, тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахборотлари билан таъминлашдир.
В) бухгалтерия ҳисоби счетларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотларни шакллантириш
С) самарали бошқарув мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш
Д) молиявий, солиққадоирвабошқаҳисоботларнитузишданиборат.
9. Бухгалтерия ҳисобининг функциялари тўғри кўрсатилган қаторни топинг.
А) Ахборот, назорат, мулкни сақланишини таъминлаш, узвий алоқа, режали
В) Ахборот, назорат, мулкни сақланишини таъминлаш, узвий алоқа, таҳлилий
С) Ахборот, назорат, мулкни сақланишини таъминлаш, узвий алоқа, мотиватсия
Д) Ахборот, назорат, мулкни сақланишини таъминлаш, узвий алоқа
10. Бухгалтерия ҳисобининг субъектларига кимларни киритишимиз мумкин?
А) Юридик шахслар, уларнинг шўъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланадилар.
В) Давлат ҳокимяти органлари, қўмиталар, даромадлар, ҳхаражатлар ҳамда фойда бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланадилар.
С) Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, ўз сармояси, резервлар, даромад ва харажатлар, фойда ва зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ҳисобланади.
Д) Балансдан ташқари счётлар, активлар, пассивлар, зарарлар ҳамда молиявий натижалар бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |